Халқаро майдонда мамлакатимиз сиёсий-иқтисодий манфаатларини илгари суриш, давлатимизнинг ташқи иқтисодий ва сиёсий фаолияти такомиллаштиришга йўналтирилган Ўзбекистон Республикаси Ташқи сиёсий фаолияти концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги қонунни қабул қилиш
|
2019 йил
1 апрель
|
ТИВ, Стратегик
ва минтақалараро тадқиқотлар институти,
вазирлик ва идоралар
|
—
|
—
|
Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.
Лойиҳа билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи сиёсий фаолияти концепцияси янги таҳрирда тасдиқланади.
Концепцияда:
Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг устувор йўналишларини аниқ белгилаш;
мамлакатнинг миллий хавфсизлиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини мустаҳкамлаш;
замонавий шароитлардаги ташқи сиёсий, ташқи иқтисодий соҳаларда Ўзбекистоннинг миллий манфаатларини илгари суриш;
барча давлатлар ва нуфузли халқаро ташкилотлар билан стратегик ҳамкорлик ва дўстлик муносабатларининг барқарор тизимини барпо этиш, Ўзбекистон Республикасининг халқаро майдондаги имижи, ўрни ва таъсирини мустаҳкамлаш;
халқаро ҳуқуқ нормаларини имплементация қилиш, БМТ тузилмалари ва махсус муассасалари норма ижодкорлиги жараёнида фаол иштирок этиш назарда тутилади.
|
255.
|
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасалари, дипломатик ваколатхоналари фаолиятини кучайтириш, шу жумладан янги дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларини очиш.
|
Йил давомида
|
ТИВ, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ташқи савдо вазирлиги, Адлия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги
|
Ҳисоб-
китобларга
асосан
|
Ажратилган бюджет маблағлари доирасида, халқаро молия институтлари маблағлари
|
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.
Лойиҳада:
Ўзбекистоннинг сиёсий ва иқтисодий соҳадаги халқаро ҳамкорлик географиясини кенгайтириш;
хорижда яшовчи фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида янги дипломатик ва консуллик муассасаларини очиш ҳамда амалдагиларининг ходимлари сонини ошириш;
дипломатик ва консуллик муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш, бунда ходимлар учун қулай шароитлар яратиш ва моддий қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш назарда тутилади.
|
256.
|
Ташқи транспорт, логистика ва йўл инфратузилмаси тизимини ривожлантириш.
|
Йил
давомида
|
Ташқи савдо вазирлиги, ТИВ, Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, «Ўзавтотранс» агентлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, вазирлик ва идоралар
|
—
|
—
|
Амалий чора-тадбирлар.
Бунда:
ўзаро тариф преференцияларини тақдим этишда ҳамкор-давлатлар билан келишув, божхона ва маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш;
логистика марказларини ривожлантириш, имтиёзли кетма-кет тарифларни шакллантириш орқали халқаро ва минтақавий транспорт коридорларидан самарали фойдаланиш;
ҳамкорлар билан биргаликда Марказий Осиё транспорт тизимини ривожлантириш бўйича минтақавий дастурни қабул қилиш назарда тутилади.
|
257.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |