14
“DEVELOPMENT ISSUES OF I
NNOVATIVE ECONOMY IN THE
AGRICULTURAL SECTOR”
International scientific-practical conference on March 25-26, 2021.
Web:
http://conference.sbtsue.uz/uz
бирон савдо боти орқали ўзига маъқул товарни танлаб, сотувчига (товар эгасига) буюртма
берилади. Ушбу товарнинг нархини электрон тўлов тизими орқали уйда туриб, телеграмдаги
“Payme” орқали тўлаб берасиз. Улар ўзлари сиз берган буюртмангизга мос товарни уйингизга
ўзлари етказиб беради. Ушбу товарни етказиб бериш хизмати орқали сиздан хизмат ҳақи
ўндирилади, холос. Бу хизмат ҳақи, сизнинг вақтингиз, кучингиз, асабингизнинг йўқотилганлиги
олдида арзимаган қийматга эга. Бу айнан рақамли иқтисодиётнинг намоён бўлишидир.
Кўриниб турибдики, бу ерда ҳам ҳеч қандай товар ишлаб чиқарилмайди, фақат моддий
неъматнинг эгаси ва жойи ўзгаради. Агар шу нуқтаи назардан қаралса икки ҳолатда ҳам битта
жараён содир бўлди. Бироқ, анъанавий иқтисодиётга нисбатан рақамли иқтисодиётнинг фарқи
инсонларга қанчалик даражада қулайлик яратганлигига гувоҳ бўлиш мумкин. Бу ҳолат
инсонларнинг вақтини тежаш, шу вақтни ўзининг интеллектуал салоҳиятининг ошишига сарфлаш
имкониятини яратади. Шу тариқа жамиятнинг интеллектуал салоҳияти ошиб боради. Фақат битта
нарсани инобатга олиш лозимки, шу рақамли иқтисодиёт натижасида тежалган вақт ва энергияни
бесамар сарфламасдан, мақсадга мувофиқ сарфлашга ўрганишимиз, вақтни қадирлашни
билишимиз лозим.
Юқоридаги мисоллардан кўриниб турибдики, рақамли иқтисодиётнинг имкониятларидан
олдин ҳам ўзимиз сезмаган ҳолда фойдаланаётган эканмиз. Аммо унинг нечоғлиқ қулайлигига
унчалик аҳамият бермаганмиз. Бироқ, ўтган йилга пандемия шароитида ушбу тадбирларнинг,
аниқроғи рақамли иқтисодиётнинг нечоғлиқ самарали эканлигига гувоҳ бўлдик. Ҳатто озиқ
-
овқат
маҳсулотларини ҳам электрон ахборот технологиялардан фойдаланган ҳолда буюртма асосида олиб
келадиган кўникмани ҳасил қилдик.
Рақамли иқтисодиётнинг
ҳуқуқий
жиҳатига эътиборни қаратамиз. Олдинлари ишлаган
ташкилотимизда бир сўм оладиган бўлсак ҳам имзо чекиб олар эдик. Эндиликда ойликларимиз
пластик карталарга тушади. Бирор жойги имзо чекиш талаб қилинмайди. Ушбу карталардан
электрон тўлов орқали турли жойларга, ташкилотларга, хусусан, коммунал хизматлар, телефон,
интернет ва бошқа маҳсулот ҳамда хизматлар учун пул ўтказамиз. Ҳозирги пайтда электрон тарзда
солиқ декларацияси топширамиз, картадан картага пул узатамиз, аммо бирортасига бориб имзо
чекиш деган ҳаракат амалга оширилмайди. Бу ҳам қанчалик қулайлигини тасаввур қилиш қийин
эмас. Кассалар олдидаги навбат кутишлар, бориш
-
келишга кетган вақтлар ҳамма
-
ҳаммаси тежалди.
Бу ерда имзосиз қонун тан оладиган даражада ахборотлар сақланиб турибди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, рақамли иқтисодиётга таъриф бериш мумкин, деб ўйлаймиз.
Биз ушбу тушунчага қуйидагича таърифни шакллантирдик.
Do'stlaringiz bilan baham: