“DEVELOPMENT ISSUES OF INNOVATIVE ECONOMY IN THE
AGRICULTURAL SECTOR”
International scientific-practical conference on March 25-26, 2021.
Web:
http://conference.sbtsue.uz/uz
Annotation.
Comprehensive measures are being implemented to manage real estate objects as an
integral part of the economy of Uzbekistan. The action strategy for the five priority areas of development
of the Republic of Uzbekistan for 2017-2021 defines such important tasks as «creating an effective
competitive environment for economic sectors and gradually reducing monopolization in the market of
products and services». Currently, only in the city of Tashkent, 2282 private homeowners ' associations,
187 management service companies provide services related to the maintenance of real estate objects to
the population. However, the organization of real estate management at the present time, especially in the
era of digital technologies, does not fully meet the requirements of professional management, taking into
account all types of real estate and the duration of the life cycle. Therefore, improving the management of
real estate objects based on digital technologies is one of the priorities of today. This article highlights the
role of serveying services in improving the efficiency of real estate management and the issues of their
implementation in the national real estate market.
Key words:
surveying organization, real estate, management, management infrastructure, service
market, professional clients, real estate management.
285
“DEVELOPMENT ISSUES OF INNOVATIVE ECONOMY IN THE
AGRICULTURAL SECTOR”
International scientific-practical conference on March 25-26, 2021.
Web:
http://conference.sbtsue.uz/uz
Кўчмас мулк доимо жамият ҳаётида, ижтимоий –
иқтисодий муносабатлар тизимида муҳим
ўрин эгаллаб келган. Тадбиркорликнинг исталган соҳасида банд шахслар фаолиятининг натижаси,
кўчмас мулк объектларининг функционал амал қилиш самарадорлигига боғлиқдир. Кўчмас мулк
объектлари мулкнинг нисбатан юқори қийматга эга ва ижтимоий жиҳатдан аҳамиятли қисмини
ташкил қилади. Бундан келиб чиқадики, кўчмас мулк объектларини бошқариш фаолиятини
такомиллаштириш масаласи ўз долзарблигини йўқотмайди.
Кўчмас мулкни профессионал бошқариш тизими доирасида бошқарувчилар қуйидаги
хизматларни тақдим этиш имкониятига эга: кўчмас мулк бозори мониторинги ва таҳлили;
объектнинг ҳуқуқий ва техник экспертизаси; кўчмас мулк объектидан энг яхши ва энг самарали
фойдаланиш вариантини аниқлаш; кўчмас мулк объектини бошқариш дастурларини ишлаб чиқиш
ва баҳолаш; ижара сиёсатини шакллантириш бўйича тавсиялар; кадрлар аудити ва ходимларни
танлаш; маркетинг стратегиялари ва реклама тадбирларининг режаларини ишлаб чиқиш; муайян
кўчмас мулкни бошқариш учун шартнома матни ва унга иловаларни тайёрлаш; кўчмас мулкни
ривожлантириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш; кўчмас мулкни ривожлантиришни бевосита
бошқариш.
Бошқарув компаниялари хизматларига бўлган бозор талаби таркибини мижозлар
типологияси воситасида кўриб
чиқиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Профессионал мижозлар, шу жумладан:
йирик хорижий корпорациялар (
IKEA, Auchan, Microsoft
), ғарбий инвестиция фондлари
–
эътиборлари халқаро консалтинг тузилмалари ва ғарбий брендларга йўналтирилган;
маҳаллий тармоқ савдо компаниялари (Корзинка, Makro, Аrtel) –
компания бошқаруви ўз
фаолияти учун жавобгарликни бошқарувчи компаниялар билан тўлишади; профессионалликдан
ташқари, бренд ва имидж компонентлари ҳам талабга эга;
маҳаллий соҳа ва соҳадан ташқари инвесторлар –
профессионал бошқарув, компетенция
соҳаларининг ихтисослашуви ва тақсимланишига қаратилган.
Профессионал бўлмаган мижозлар, шу жумладан:
Тижорат кўчмас мулки билан шуғулланувчи, амалга оширилаётган лойиҳаларнинг сифатини
оширишни ҳоҳловчи иштирокчилар –
профессионал маслаҳатлар ва лойиҳага тузатишлар
киритишни кутадилар, ҳар доим ҳам вазифаларни аниқ белгилаб бермайдилар. Профессионал
маслаҳатчилар ва кўчмас мулкни бошқарувчилар нуқтаи назаридан энг истиқболли, тез ўсувчан ва
тез ўзгарувчан сегмент ҳисобланади;
Тасодифий мижозлар –
консалтинг ва сервейинг хизматларига эҳтиёжни англамаган ҳолда,
ушбу хизматлардан фойдаланиш амалиётининг кенг тарқалишига йўналтирилган.
Кўчмас мулкни бошқаришни такомиллаштиришга стандартларнинг жорий қилиниши
сезиларли даражада кўмаклашади. Кўчмас мулкни бошқариш, бошқарув қарорларини қабул
қилишда субъективлик элементларини камайтиришга ва профессионал бўлмаган бошқарувга
боғлиқ бўлган мулкдорлар, мижозлар, сервейинг ташкилотлари, жамият ва давлатни
таваккалчилигини минималлаштиришга имкон берадиган тасдиқланган усуллар ҳамда
стандартларга мувофиқ амалга оширилиши керак.
Кўчмас мулкни бошқариш соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар тизими –
бу ваколатли давлат
органлари, кўчмас мулк бошқарувини амалга оширувчи ўз ўзини бошқарувчи ташкилотлар
томонидан унинг иштирокчилари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида кўчмас мулкни
бошқариш тизимининг барча босқичларида қўллаш учун қабул қилинган ўзаро боғлиқ ҳужжатлар
тўпламидир.
Кўчмас мулкни бошқарувчи бевосита бошқарув фаолиятини амалга ошириш учун
стандартлаштирилган турли хил усуллардан фойдаланиши керак. Шу сабабли, кўчмас мулкни
бошқариш бўйича меъёрий ва услубий ҳужжатлар тизимида тегишли қоида ва меъёрларни
ўрнатувчи кўчмас мулкни бошқариш бўйича профессионал фаолият стандартлари муҳим ўрин
эгаллайди. Стандартлар кўчмас мулкни бошқариш бўйича амалиётда мавжуд бўлган халқаро
тажрибани умумлаштиради, уни ҳозирги иқтисодий вазиятга мослаштиради, шунингдек кўчмас
мулкни бошқарувчларининг касбий тайёргарлигига қўйиладиган талабларни, мамлакат таълим
286
Do'stlaringiz bilan baham: |