“DEVELOPMENT ISSUES OF INNOVATIVE ECONOMY IN THE
AGRICULTURAL S
ECTOR”
International scientific-practical conference on March 25-26, 2021.
Web:
http://conference.sbtsue.uz/uz
Кириш.
Барча ўсимликларни ўсишида фосфор ва калийнинг аҳамияти катта бўлиб, унинг
таъминланганлиги ҳосилдорликка ва тупроқ унумдорлигига бевосита боғлиқдир. Ж.С.Саттаров,
В.И.Зувев., Ҳ.Ч.Бўриев, О.Қодирхўжаев., Б.Б.Азимов маълумотида, 10 тонна ҳосил билан 40
-60
кг
N, 75-
100 кг К
2
О, 15
-
25 кг P
2
О
5
ва 8
-
10 кг MgO олиб чиқади [31; 312
-384-
б., 20; 95
-96-
б.].
Тажриба даласида ҳаракатчан фосфор (P
2
O
5
) миқдори 18
-
20 мг/кг, алмашинувчан калий
(К
2
О) миқдори 159
-
186 мг/кг мавжудлиги таҳлилда аниқланган. Дала тажриба вариантларига ҳар
хил меъёрда ўғит берилганда ҳаракатчан фосфор ва алмашинувчан калийнинг ўсимликка
ўзлаштирилиш ва бир қисмининг тупроққа тўпланиб боришнинг динамикаси услубиёт асосида 11
вариант, 6 такрорликда ўрганилди. Тажрибанинг N200P160K100 назорат (кузда экиш) вариантда
ҳаракатчан фосфор экиш олдидан ўртача ҳайдалма қатламда 19,2 мг/кг ни ташкил этди. Кузда
минерал ўғит шудгорлаш олдидан қўлланилгандан сўнг эрта баҳорда униб чиқиш олдидан P
2
O
5
аниқланганда, 28,8 мг/кг эканлиги аниқланди. Бу минерал ўғит, ўтган йилга ангиз
-
илдиз
қолдиқларни чиришидан 9,6 мг/кг га, кузги миқдорга нисбатан 50 % га ошган. Бошқа тажриба
вариантларида бир оз ўзгариш бўлган. N200P160K100 ПЭО
-0,3%, N200P160K100
ПЭГ
-
0,8 % ва
N200P160K100 1,2-
ПД
-
0,01 % ўртача кузда 19,2 мг/кг, 19,1 мг/кг, 18,75 мг/кг фосфор бўлган
бўлса, униб чиқиш фазасига келиб 27,2
-
27,8 мг/кг бўлган, яъни кузгига нисбатан 8,49 мг/кг га, ёки
44,6% га ортган N200P160K100 эгат гўнг билан мулчаланган 1,2
-
ПД
-
0,05 % вариантда кузда
фосфор миқдори 19,5 мг/кг бўлган бўлса, униб чиқиш фазасида 25,5 мг/кг эканлиги аниқланди.
Картошканинг шоналаш ва гуллаш фазаларида фосфорнинг ўзгариши янада жадаллашди. Бу
даврда минерал ўғит билан озиқлантириш ва гўнгнинг минералланиши натижасида фосфор
миқдори ортиб боради. Шу вақтнинг ўзида ўсимлик томонидан фосфорнинг фаол ўзлаштирилиши
кузатилди. Ўсимлик тупроқ озиқасидан қанчалик кўп ўзлаштирса, шунчалик ҳосил юқори бўлади
ва тупроқдаги озиқа заҳираси камайиб боради. Агар фосфор динамикасига қарасак, картошканинг
палак сўлиш фазаси олдидан динамика қуйидагича бўлди. Тупроқда қолган ҳаракатчан фосфор
миқдори картошканинг вегетатив массаси ва ҳосилига тескари пропационал равишда бўлиши
аниқланди. Назорат вариантда 19,5 мг/кг; N200P160K100 ПЭО
-
0,3% вариантда 15,8 мг/кг;
N200P160K100 1,2-
ПД
-
0,05 % вариантда 7,7 мг/кг; N200P160K100 1,2
-
ПД
-
0,05 % вариантда 4,6
мг/кг; 34,5 мг/кг борлиги аниқланди. Қўлланилаётган минерал ўғитнинг тупроқ эритмасида эриш
фаоллиги, органик ўғитларни чириганлик даражаси ва органик ўғитдаги заҳираси, ўсимлик
томонида ўзлаштирилишига боғлиқдир. Тажриба вариантларида ҳаракатчан фосфорнинг ўзгариш
динамикасини
1-
расмдан
кўриш мумкин. Картошканинг униб чиқиш фазасигача барча
вариантларда кескин ўзгариш кузатилмади. Шоналаш фазасига ўтганда фосфорнинг тупроқда
кўпайиши, сарфланишини кўриш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |