“DEVELOPMENT ISSUES OF INNOVATIVE ECONOMY IN THE
AGRICULTURAL SECTOR”
International scientific-practical conference on March 25-26, 2021.
Web:
http://conference.sbtsue.uz/uz
Муаммонинг ечими инновацион фаолиятдан олинган даромадларни иштирокчилар
ўртасида тақсимлашда эмас, балки иштирокчилар манфаатларини мувофиқлаштириш ва
маҳсулотларнинг асссортиментларини кўпайтиришдан иборатдир деган фикрдамиз.
Қурилиш тармоғи тизимида инновацион фаолиятни ўрганиш, тармоқда кўплаб иқтисодий
хатарларни истисно қилишга имкон беради.
Инновацион фаолиятни давлат ва минтақавий бошқарув органлари нафақат инновацион
сиёсатни шакллантиради, балки унинг амалга ошишини ҳам таъминлайди.
Инновацион фаолиятни амалга ошишини таъминлаш учун зарур шарт –
шароитларни
таъминлаш учун ахборот тузилмаси объетлари, шу жумладан технологик –
инновацион типдаги
махсус иқтисодий ҳудуд (зона)лар, технопарклар, бизнес –
инкубаторлар, инновацион ва
технологик марказлар, IT
-
парклари, тижоратлаштириш марказлари, технологияларни узатиш
маркзлари ҳам ўз лойиҳалари билан қатнашиб фаолиятни ривожлантириш учун ўз ҳиссаларини
қўшмоқда.
Қурилиш тармоғининг инновацион ривожланиши қурилиш маҳсулотларини яратишнинг
асосий –
техник иқтисодий кўрсаткичларини яхшилашга қаратилган бўлиб, улар объектлар
қийматини пасайтириш, қурилишнинг меъёрий муддатларини қисқартириш ва сифатини
оширишни ўз ичига олади. Натижада қурилиш бозорларида рақобат муҳитини янада
ривожлантириш учун иннвоацион фаолиятдан самарали фойдаланиш учун имконият пайдо
бўлади.
Шу боис Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар жараёнида қурилиш
корхоналарида инновацион фаолиятни жадаллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан “Биз қурилиш
-
пудрат ташкилотлари ва қурувчиларнинг замонавий авлодини яратиш
устида жиддий бош қотиришимиз зарур. Шу мақсадда қурилиш соҳасининг 2030 йилгача
инновацион ривожланиш дастури ишлаб чиқилади. Бу борада хориждан малакали мутахасисларни
жалб этиш ва маҳалий мутахасисларнинг чет мамлакатларда малака ошириши учун барча зарур
шароитни яратиш”
4
бугунги куннинг долзарб масаласи ҳисобланишини Республикамиз
Президенти Ш.Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва депутатларига мурожаатномасида таъкидлаб
ўтган эди.
Фикримизча, мамлакатимизда қурилишда инновация фаолиятини ривожлантириш
жараёнида қуйидагиларга эришиш мумкин:
-
қурилиш индустурияси корхоналарида рақобат муҳити албатта яратилади;
-
қурилиш бозорларини сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш имкониятига эга бўлинади;
-
ҳудудларда инновацион тадбирлар орқали ишлаб чиқараётган қурилиш маҳсулотлари
хорижий (халқаро) ташкилотларнинг маҳсулотларининг сифатлари билан тенглаштириладиган
даражаларга етказиш бўйича давлатлараро бир тизимга келтирувчи механизмлар яратилади;
-
қурилиш тармоғида инновацион салоҳият ошади;
-
Республика худудлари тамонидан амалга оширилаётган инновацион тадбирларни ҳар
томонлама қўллаб
-
қувватлаш ҳамда рағбатлантириш, имконияти яратилади.
Демак, юқоридаги мулоҳазалар қурилиш тармоғининг муҳим омили инновацион
тадбирларни ташкил қилиш ва унинг аҳамиятини стратегик бошқариш эканлигини кўрсатади.
Чунки, қурилиш тармоғида инновацион фаолият орқали қўйилган мақсадларга эришишнинг
кўпроқ имконияти пайдо бўлади ва тармоқни бошқариш билан ўзаро боғлиқ бўлган барча
муаммолар ўз ечимини топади деган фикрдамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |