20-Мавзу. Таълимда кейс технологияси. ЎҚув -лойиҳавий таълимнинг асосий тамойиллари



Download 115,39 Kb.
bet1/22
Sana21.02.2022
Hajmi115,39 Kb.
#52893
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
кейс стади



20-Мавзу. ТАЪЛИМДА КЕЙС ТЕХНОЛОГИЯСИ. ЎҚУВ -ЛОЙИҲАВИЙ ТАЪЛИМНИНГ АСОСИЙ ТАМОЙИЛЛАРИ





  1. “Кейс-стади” технологияси.

  2. “Кейс-стади” ёрдамида талабалар эгаллайдиган билим, кўникма, малакалар ҳақида.

  3. Кейсларнинг синфлари турлари, жанрлари ва тақдим этиш усуллари.

  4. Ўқув кейсларининг муҳим характерли жиҳатлари ва замонавий ўқитиш амалиётида ўқув кейсларининг турлари







Таянч сўз ва иборалар
“Кейс-стади”, кейс, кейс синфи, кейс тури, кейс жанри, ўқув кейси, кейснинг педагогик паспорти, кейс типологияси, ўқитувчи фаолияти, талаба фаолияти, кейс методи

Кейс-стади” технологияси
“Инсон жамоада ёки вазиятларда узоқ йиллар давомида ўрганилиши” мавзусидаги илмий тадқиқотлар нашр этила бошланган эди. Агар иш жамоага йўналтирилган бўлса, жамоанинг хулқини ҳар томонламма ўрганади, жамоадаги ҳар бир инсоннинг хулқини эмас 1.
Сўнгги вақтларда “Кейс-стади” методи хорижий мамлакатлар таълими амалиётида муваффақиятли қўлланиб келинмоқда ва бугунги кунда республика таълимида ҳам тобора оммалашиб бормоқда. Шу сабабли айни ўринда ушбу метод (технология) моҳияти ҳақида сўз юритилади. Дарҳақиқат, кейс-стади талабаларни ҳар қандай мазмунга эга вазиятни ўрганиш ва таҳлил қилишга ўргатади. Унинг негизида муайян муаммоли вазиятни ҳал қилиш жараёнининг умумий моҳиятини акс эттирувчи элементлар ётади.
“Кейс-стади” технологияси дастлаб 1870 йилда АҚШнинг Гарвард университетининг ҳуқуқ мактабида таълим жараёнида қўлланилган. Ушбу технология Гарвард университетининг бизнес мактабида 1920 йилда қўлланила бошланган. Кейсларнинг илк тўплами 1925 йилда бизнес ҳақидаги Гарвард университети ҳисоботлари асосида чоп этилган. Ҳозирда технология хорижий мамлакатларда иқтисодиёт, бизнес соҳаларида ҳам кенг қўлланилмоқда. Ўзбекистонда мазкур технологияни таълим жараёнига татбиқ этиш йўлидаги ҳаракатлар мустақиллик йилларида фаоллашди.
Таълимда қўлланиладиган “Кейс-стади”нинг тайёр вариантлари ҳам мавжуд бўлиб, уларни сотиб олиш мумкин. Бироқ, энг самарали йўл ҳар бир фан бўйича кейсларнинг мустақил яратилишига эришишдир. Биргина Гарвард университетида йилига 700 та кейс ишлаб чиқилади. Уларнинг нархи 10 $. Аммо баъзи кейсларнинг нархи 500 та 1000 $ гача. Лондон бизнес мактаби ва бошқа бизнес мактаблар ўзларида 340 нафарга яқин иштирокчиларни бирлаштирган ҳолда кейсларни яратиш билан шуғулланади. Технология талабаларда предметни ўзлаштиришга бўлган қизиқишни, амалий кўникмаларни, вазиятни таҳлил қилиш ва тўғри қарор қабул қилишга нисбатан ижодий ёндашиш малакаларини ривожлантиради, турли муаммоли вазиятлар ва уларни ҳал қилиш асосида улар томонидан билимларнинг фаол ўзлаштирилиши учун имконият яратади.

Кейс-стади” технологияси (ингл. “cаsе” – чемодан, метод, “study” – муаммоли вазият; вазиятли таҳлил ёки муаммоли вазиятларни таҳлил қилиш) – 1) талабаларда аниқ, реал муаммоли вазиятни таҳлил қилиш орқали энг мақбул вариантларини топиш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қиладиган технология; 2) реал вазиятларни баён этишда қўлланиладиган ўқитиш техникаси




Download 115,39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish