2021 development issues of innovative economy in the agricultural sector



Download 6,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/635
Sana25.03.2023
Hajmi6,63 Mb.
#921645
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   635
Bog'liq
SBTSUE CONFERENCE 1 PART compressed

товарлар билан боғлиқлигига
эътиборни қаратамиз. 
Масалан, товарни харид қилиш масаласини олайлик. Сизга харидор сифатида бирорта буюм харид 
қилмоқчисиз. Уни дўконга (бозорга, супер маркетларга) бориб бевосита танлаб, савдолашиб, 
пулини нақд бериб
сотиб оласиз. Сўнгра бозордан ушбу товарни уйга ўзингиз олиб келасиз. Тасавур 
қилинг, қанча вақтингиз кетади. Бунда ҳам эътибор қилган бўлсангиз ҳеч нарса яратилмайди. Фақат 
савд хизматини кўрсатилиши натижасида ишлаб чиқарилган товарга эгалик қилиш ҳуқуқи 
ўзгаради. Бу мазмун
-
моҳияти жиҳатидан ҳозирги амалдаги анъанавий иқтисодиёт. 
Аммо ҳозир ҳаётимизга электрон тижорат деган тушунча кириб келди. Буни телеграмдаги 
1
СамИСИ профессори, и.ф.д.
2
ТДИУ Самарқанд филиали кафедра мудири, 
PhD 


14 
 
 
“DEVELOPMENT ISSUES OF I
NNOVATIVE ECONOMY IN THE 
AGRICULTURAL SECTOR”
 
International scientific-practical conference on March 25-26, 2021. 
Web: 
http://conference.sbtsue.uz/uz
 
бирон савдо боти орқали ўзига маъқул товарни танлаб, сотувчига (товар эгасига) буюртма 
берилади. Ушбу товарнинг нархини электрон тўлов тизими орқали уйда туриб, телеграмдаги 
“Payme” орқали тўлаб берасиз. Улар ўзлари сиз берган буюртмангизга мос товарни уйингизга 
ўзлари етказиб беради. Ушбу товарни етказиб бериш хизмати орқали сиздан хизмат ҳақи 
ўндирилади, холос. Бу хизмат ҳақи, сизнинг вақтингиз, кучингиз, асабингизнинг йўқотилганлиги 
олдида арзимаган қийматга эга. Бу айнан рақамли иқтисодиётнинг намоён бўлишидир. 
Кўриниб турибдики, бу ерда ҳам ҳеч қандай товар ишлаб чиқарилмайди, фақат моддий 
неъматнинг эгаси ва жойи ўзгаради. Агар шу нуқтаи назардан қаралса икки ҳолатда ҳам битта 
жараён содир бўлди. Бироқ, анъанавий иқтисодиётга нисбатан рақамли иқтисодиётнинг фарқи 
инсонларга қанчалик даражада қулайлик яратганлигига гувоҳ бўлиш мумкин. Бу ҳолат 
инсонларнинг вақтини тежаш, шу вақтни ўзининг интеллектуал салоҳиятининг ошишига сарфлаш 
имкониятини яратади. Шу тариқа жамиятнинг интеллектуал салоҳияти ошиб боради. Фақат битта 
нарсани инобатга олиш лозимки, шу рақамли иқтисодиёт натижасида тежалган вақт ва энергияни 
бесамар сарфламасдан, мақсадга мувофиқ сарфлашга ўрганишимиз, вақтни қадирлашни 
билишимиз лозим. 
Юқоридаги мисоллардан кўриниб турибдики, рақамли иқтисодиётнинг имкониятларидан 
олдин ҳам ўзимиз сезмаган ҳолда фойдаланаётган эканмиз. Аммо унинг нечоғлиқ қулайлигига 
унчалик аҳамият бермаганмиз. Бироқ, ўтган йилга пандемия шароитида ушбу тадбирларнинг, 
аниқроғи рақамли иқтисодиётнинг нечоғлиқ самарали эканлигига гувоҳ бўлдик. Ҳатто озиқ
-
овқат 
маҳсулотларини ҳам электрон ахборот технологиялардан фойдаланган ҳолда буюртма асосида олиб 
келадиган кўникмани ҳасил қилдик.
Рақамли иқтисодиётнинг 
ҳуқуқий
жиҳатига эътиборни қаратамиз. Олдинлари ишлаган 
ташкилотимизда бир сўм оладиган бўлсак ҳам имзо чекиб олар эдик. Эндиликда ойликларимиз 
пластик карталарга тушади. Бирор жойги имзо чекиш талаб қилинмайди. Ушбу карталардан 
электрон тўлов орқали турли жойларга, ташкилотларга, хусусан, коммунал хизматлар, телефон, 
интернет ва бошқа маҳсулот ҳамда хизматлар учун пул ўтказамиз. Ҳозирги пайтда электрон тарзда 
солиқ декларацияси топширамиз, картадан картага пул узатамиз, аммо бирортасига бориб имзо 
чекиш деган ҳаракат амалга оширилмайди. Бу ҳам қанчалик қулайлигини тасаввур қилиш қийин 
эмас. Кассалар олдидаги навбат кутишлар, бориш
-
келишга кетган вақтлар ҳамма
-
ҳаммаси тежалди. 
Бу ерда имзосиз қонун тан оладиган даражада ахборотлар сақланиб турибди. 
Юқоридагилардан келиб чиқиб, рақамли иқтисодиётга таъриф бериш мумкин, деб ўйлаймиз. 
Биз ушбу тушунчага қуйидагича таърифни шакллантирдик. 

Download 6,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   635




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish