“DEVELOPMENT ISSUES OF INNOVATIVE ECONOMY IN THE AGRICULTURAL SECTOR” International scientific-practical conference on March 25-26, 2021. Web:
http://conference.sbtsue.uz/uz
-
аналитик гуруҳлаш.
Типологик гуруҳлаш деган давромад ва ҳарадатларни таҳлилини ўрганилаётган
кўрсаткичлар таркибини маълум бир турига қараб ўтказишга айтилади. Масалан, даромадни
таҳлилида уларни фоиз ва фоизсиз даромад гуруҳларига бўлиб таҳлил қилиш мумкин.
Ҳаражатларни таҳлилида ҳам уларни фоизли ва фоизсиз банк ҳаражатларига бўлиб ўтказиш
мумкин.
Тузилмавий гуруҳлаш деганда ҳар бир даромадни ялпи даромад таркибидаги ҳиссасини
аниқлаш, унинг тенденцияларини ўрганиш, шунингдек, ҳар бир ҳаражатнинг ялпи ҳаражат
таркибидаги ҳиссасини аниқлаш ва тенденцияларини ўрганиш тушунилади.
Даромадни тузилишига кўра таҳлил ўтказишнинг мақсади бўлиб, даромаднинг асосий
турларини топиш ва унинг барқарорлигини баҳолаш ҳамда келажак учун сақлаб қолиш
ҳисобланади.
Ҳаражатлар таҳлилининг тузилишига кўра таҳлил қилиш усули ҳаражатларнинг асосий
турларини унинг ўсиши ва кўпайишига олиб келган омилларни излаб топиш учун ўтказилади.
Таҳлил аввалги йилларга оид бўлган ҳақиқий кўрсаткичларга асосланган ҳолда ўтказилади.
Хориж амалиётида таҳлил учун олинадиган даврнинг узоқлиги минимум 3 йил қилиб белгиланган.
Умумий хулосалар ва тузилишига кўра таҳлил ўтказиш усули асосида тижорат банкининг
ҳаражатлари ва даромадларини асосий турларини анча чуқурлаштирилган ҳолда таҳлил
ўтказилади.
Омилли таҳлил усуллари орасида бир мунча кенг тарқалган васодда усули бўлиб, занжирли
боғлаш усули ҳисобланади. Занжирли боғлаш усулининг моҳияти шундан иборатки, кетма
-
кетлик
асосида хусусий кўрсаткичларнинг база йилидаги миқдори ҳисобот давридаги кўрсаткичларнинг
мидори билан алмаштирилади ҳамда ҳар бир ўзгартиришдан кейин ушбу кўрсаткичнинг
миқдорини ўзгаришини умумлаштирувчи кўрсаткичи, яъни натижа кўрсаткичига таъсирини
аниқлашдан иборат бўлади.
Занжирли боғлаш усулини кўрсатиб бериш учун айрим омилларнинг активлар фойдалилиги
кўрсаткичини ўзгаришига таъсирини кўриб чиқамиз.
Активлар фойдалилиги кўрсаткичнинг умумий ўзгариши қуйидаги кўринишга эга:
,
0
1
АФ АФ АФ
ёки
0
0
1
1
А СФ А СФ АФ
Бу ерда,
АФ -
активлар фойдалилиги;
СФ -
соф фойда суммаси;
А -
активларнинг ўртача қимати;
ўзгариш;
1
ҳисобот даври;
0
база даври.
1) Соф фойдани ўзгаришини активлар фойдалилиги ўзгаришига таъсири қуйидагича
аниқланилади:
0
0
0
1
А СФ А СФ АФ СФ
2) Активнинг ўртача йиллик қийматини ўзгаришини активлар фойдалилиги ўзгаришига
таъсири қуйидагича аниқланилади:
0
1
1
1
А СФ А СФ АФ А
Таҳлил жараёнида биз қуйидаги усул ва воситалардан фойдаланишни таклиф қиламиз: