Туман ҳокими: М.АНАРБАЕВ
Келишилди
____________ А.Кулжонов
____________ Х.Маматкулов
Тайёрлади
____________ Ф.Усаров
Q A R O R Р E Ш Е Н И Е
704630, O’smat sh. Mustaqillik ko`chasi 42 . Tel: 41-21-446
|
2019 yil «____» ______________ № ______ O’smat shaharchasi
Фуқаро Саттаров Ғайрат Мухаммадиевич томонидан янги қурилган тўйхона ва тантаналарни ўтказиш маркази биносини фойдаланишга қабул қилиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 16-майдаги ПФ-3240-сонли «Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳатларни янада чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ қайта ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2003 йил 25-декабрдаги 81-буйруғи билан тасдиқланган ШНК-3.01.04-04га, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сонли қарори, фуқаро Саттаров Ғайрат Мухаммадиевичнинг туман ҳокимлигига ёзган аризаси, туман ҳокимлиги ҳузуридаги «Қурилиши хусусий инвестициялар ҳисобидан амалга оширилган тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш бўйича хайъати»нинг далолатномасига асосан,
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :
1. Бахмал тумани Мустақиллик МФЙ Қатортол қишлоғида жойлашган фуқаро Саттаров Ғайрат Мухаммадиевич томонидан янги қурилган тўй ва тантаналарни ўтказиш маркази биносининг қуриб битказилганлиги муносабати билан туман ҳокимлиги ҳузуридаги «Қурилиши хусусий инвестициялар ҳисобидан амалга оширилган тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш бўйича хайъати»нинг далолатномаси тасдиқлансин.
2. Бахмал тумани Мустақиллик МФЙ Қатортол қишлоғида жойлашган фуқаро Саттаров Ғайрат Мухаммадиевич томонидан янги қурилган тўй ва тантаналарни ўтказиш маркази биноси қуйидаги кўрсаткичларга эга, яъни:
- янги қурилган тўйхона асосий биноси қурилиш майдони 913.455 кв.м, айвон қурилиш майдони 151.825 кв.м, омборхона қурилиш майдони 43.5 кв.м, ошхона қурилиш майдони 192.0 кв.м, айвон қурилиш майдони 26.0 кв.м, умумий қиймати 200.0 млн. сўмлик, фуқаро Саттаров Ғайрат Мухаммадиевич номига мулк эгалик хуқуқи тан олинсин.
3. Фуқаро Саттаров Ғайрат Мухаммадиевичга:
- ер ва мол-мулк солиғи тўловчиси сифатида Давлат Солиқ инспекциясидан рўйхатдан ўтиш,
- худуд ичида ва атрофида санитария ва гигиена ҳолатини сақлаш вазифаси юклатилсин.
4. Келажакда қўшимча қурилиш ва қайта қуриш ишларини тегишли органлардан махсус рухсатнома асосида амалга оширилиши белгилансин.
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Қулжонов зиммасига юклатилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |