«Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси”, «Pro Service Union» МЧЖ ва TOSHKENT IRRIGATSIYA VA QISHLOQ XO’JALIGINI MEXANIZATSIYALASH MUHANDISLARI INSTITUTI ўртасида тузилган 2018 йил 10 сентабрдаги 7021/04-18-сонли шартноманинг шартларига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қўшимча келишув
БИТИМИ
2020 йил«___» ____________ ________ Тошкент шаҳри
Устав асосида иш юритувчи (кейинчалик «Ижарага берувчи» деб аталувчи) «Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси” бошлиғи И.А.Кадиров ва Устав асосида (кейинчалик «Ижарачи» деб аталувчи) «Pro Service Union» МЧЖ раҳбари ҳамда Устав асосида (кейинчалик «Балансда сақловчи» деб аталувчи) TOSHKENT IRRIGATSIYA VA QISHLOQ XO’JALIGINI MEXANIZATSIYALASH MUHANDISLARI INSTITUTI номидан иш юритувчи _________________ мазкур қўшимча келишув шартномасини қуйидагилар тўғрисида туздилар:
1. Ўз.Рес Президентининг 19.03.2020 йилдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сон Фармони ва Ўз.Рес ВМ нинг 23.03.2020 йилдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 176-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўз.Рес Давлат активларини бошқариш агентлигининг 24.03.2020 йилдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб (карантин) жорий этилган даврда ижарага берилган давлат мулк объектлари бўйича тадбиркорлик субъектларига қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 84-П-сонли буйруғи ҳамда «Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси”да 16.12.2020 йилдаги 2576-сон билан рўйхатга олинган мурожаатга асосан «Тарафлар» ўртасида 2018 йил 10 сентабрда тузилган 7021/04-18 сонли шартнома шартига ўзгартириш киритилсин:
2. Тошкент шаҳрида Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб (карантин) жорий этилганлиги, айрим тадбиркорлик субъектларининг фаолияти тўхтатилганлигини инобатга олган ҳолда Тарафлар» ўртасида 2018 йил 10 сентабрдаги 7021/04-18-сонли шартнома ижара тўловининг “15.03.2020” йилдан “30.11.2020” йилгача бўлган қисми ҳисобланмасин ҳамда шартноманинг 3-иловаси мазкур қўшимча келишув 3-иловасига мувофиқ алмаштирилсин.
3. Шартноманинг бошқа шартлари ўзгаришсиз қолади ва тарафлар бу бўйича ўз мажбуриятларини тасдиқлайдилар.
4. Ушбу қўшимча келишув шартномаси 2018 йил 10 сентабрдаги 7021/04-18-сонли шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади ва бир хил юридик кучга эга бўлган уч нусхада тузилиб, тарафларнинг ҳар бирига бир нусхадан берилади.
«Балансда сақловчи»
TOSHKENT IRRIGATSIYA VA QISHLOQ XO’JALIGINI MEXANIZATSIYALASH MUHANDISLARI INSTITUTI
____________
|
«Ижарага берувчи»
«Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси”
_____________И.А.Кадиров
|
«Ижарачи»
«Pro Service Union» МЧЖ
______________
|
Туман бўйича маъсул: Юрист:
Do'stlaringiz bilan baham: |