240
“DEVELOPMENT ISSUES OF INNOVATIVE ECONOMY IN THE
AGRICULTURAL SECTOR”
International scientific-practical conference on March 25-26, 2021.
Web:
http://conference.sbtsue.uz/uz
Дунёда умумий суғориладиган ерлар 480 млн. гектарни ташкил этади.
Шундан йил
давомида фойдаланиладиган ерлар 41 млн. гектар. Дунё миқёсида умумий суғориладиган экин
майдонлари улуши бўйича Хитойда 31,5 фоиз, Ҳиндистонда 27,5 фоиз, АҚШда 5 фоиз, Россияда
3,5 фоиз ва Покистонда 3,3 фоиздан иборат. Дунёнинг тўққиз давлати Аргентина, Австралия,
Бангладеш, Қозоғистон, Мянмар, Таиланд, Туркия, Ўзбекистон ва Ветнам каби давлатлар
умумий суғориладиган ерларнинг 1
-
2 фоизига эга давлатлар ҳисобланади. Дунёнинг 40 та
мамлакати умумий суғориладиган ерларнинг 96 фоизини ташкил этади. Ер усти сувлари орқали
61 фоиз экин майдонлари суғорилса, 39 фоиз ерлар ер ости сувлари билан суғорилади.
Суғориладиган ерлар экологик мелиоратив ҳолатини яхшилаш учун аввало,
шўрланишини олдини олиш ва унга қарши кураш чора тадбирларини ишлаб чиқиш зарур.
Бугунги кунга келиб мавжуд суғориладиган ерларнинг деградацияга учраши антропоген
таъсир натижасида юзага келадиган эрозия, сув танқислиги тупроқларнинг шўрланиши ва
ботқоқланиши каби омиллар бутун жахон қишлоқ хўжалигига хаф солади.
Суғориладиган дехқончиликка асосланган қишлоқ хўжалик ерлари тупроқларнинг
шўрланиши жуда кўп омилларга боғлиқ: жумладан, суғориш сувининг сифати, суғориш
методлари, ер ости сувларнинг холати, тупроқнинг механик таркиби, ирригация ва мелиорация
тармоқларининг жойлашуви, уларнинг техник холати ва бошқалар.
[7]
Булар вақт ва маконда
динамик ўзгариш хусусиятларига эга. Шу сабабли, Географик ахборот тизими (ГИС) ёрдамида
майдонлар координаталарини аниқлаш ва даврий равишда олинадиган Landsat, RapidEye ва SAR
каби космик суратларнинг интеграцияси асосида ўрганиш ишнинг
асосий вазифаларидан бири
ҳисобланади.
Анъанавий усулда тупроқ шўрланиш даражасини аниқлаш, лаборатория усулида маълум
нисбатдаги сувли эритмаларда электрокопдуктрометр Hanna (EC
e
) қурилмаси ёрдамида ўлчаш
шўрланиш даражаларини аниқ кўрсатса, электромагнетик индукциометр (ЕМ38) қурилмаси ҳеч
қандай намуна олмасдан бир кунда 70
-
80 гектарлик фермер хўжалиги ер майдонларнинг хар бир
даласидаги ўзгаришларни нисбий даражаларини кўрсата оладиган маълумотларни тўплаш
мумкин. Бироқ катта майдонларда тупроқ шўрланишини аниқлаш ва уни кузатиб бориш космик
усуллар ва сунъий йўлдошлардан олинган суратлар орқали ўрганиш яна хам афзалроқ
усуллардан бири саналади. Тупроқ шўрланишини баҳолаш ва унинг экин ҳосилдорлигига
таъсирини ўрганишда сўнгги фан техника ютуқлари асосида такомиллаштирилган кўпспектрал
диапазонда маълумот тўплайдиган сунъий йўлдош тизимларидан олинган суратлар ер усти
ҳолатига оид бўлган зарур маълумотлар билан таъминлайди.
[6]
Ҳозирги кунда фермер хўжаликлари майдони, тупроқ механик таркиби, шўрланганлик,
сув ресурслари ва агрокимёвий хаританомалари оддий чизма шаклида қоғозга туширилган.
Электрон координатланган хариталаш тизимига ўтказиш жорий этилиши ҳисобига
маълумотлар базаси яратилади.
[8]
Фермер хўжалиги ер майдонлари ўлчамлари аниқ ҳисоб
-
китоб қилинади.
Йилма
-
йил ер
-
майдонида кузатилаётган ўзгаришлар кузатиб бориш мумкин.
Ўтказиладиган агротадбирлар тизимини режалаштириш, экинларни мақбул жойлаштириш
имкони яратилади.
[5]
Ернинг сунъий йўлдошлар ёрдамида ўрганиш кам меҳнат талаб қиладигон усулларидан
бири
ҳисобланади шу боис Республикамизда кенг қўллаш учун изланишлар олиб борилмоқда.
Кўсмик суратлардан фойдаланиб ерни тадқиқ этиш ва ГИС дастурий таминотидан фойдаланиб
маълумотлар базасини яратиш ва жой хариталарини тузиш схемасини кўришимиз мумкин.
Бу
шуни кўрсатадики, суғориш жойларида тупроқ шўрланишининг фазовий ўзгаришини
моделлаштириш ва харитада кўриш учун масофадан туриб зондлаш маълумотларидан самарали
фойдаланиш мумкин. [
4]