589
“DEVELOPMENT ISSUES OF INNOVATIVE ECONOMY IN THE
AGRICULTURAL SECTOR”
International scientific-practical conference on March 25-26, 2021.
Web:
http://conference.sbtsue.uz/uz
Хорижий давлатларларнинг бу тоифадаги корхоналар фаолиятини рейтинг асосида
баҳолаш борасидаги илмий
-
услубий ёндашув ва услубият ҳамда республикамиз сув хўжалиги
иқтисодиёти соҳасидаги етакчи олим ва мутахассисларнинг фикр ва қарашларининг таҳлили
асосида “Қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологияларни ишлаб чиқарувчи корхоналар
фаолиятини рейтинг асосида баҳолаш”да корхоналар фаолиятини кўрсатувчи техник
-
технологик, ишлаб чиқариш ва иқтисодий тавсифдаги 16 та индикаторларидан фойдаланиш
мақсдга мувофиқ деб, ҳисоблаймиз.
Тадқиқот давомида танлаб олинган индикатрлар тизимга солиниб, баҳолаш мезонлари
ишлаб чиқилди. Баҳолаш мезонларини асослашда сув тежовчи технологияларни ишлаб чиқариш
ва жорий этиш хизматлари бозори иштирокчилари (ишлаб чиқарувчилар, истеъмолчилар,
сармоядор ва молялаштириш ташкилотлари) фикри ўрганилди.
Баҳолашда ҳар бир индикатор мезони сифатида “0” дан “5” гача бўлган балл билан
баҳолаш тизим асосида амала ошириш тавсия этилади. Айрим мезонлар умумий баллга ижобий
таъсир этса, бошқа бир мезонлар салбий таъсир этиши мумкин. Иккала ҳолатда ҳам ҳар бир
мезон “5” баллик тизим асосида (“0” дан “5” гача бўлган балл билан) баҳоланади. Ижобий (+)
мезонлар умумий суммага қўшилади, салбий (
-
) мезонлар умумий суммадан чегириб ташланади.
Қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологияларни ишлаб чиқарувчи корхона фаолиятини
рейтинг (R) даражасини қуйидаги ифода орқали ҳисоблаш таклиф этилади:
R = ∑(
x
1
+
x
2
+ ......... +
x
n
-
(∑y
1
+ y
2
….y
n
)) (1)
Бунда,
R -
сув тежовчи технологияларни ишлаб чиқарувчи корхона рейтинги, балл;
x
1
+
x
2
+ ......... +
x
n
-
сув тежовчи технологияларни ишлаб чиқарувчи корхона фаолиятини
техник
-
технологик, ишлаб чиқариш ва иқтисодий жиҳатдан тавсифловчи индикаторлар (ижобий
“+”) баҳолаш мезони бўйича бали, балл;
y
1
+y
2
…. +
y
n
-
сув тежовчи технологияларни ишлаб чиқарувчи корхона фаолиятини
техник
-
технологик, ишлаб чиқариш ва иқтисодий жиҳатдан тавсифловчи индикаторлар (салбий
“
-
”) баҳолаш мезони бўйича бали, балл.
Таклиф этилаётган услубий ёндашув асосида туман ёки минтақа кўламида сув тежовчи
технологияларни ишлаб чиқарувчи корхоналарни (
Y
) ёки сув тежовчи технологияларнинг
маълум модели (
Y
) ёки турини (
Y
) ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолиятини баҳолаш мумкин.
Бунда (1) ифодани қуйидаги кўришда бўлади.
Y
= ∑(
R
1
+
R
2
+ ......... + R
n
) (2)
Баҳолаш индикаторлари тизимига қуйидагилар киритилди: “Корхонанинг ташкил
этилганлигига неча йил бўлганлиги” (1 йилгача,1
-
3 йил,3
-
5 йил ва 5 йидан ортиқ); “Корхонада
банд бўлган ишчиларнинг ўртача йиллик сони; крхонанинг ўртача йиллик пул айланмаси”;
“Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тури; ҳудудий ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш)
бўлимларининг мавжудлиги”; “Дестрибютерлик ташкилотларининг мавжудлиги”; “Харидорлар
ва мижозлар билан ишлайдиган бўлинманинг мавжудлиги”; “Буюртмани қабул қилиш ва
бажаришга киришиш муддати”; “Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотининг сифат кўрсаткичларини
тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги”; ““Инновацион ярмарака” ва “Инновацион ҳафталик”
ва бошқа танловларада иштирок этганлиги”; “Хорижий ҳамкорларининг мавжудлиги”; “Охирги
3 йил мобайнида малака
ошириш ва қайта тайёрлаш ўқув курсларида ўқиганлар сони”; “Охирги
3 йил мобайнида тузилган шартномалар сони”; “Веб сайт ва реклама ойналарининг
мавжудлиги”; “Охирги 3 йил мобайнида бажарилмай қолган буюртмалар сони”; “Охирги 3 йил
мобайнида кечиктириб бажарилган буюртмалар сони”.
Ҳар бир индикаторга мос “жавоб
-
тасдиқлар” тайёрланиб, таклиф этилган баҳолаш мезони
ва тизим асосида жавоблар баҳоланди.
Тадқиқот доирасида давомида 25 га яқин сув тежовчи технологиялар ишлаб чиқарувчи
корхона ва 30 дан ортиқ сув тежовчи технологияларни жорий этиш соҳасида фаолият
кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар фаолияти ўрганилди.
Do'stlaringiz bilan baham: