2011 йил Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили учун чоп этилди Анорчилик сирлари



Download 0,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/11
Sana17.07.2022
Hajmi0,83 Mb.
#817087
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
attachment-dbdda504-e7bf-492e-aea8-49f0c924b888

Анорнинг биологик хусусиятлари
Анор ўсимлиги одатда 2-5 м баландликда бута шаклида 
ўсади. Гули йирик, чиройли, якка-якка ёки тўп-тўп тўқ-қизил, 
зарғалдоқ -қизил бўлади. Бир туп анорда икки хил узунчоқ 
тожбаргли кувача шаклидаги гул учрайди.
Булардан биринчиси мева тугади, иккинчиси эса эркак гул 
хисобланиб, ундаги оналик қисми яхши ривожланмаган ва 
майда бўлиб, мева тугмайди. Булардан ташқари оралиқ гуллар 
бўлиб, булар майда буришқоқ мевалар тугади. Анор апрелнинг 
бошида хаво 12 - 14°га кўтарилиши билан кўкара бошлайди. 
Кузда иссиқ харорат шу даражага тушганда ўсишдан тўхтайди. 
Анрнинг ўсиш даври навига, иқлимига қараб 180-215 кун давом 
этади. Анор май ойининг бошида гуллайди, биринчи галда 
қишлаб чиққан куртаклар гуллайди, орадан 10-15 кун ўтиб, 
ёппасига гуллаш бошланади. Бир туп анорда унинг навига, об- 
хаво шароитига қараб 5 мингтача гул бўлиши мумкин. Лекин 
буларнинг 96-98 % ини хосилсиз (эркак) гуллар ташкил этади. 
Анорнинг турли навлари бир-бири билан эркин равишда 
чанглатилса, серхосил, меваси йирик бўлади. Унинг гул 
чангини кўп таркатадиган восита асаларидир. Шунинг учун 
анор хосилдорлигини оширишда асаларидан фойдаланиш 
керак.
Анор ўзининг навига қараб 120-160 кунда пишиб етилади.
Анорнинг навлари тўғрисида
Ўлкамизда анорнинг уч хили мавжуд бўлиб, 69 дан зиёд 
навлари хисобга олинган. Ўлкамизда кўпроқ учрайдиган навлар 
эса куйидагича: Аччик анорнинг ўзи 3 хил навга эга:
Биринчиси «Асл қайин» бўлиб, катта-катта, қизил, доналари 
йирик ва сувли бўлади. Териб олингач, пўсти тезда юмшайди.


Иккинчиси «Паст кайин». Бу нав анорнинг мевалари 
кичикроқ, териси оқишроқ, доналари майдароқ, ўзи камсув ва 
нордонроқ бўлади.
Учинчиси «Қизилбош» бўлиб, хосили майда териси қизил, 
тожи йўғон ва узун бўлади. Нордон анор хам 3 хил навга эга:
Биринчиси «Асл кубодиён» булиб, 
анорларнинг энг 
яхшисидир. Унинг доналари йирик, сувли, таъми нордон. Пўсти 
қизил, кўк ва оқ аралаш бўлади. Иккинчиси «Кўк тери» бўлиб, 
пўсти қалин 
март ойигача яхши сақланиб туради, донаси 
бошқа анорларга Караганда кам.
Учинчиси қизил анор, буни айримлар «Аъло қайин» деб 
аташади.Унинг анори унча катта бўлмайди, бироқ ранги жуда 
чиройли, таъми ширин, доналари йирик ва сувли бўлиб, кўп 
ёрилмайди, сақлашга яхши.
Ширин анор икки хил нав бўлиб, биринчиси «Катта 
қизгиш». Унинг донаси кизил, сувли ва йирик бўлиб, 
анорларнинг ичида энг мазалисидир. Иккинчиси «Сарик тун» 
деб аталиб, донаси майдароқ, сувсиз бўлиб, пўсти юқа ва оқ- 
сариқ рангли бўлади.
Сирдарё вохасида булардан ташкари «қора кайин» нави хам 
кенг тарқалган бўлиб, меваси қизилдан қорага яқинроқ, донаси 
йирик, сувли ва шириндир.
Дехқонобод 
анорчилигига 
муносиб 
хисса 
қўшган 
Райимжон ота Неъматов яратган «кора марварид» анори 
дастурхонларимиз гултожи бўлиб колмокда.
Бу анор меваси йирик, пўсти қалин бўлиб, кўп ёрилмайди 
ва келгуси бахоргача яхши сақланиб туради.
Мевасининг ранги тўқ - қизил - қора бўлиб, марвариддек 
товланиб туради, таъми нордондан ширинга яқинроқ. Тожи 
узун ушбу анор юмалоқдан кўра узунчоқ бўлиб, таг кисми 
қалин гўштдир. Ана шу гўштдор қисмда тўпланган озуқа 
туфайли анорнинг узоқ вақт сўлимай туришига ёрдам беради.
Асрлар бўйи шифобахшлиги учун қадрлаб келинган анор 
донасининг сони йилимизнинг кунларига яъни уч юз олтмиш 
беш дона бўлиб, (фақат айрим навларида 200-800 тагача 
бўлиши мумкин) 
уни тўкмай, бирор донини қолдирмай ва
ташламай истеъмол қилинсагина инсон саломатлигига фойда 
қилишини боболаримиз кўп таъкидлашган.

Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish