Туман ҳокими: М.АНАРБАЕВ
Q A R O R Р E Ш Е Н И Е
704630, O’smat sh. Mustaqillik ko`chasi 42 . Tel: 41-21-446
|
2018 yil «____» ______________ № ______ O’smat shaharchasi
«Бегали-Жамшид» фермер хўжалиги томонидан янги қурилган савдо дўкони, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва эхтиёт қисмлар сотиш шахобчаси биноларини фойдаланишга қабул қилиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 16-майдаги ПФ-3240-сонли «Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳатларни янада чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ қайта ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2003 йил 25-декабрдаги 81-буйруғи билан тасдиқланган ШНК-3.01.04-04га, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сонли қарори, «Бегали-Жамшид» фермер хўжалигининг туман ҳокимлигига ёзган аризаси, туман ҳокимлиги ҳузуридаги «Қурилиши хусусий инвестициялар ҳисобидан амалга оширилган тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш бўйича хайъати»нинг далолатномасига асосан,
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :
1. Бахмал тумани Ўсмат шаҳарчаси Мустақиллик кўчасида жойлашган «Бегали-Жамшид» фермер хўжалиги томонидан янги қурилган савдо дўкони, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва эхтиёт қисмлар сотиш шахобчаси биноларининг қуриб битказилганлиги муносабати билан туман ҳокимлиги ҳузуридаги «Қурилиши хусусий инвестициялар ҳисобидан амалга оширилган тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш бўйича хайъати»нинг далолатномаси тасдиқлансин.
2. Бахмал тумани Ўсмат шаҳарчаси Мустақиллик кўчасида жойлашган «Бегали-Жамшид» фермер хўжалиги томонидан янги қурилган савдо дўкони, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва эхтиёт қисмлар сотиш шахобчаси бинолари қуйидаги кўрсаткичларга эга, яъни:
- янги курилган савдо дўкони қурилиш майдони-34.04 кв.м бўлган, қиймати 12.0 млн сўмлик, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шахобчаси биноси майдони-58.08 кв.м бўлган, қиймати 27.0 млн сўмлик, эхтиёт қисмлар сотиш шахобчаси майдони-34.04 кв.м бўлган, қиймати 12.5 млн сўмлик бинолар «Бегали-Жамшид» фермер хўжалиги номига мулк эгалик хуқуқи тан олинсин.
3. «Бегали-Жамшид» фермер хўжалиги га:
- ер ва мол-мулк солиғи тўловчиси сифатида Давлат Солиқ инспекциясидан рўйхатдан ўтиш,
- худуд ичида ва атрофида санитария ва гигиена ҳолатини сақлаш вазифаси юклатилсин.
4. Келажакда қўшимча қурилиш ва қайта қуриш ишларини тегишли органлардан махсус рухсатнома асосида амалга оширилиши белгилансин.
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари в.б А.Қулжонов зиммасига юклатилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |