2002 тушлар таъбири


bet36/179
Sana01.07.2022
Hajmi
#727195
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   179
Bog'liq
2002 tushlar ta`biri

Жаҳаннам
Ким ўзини жаҳаннамга тушгани, сўнг 
у ердан шу куни қайтиб чиққанини кўрса, бу гуноҳдан 
қайтсин, деган огоҳлантиришдир.
Жигар. 
Жигар тушда яширилган бойлик. Баъзан 
фарзанд.
Жигар оғриши. 
Ўнгда фарзандингизга ёмонлик 
қилишлари мумкин.
Жилов. 
Жиловни қўлда ушлаб туриш ўз ишингиз 
ўзингизга боғлиқ эканлигини англатади. Агар жилов 
узилса, ишларнинг орқага кетишига ишора.
Жин. 
У айёр одамлар, сеҳргарларга далолат. Аммо 
ҳикматли ҳолда кўринган жин илм ва яхшилик эгаси 
бўлган кишидир. Ким тушида жинга айланиб қолса, 
ҳийласи кучаяди. Ким уйи яқинида жин кўрса, зиён, 
ташвишга ишора. Ким жинга уйланса, фосиқ хотинга 
мубтало бўлади. Кўпинча соғлом бўлмаган ҳайвон сотиб 
олишга ҳам далолат. Агар жин билан курашса, одамлар 
ёмонлигидан омон бўлади.
Жингалак соч. 
Тушда кимнинг сочи жингалак сочга 
айланиб қолса, ўнгида молини, хотин ёки либосини 
алмаштиради.
45


Жиннилик. 
Ким тушида жинни бўлиб қолса, мол-дунё 
ва обрўга етишади. У меросдан тегадиган кийим-кечакдир. 
Ёш бола жинни бўлса, ота шу боласи туфайли бойликка 
эришади. Жиннилик жаннатга киришга белгидир.
Жиноят. 
Киши тушида бошқа бир одамга нисбатан 
жиноят қилса, бу ёмон ишга қўл уришига далолат.
Жирафа. 
Тушга жирафа кирса, яхшилик белгиси 
йўқ. Баъзан мол-давлатга етадиган офатни англатади. 
Баъзан чиройли аёлдан келадиган хабарлардан бохабар 
бўлишга далолат.
Жойнамоз. 
Тушда жойнамозни кўриш покиза аёл 
ёки диний мансабдир.
Жомадон. 
Тушда жомадон кўрсангиз, вақтингизни 
дўстларингиз даврасида кўнгилли ўтказар экансиз.
Жон. 
Жон тушда фарзанд бўлади. Агар тушида жони 
чиқса, ўғли ё хотини ўлади. Жони қўлдан чиқиб 
осмонга учиб кетса, дарҳол оламдан ўтади. Агар жони 
сариқ бўлса, қаттиқ касал бўлади. Қизил ва оқ бўлса, 
оқибати яхши бўлади. Қора рангда бўлса, Аллоҳнинг 
жазосига учрайди.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish