2021 development issues of innovative economy in the agricultural sector



Download 6,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/635
Sana25.03.2023
Hajmi6,63 Mb.
#921645
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   635
Bog'liq
SBTSUE CONFERENCE 1 PART compressed

Рақамли иқтисодиёт
деганда,
жамиятда содир бўладиган иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, ҳуқуқий ва маданий алоқаларни 
(жараёнларни) илғор технологиялар, платформалар ва бизнес моделларини кундалик ҳаётга жорий 
этиш орқали турли рақамли ахборот технологияларни қўллаш асосида масофадан туриб амалга 
оширишга қаратилган хизматлар мажмуи тушунилади.
Кўриниб турибдики, рақамли иқтисодиётнинг асосини ахборотлар ташкил қилар экан. Аммо 
ахборотлар олдин ҳам бор эдику, нима учун олдин уни анъанавий иқтисодиёт, энди рақамли 
иқтисодиёт, деб атамоқдамиз деган саволлар ҳам туғулиб қолиши табиий. Бунга изоҳ бериш учун 
айнан шу ахборотларга олдин ва ҳозир қандай ёндошувлар ва улар қандай воситалар билан 
ҳаракатланганлиги эътиборни қаратсак масалага ойдинлик киритилади, деб ўйлаймиз. Рақамли 
иқтисодиёт шароитида ахборотлар ва у билан боғлиқ ҳаракатларнинг хусусиятлари қуйидагилардан 
иборат:
Биринчидан, олдин ахборотлар асосан қўлда анъанавий тарзда шакллантирилган ва шу тарзда 
алмашилган. Энди эса, юқори даражада автоматлаштирилган ҳолда шакллантирилмоқда ва
узатилмоқда. 
Иккинчидан, олдин оддий анъанавий қўлда шакллантирган ҳужжатлар айланган бўлса, 
эндиликда электрон ҳужжат алмашилмоқда. Бу ҳужжатнинг шаклланишида инсон иштироки жуда 
кам. Компьютер технологиялари тегишли дастурлар асосида ахборотларни ўзлари шакллантириб 
боради.
Учинчидан, олдин бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботлар ҳам анъанавий тарзда қўлда тўлғазилар 


15 
 
 
“DEVELOPMENT ISSUES OF I
NNOVATIVE ECONOMY IN THE 
AGRICULTURAL SECTOR”
 
International scientific-practical conference on March 25-26, 2021. 
Web: 
http://conference.sbtsue.uz/uz
 
эди. Эндиликда булар ҳам юқори технологик жараёнга асосланган ахборот технологиялари 
ёрдамида шакллантирилмоқда.
Тўртинчидан, олдин маълумотларни
тўплаш учун ўнлаб папкалар қилинар ва улар йиллаб 
сақланар эди. Эндиликда маълумотларнинг электрон базалари шакллантирилди. Ушбу ахборотлар 
базасидаги барча маълумотлар қонуний мақомга эга. Шу туфайли корхона фаолиятини назорат 
қилиш ҳам масофадан камерал
текширув асосида амалга оширилмоқда.
Бешинчидан, корхоналарни, корхоналарда ходимларни бошқариш ҳам электрон 
ахборотларга таянилмоқда ва тегишли топширишлар ҳам электрон тарзда амалга оширилмоқда. 
Олдин вилоятда бирорта мажлис бўладиган бўлса, ҳаммани турли туманлардан чақириб келиб, 
вилоят марказида ўтказилар эди. Эндиликда ҳамма туман раҳбарлари ва мутасадди ходимлар 
ўзларининг туманларида туриб тегишли топшириқларни олмоқдалар.
Олтинчидан, рақамли иқтисодиёт шароитида ахборотлар тўри (блокчайн) ташкил 
қилинганлиги туфайли ҳар қандай қонунбузарликларнинг, коррупция ва қуфёна иқтисодиётнинг 
ҳам олди олинди. Энди содир бўлган нарсани ахборот базасига киритсангиз у бир вақтнинг ўзида 
бир қанча жойда ўзи аксини топади. Бу ахборот ижрочининг қўлида ҳам, назоратчининг қўлида ҳам 
ва бошқа манфаатдор шахсларнинг қўлида ҳам бўлганлиги туфайли уни ўзгартиришнинг 
имконияти қатъий чекланади. Бу ҳам рақамли иқтисодиётнинг афзалликларидан биридир.
Еттинчидан, товарлар ишлаб чиқари, сотиш, турли хизматлар кўрсатиш ҳақидаги 
маълумртларнинг натижасини ойлик ёки чораклик ҳисобот тузулгандан кейин маълум бўлар эди. 
Энди эса, юқоридаги жараёнлар ҳақида ҳар куни тегишли маълумотларни олиб бориш мумкин. Бу 
ҳам тезкор бошқарув қарорларини қабул қилиш учун асос бўлади.
Саккизинчидан, рақамли иқтисодиёт шароитида дунёда содир бўлаётган хабарларни, мавжуд 
товарлар ва хизматларнинг мавжудлиги ва қайсиларига эҳтиёжнинг борлигидан ҳам тезкор тарзда 
хабардор бўлиш имкониятини яратади. Бу эса, ўз навбатида жаҳон бозорига чиқиш учун тегишли 
бошқарув қарорларини қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Тўққизинчидан, товарлар, ишлар ва хизматлар пировардида истеъмолчилар учун ишлаб 
чиқарилади, бажарилади ва кўрсатилади. Рақамли иқтисодиёт шароитида буларнинг шаффофлиги 
ва тез етиб бориши 
истеъмолчилар фикрини ҳам тез илғаб олиш имкониятини беради ва шулар 
асосида товар ва хизматларни ишлаб чиқариш ҳажми ва сифатини ўнглаш учун асос бўлиб хизмат 
қилади.

Download 6,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   635




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish