279
“DEVELOPMENT ISSUES OF INNOVATIVE ECONOMY IN THE
AGRICULTURAL SECTOR”
International scientific-practical conference on March 25-26, 2021.
Web:
http://conference.sbtsue.uz/uz
ХХI
-
аср ахборот асри сифатида баҳоланмоқда ва у энг зарур ва бир вақтнинг ўзида моддий
қимматликка айланди. Ахборот барча
хулосалар ва улардан келиб чиқадиган бошқарув
қарорларининг асосини ташкил қилади. Шу туфайли ҳаётимизнинг барча соҳасида, шу жумладан
маркетинг фаолиятида ҳам ахборотлардан фойдаланишнинг зарурати кенгайиб ва кучайиб
бормоқда. Чунки, ахборотларсиз ушбу тадқиқотни ўтказиб бўлмайди ва мос равишда
корхоналарнинг бозордаги аҳволига баҳо ҳам бериш қийин.
Ахборотларнинг муҳимлиги унинг маркетинг фаолиятини ўтказиб, тегишли равишда
бошқарув қарорларини қабул қилиш учун асос бўлади. Ушбу ҳолат ушбу босқичларнинг
кетма
-
кетлигини қараб чиқишни тақозо қилади. Бу қуйидаги расмда ўз ифодасини топган (1
-
расм).
1-
расм. Жараёнларнинг бошқарув қарорларини қабул қилишгача бўлган босқичларининг
кетма
-
кетлиги
Жамиятимиз ҳаётида иқтисодий ва ижтимоий жараёнлар узлуксиз давом этмоқда. Аммо
уларни ахборотларда ифодалаш, жамлаш ва тегишли йўналишлар бўйича хулоса қилиш ҳамда
бошқарув қарорларини қабул қилиш масаласи шу ахборотларни нима учун жамланиш мақсадига
боғлиқ. Маркетинг фаолиятини ўтказиш учун ҳам, қайси соҳа бўлмасин шунга дхлдор ахборотлар
зарур бўлади. Чунки, ахборотларни тўплаш ва улардан фойдаланиш бир қанча масалаларни ҳал
қилиш имконини беради. Жумладан:
-
соҳа корхоналарининг ҳолатини билиш имконини беради;
-
соҳа корхоналарининг бозордаги мавқеига ташхис қўйишга асос бўлади;
-
рақобатчилар ўртасидаги аҳволини билиш имконини беради;
-
соҳа корхоналарининг қай даражада самарали фаолият кўрсатаётганлигинига баҳо бериш
мумкин бўлади;
-
соҳа корхоналарининг маркетинг стротегиясини ишлаб чиқиш учун асос бўлади;
-
соҳа корхоналарининг ташқи ҳамкорларига тегишли қарор қабул қилиши учун шароит
яратади;
-
соҳа корхоналарининг ўз фаолиятига ташхис қўйиш имконини яратади.
Кўриниб турибдики, ахборотлар корхона фаолиятида, хусусан маркетинг фаолиятида ҳам
жуда катта аҳамиятга эга экан. Унинг мазкур аҳамиятидан келиб чиқиб, ахборотларнинг мазмунига
қисқача тўхталишни мақсадга мувофиқ, деб топдик.
Ахборотлар ҳақида гап кетганда қуйидаги тушунчаларнинг ҳам фарқини ва уларнинг
хусусиятларини инобатга олиш зарур. Буларга: далил, маълумот, хабар, баҳо ва рақамларни
киритиш мумкин. Уларнинг ҳар бирига изоҳ берилса, фарқини аниқлаш ва хусусиятларини англаб
олиш имконияти пайди бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: