“DEVELOPMENT ISSUES OF INNOVATIVE ECONOMY IN THE
AGRICULTURAL SECTOR”
International scientific-practical conference on March 25-26, 2021.
Web:
http://conference.sbtsue.uz/uz
Жаҳондаги етакчи қурилиш компаниялари аллақачон сифатни ошириш концепцияси
асосида фаолият кўрсатиб келмоқдалар. Бунда бошланғич ғоя шундан иборатки, бугун эришилган
натижа албатта ривожланишга туртки бўлиши шарт, яъни сифатнинг юқори даражаси мавжуд эмас
ва уни доимо ошириб бориш шарт. Ушбу концепциянинг амалда қўлланилиши қуйидаги
тамойилларга асосланади:
1.
Ишлаб чиқаришни
такомиллаштириш узлуксиз ва тугалланмас фаолиятдир;
2.
Сифат нафақат маҳсулот, балки ташкилотдаги бутун фаолиятнинг асосий мезонидир;
3.
Сифат назорати натижалари ривожланишнинг асосий ахборот манбасидир;
4.
Сифатнинг эришилган даражаси ҳаракатнинг бошланғич нуқтасидир.
Мазкур тамойилларнинг қурилишда қўлланиши сифатга бўлган қарашларни ўзгартириш
ҳамда сифатни устуворлигини тан олишдан бошланиши лозим.
Сифатни ошириш концепцияси саноатда кенг тарқалган бўлиб, уни қўллаш бўйича катта
тажриба тўпланган. Айниқса, ИСО 9000
-
2015 серияли халқаро стандартларга асосланган
ннтеграллашган сифат менежменти тизимлари сифатни узлуксиз оширишда муҳим қадам
ҳисобланади. Ушбу стандартларнинг таркибида кўп йиллар давомида шаклланган бир қанча
моделларни ажратиш мумкин, жумладан “Биринчи тақдимдан қабул қилиш”, “Зеро дефект”,
“Сифат харажатлари”, “Олти сигма”, “Total Quality Management”, “Кайдзен” моделлари.
Моделларнинг ҳар бири сифатни бошқариш методологиясининг алоҳида қисмини асослаш ва
ривожлантиришга бағишланган бўлиб, комплекс равишда қўлланиши маҳсулот сифатини узлуксиз
оширишга асос бўлади.
Олиб борилган назарий ва амалий тадқиқотлар шуни кўрсатдики, қурилиш соҳасидаги
хусусиятлар юқоридаги моделларни алоҳида қўллаш имконини бермайди. Саноатда қўлланилган
тизимлар ва моделларда қурилиш каби кенг қамровли ва мураккаб соҳага оид ечимлар ишлаб
чиқилмаган. Ушбу хусусиятлардан келиб чиққан ҳолда бизлар қурилишда сифатни ошириш
концепциясини қўллашнинг ўзига хос моделини таклиф қиламиз (1
-
расм).
Ушбу моделнинг фарқли жихатлари:
а)
уч босқичнинг ҳар бирида масаланинг деталлашиб бориши, яъни умумий мақсаддан аниқ
усулгача тушиб бориши;
б) сифатни оширишнинг барча босқичларида “сифат қиймати”га асосланиш, яъни сифатни
миқдорини харажатларга боғлаш;
в) қурилиш маҳсулотининг сифат белгиларини комплекс баҳолаш, яъни алоҳида нуқсон
эмас балки нуқсонларнинг мажмуавий таъсирини аниқлаш;
г) қурилиш комплексининг барча бўғинларида сифатни ошириш концепциясини қўллаш.
Таклиф қилинаётган модел универсал бўлиб, лойиҳа
-
конструкторлик, қурилиш конструкциялар
саноати, қурилиш ишлари, ҳаттоки биноларни қабул қилиш босқичида ҳам қўллаш мумкин;
д) сифатнинг меъёрий даражасининг нисбийлиги, яъни ҳар бир ҳаракат амалга
оширилгандан сўнг ошиб бориши.
201
Do'stlaringiz bilan baham: |