2021 development issues of innovative economy in the agricultural sector


International scientific-practical conference on March 25-26, 2021



Download 6,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet622/635
Sana25.03.2023
Hajmi6,63 Mb.
#921645
1   ...   618   619   620   621   622   623   624   625   ...   635
Bog'liq
SBTSUE CONFERENCE 1 PART compressed

 
International scientific-practical conference on March 25-26, 2021. 
Web: 
http://conference.sbtsue.uz/uz
 
Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни техник, технологик жиҳатдан мунтазам модернизация 
қилиб бориш зарурияти уни техника воситалари билан таъминлаш тизимини ҳам тўла бозор 
тамойиллари асосида ривожланишини тақозо этади. Фермер хўжаликларида бирламчи қишлоқ 
хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнига юқори унумли, сифатли иш бажарувчи, 
ҳосилни кам исроф қилувчи янги техникаларни ҳамда ресурсларни тежовчи самарали инновацион 
технологияларни жорий этиш масалаларига шахсан Республикамиз Президенти ва ҳукумати катта 
эътибор қаратмоқда. 
Республикамизда қишлоқ хўжалигини техник ва технологик модернизациялаш борасида 
амалга оширилаётган бир қатор чора
-
тадбирларга қармасдан соҳани ривожланишига тўсиқ бўлиб 
турган омиллардан бири моддий
-
техника базасини заифлиги, мавжуд техника воситалари ва 
технологиялардан етарли даражада самарали фойдаланилмаётганлиги бўлмоқда. Бугунги кунда 
фаолият юритаётган фермер хўжаликларининг асосий қисми агротехник чора–тадбирларни ўз 
вақтида ва самарали ўтказиш учун зарур бўлган барча турдаги техника воситаларига эга эмас. 
Соҳада ҳанузгача монопол корхоналар таъсири сақланиб қолган, соғлом рақобат муҳити тўла 
шаклланмаган. Бу эса техника воситалари билан таъминлаш бўйича эркин бозорнинг 
шаклланишига асосий тўсиқ бўлмоқда.
Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда иқтисодиётни модернизациялаш шароитида қишлоқ 
хўжалигида устувор хўжалик юритиш шакли бўлган фермер хўжаликларини техника воситалари 
билан таъминлаш ва машиналар тизими ҳамда ресурстежамкор технологияларни жорий этишнинг 
ҳозирги ҳолатини
чуқур таҳлил қилиш асосида мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича илмий 
асосланган таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳозирги куннинг энг долзарб 
масалаларидан биридир. Шу боисдан, инновацион иқтисодиёт шароитида тармоқ корхоналарини 
бозор тамойиллари асосида техника ва технологиялар билан таъминлаш, шунингдек, техника билан 
таъминловчи субъектларни ва фермер хўжаликлар ўртасидаги ўзаро ташкилий, ҳуқуқий ва 
иқтисодий муносабатларни мунтазам такомиллаштириб бориш талаб этилади. 
 
Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда энг аввало мавжуд техника воситалари, машина ва 
механизмларни, технологик жараёнларни такомиллаштириш, аста
-
секинлик билан агротехнология 
ва унга мос равишда машина ва механизмни жорий этиш мақсадга мувофиқ бўлади. Маълумки, 
қишлоқ хўжалигида
янги техника ва илғор технологияларни жорий этиш авваломбор, қишлоқ 
хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларни ушбу турдаги воситалар билан таъминлаш ва уларга хизмат 
кўрсатиш жараёнларида намоён бўлади. Янги техника ва илғор технологияларни жорий этиш 
орқали 
маҳсулот етиштириш хажмини кўпайтириш, таннархини арзонлаштириш, қўл меҳнатини 
камайтириш, меҳнат унумдорлигини ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга эришиш 
мумкин. 
 
Шу билан бирга техника воситалари билан таъминлашда соғлом рақобат муҳитини вужудга 
келтириш орқали соҳага унумли универсал техника ва янги технологияларни жорий этиш меҳнат, 
моддий ва молиявий ресурслардан ҳамда техника воситаларидан самарали фойдаланиш учун кенг 
имкониятлар очиб беради. Бу эса иқтисодиётни модернизациялаш шароитида, жамият 
ресурслардан чекланган ҳолда фойдаланишда, аҳолини тўхтовсиз ўсиб бораётган эхтиёжларини 
тўлақонли қондиришда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва етиштирилаётган маҳсулотлар 
хажмини кўпайтиришга муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида ягона миллий қишлоқ хўжалик техникаси 
ишлаб чиқарувчи корхоналари мавжуд давлат ҳисобланади. Бугунги кунда Ўзбекистонда ТТЗ
-80 
русумли тракторлар, трактор прицеплари, сеялкалар, омочлар, бараналар ишлаб чиқарилмоқда ва 
Марказий Осиё мамлакатларига экспорт қилинмоқда. Ҳозирги кунда ривожланган мамлакатларнинг 
қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарувчи етакчи заводлари билан хамкорликда ташкил этилган 
бир нечта қўшма корхоналар, жумладан, “Ўзкейстрактор”, “Ўзкейсмаш”, “ЎзКлассагро”, «Лемкен
-
Чирчик» ва бошқалар томонидан замонавий техника воситалари ишлаб чиқарилаётганлиги ва 
фермер хўжаликларига етказиб берилаётганлиги республика раҳбарияти ва хукуматининг қишлоқ 
хўжалигида ишлаб чиқариш жараёнларини механизация даражасини ошириш масаласига алоҳида 


593 

Download 6,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   618   619   620   621   622   623   624   625   ...   635




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish