20-Mavzu: Chidamli navlarni yaratish borasida olib borilayotgan izlanishlar. Reja



Download 27,83 Kb.
Sana09.07.2022
Hajmi27,83 Kb.
#763389

20-Mavzu: Chidamli navlarni yaratish borasida olib borilayotgan izlanishlar.
Reja:

  1. Қишлоқ хўжалик экинларининг айни бир нави бир тур зараркунандага чидамсиз бўлсада, бошқа тур зараркунандалар учун чидамли.

  2. Зараркунандаларга қарши уйғунлашган курашда чидамли навлар яратишни селекцион усул.

  3. Ғўза ўсимлиги вилтнинг икки хил шакли билан зарарланади.

Қишлоқ хўжалик экинларининг айни бир нави бир тур зараркунандага чидамсиз бўлсада, бошқа тур зараркунандалар учун чидамли бўлиши мумкин. Бундай табиий чидамлилик ўсимликларнинг генотиплари томонидан назорат қилинади. Масалан нўхот бити (Aсyrthosiphon pisum), беда(Medicago sativa)ни чидамсиз навларида озиқланиб 10 кун ичида 60 дан ортиқ авлод қолдиради. Шу зараркунанда бошқа беданинг чидамли навларида озиқланса, умуман авлод бермайди ёки 1-2 та авлод қолдиради. Шундай ҳолатни қалқонли қандала(Beissus Leucopterus)ни оқ жўхори (Sorgum vulgari)да озиқланишида ҳам кўриш мумкин. Бу зараркунанданинг урғочиси чидамсиз навларда 100тагача тухум қўяди. Чидамли навларда озиқланганда эса биттагина тухум қўяди холос. Зараркунандаларга қарши уйғунлашган курашда чидамли навлар яратишни селекцион усул дейилиб, бу усул зараркунандаларнинг зарарини олдини олишда ниҳоятда катта аҳамиятга эга бўлиб экологик хавфсиз усул ҳисобланади. Ўсимликларда 3 хил чидамлилик кузатилади. И.Д.Шапиронинг (1979) кўрсатишича, ўсимликларда 3 ҳил чидамлилик бўлиши мумкин. а)ўсимликларни бир ҳил турлари ёки навлари маълум ҳашаротлар билан мутлақо шикастланмаслиги. б)ўсимликда зараркунанда мавжудлигига қарамай, унинг мутлақо ёки қисман шикастланиши. Бунга сабаб антибиоз-озиқани ҳашарот ёқтирмаслиги. в)ўсимликнинг юқори даражада бардошлилиги сабабли, унга етказилган шикастга қарамай, у ривожланиб қимматли ва аҳамиятли ҳосил бериши мумкин. Ўсимлик чидамли навларини экиш зараркунанда ва касалликларга қарши кимёвий ишлов беришни кескин камайтиради ёки умуман қўлламаслик имконини беради. Масалан, кунгабоқар парвонаси (Homoeosoma nebulella)га қарши энг яхши кураш чораси кунгабоқарнинг «кунгабоқар қуртига» чидамли ёки пўстлоғи қалин бўлган навларини экишдир. Парвона капалаги ўсимликнинг бу навларига тухум қўяди, аммо улардан чиққан қуртлар кунгабоқарни зарарламайди, чунки кунгабоқар уруғлари бу вақтгача қалин қобиқ билан ҳимояланган бўлади. Зараркунандаларга чидамли бўлган ўсимлик навларини танлашнинг аҳамиятини кунжут навлари кунжут қўнғизи (Acmaeodera ballionis) билан зарарланиши тўғрисидаги маълумотларни анализ қилиш билан очиқ-ойдин кўрсатиш мумкин. Бу маълумотлар Родд, Гуссаковский ва Антовалар томонидан Жиззахда 6 марта такрорланган тажрибаларда олинган. Кунжут навларининг кунжут қўнғизидан зарарланиши ва ундан нобуд бўлиши тубандагича ифодаланган: 957-навнинг 98,6% зарарланган ва 92,67% нобуд бўлган; 112-навнинг 31,13% зарарланган ва 2,38% нобуд бўлган; 122-навининг 41,47% зарарланган ва 1,75% нобуд бўлган; 170-навнинг 45,03% зарарланган ва 3,49% нобуд бўлган; маҳаллий навнинг 46,27% зарарланиб, 2,35% нобуд бўлган. Тажриба натижалари кунжутнинг 957-нави кунжут қўнғизидан жуда жиддий зарарланиши туфайли Жиззах шароитида экиш мутлақо мумкин эмаслигини кўрсатди. Ўзбекистоннинг ўрта қисмида яхши ўсмайдиган бу нав кунжут қўнғизидан айниқса оммавий зарарланади, бунинг сабаби сифатида зараркунанда билан одатда заифлашган ўсимликлар кўпроқ зарарланиши тахмин қилинади. Полиз бургаси (Phyllotreta) жуда кўп тарқалган жойларда карамнинг полиз бургасини ўзига жалб қилмайдиган навларни – брауншвейг, сабуровка, гулкарам, қизилбошли карам ва бошқаларни экиш жуда маъқул. Ҳатто ўсимликларнинг турли навлари зараркунандалар билан бир хил даражада зарарланадиган бўлса ҳам, бу ўсимликларнинг маҳаллий иқлим ва тупроқ шароитида ўсишга яхши мослашган навларини танлаш, ҳосил зараркунандалардан нобуд бўлишини анча камайтирувчи агротехник тадбир сифатида катта аҳамиятга эга, чунки соғлом ва бақувват ўсимликлар зараркунандалар хуружига яхшироқ қаршилик қила олади. Ғўзанинг ашаддий зараркунандаси ўргимчаккана ингичка толали навларга суст, ўрта толали ғўза навларига кучли таъсир этади. Бу ана шу ўсимликлар баргининг морфологик тузилишида бўлган фарқга боғлиқ эканлигини кўпгина тадқиқотчилар тасдиқлашган (В.В.Яхонтов, 1947; М.И.Кособуцкий, 1956; Ф.М.Успенский, 1961 ва бошқалар). Ф.С.Толиповнинг(1977) ўтказган тадқиқотларига асосан ғўзанинг ўргимчакканага бардошли, ёки чидамли бўлиши унинг баргларидаги остки эпидерма ва ғовак паренхима ҳужайралари қаватининг баландлигига боғлиқ бўлар экан. Бу хужайраларнинг баландлиги 150,7-166,9 мкм (микрон)га тенг бўлганида, кана устунчасимон паренхима ҳужайраларининг шираси билан озиқлана олмас экан, чунки етук ўргимчакканада санчиб сўрувчи оғиз аппаратининг узунлиги 116,9-120,7 мкм ни, катта ёшдаги личинкаларида эса 102,6-105,4 мкм ни ташкил қилади. Ғўзанинг ўргимчакканага бардош бериш даражасига барг майдони бирлигидаги ҳужайраларнинг зичлиги, ҳужайра ширасининг осмотик босими ҳамда юқорида қайд этилганидек, остки эпидерма ва мезофилланинг ғовак паренхимаси катта таъсир 183 қилади. Бу кўрсаткичларга минерал моддалар билан озиқланиш ҳам жиддий таъсир кўрсатади. Я.Содиқовнинг (1975) тадқиқотларидан маълумки, амалдаги сарфмеъёрларга нисбатан икки баравар оширилган суперфосфат билан озиқлантириш ғўзани ўргимчаккана билан зарарланишини икки марта камайтиради. Хулоса қилиб айтганда қишлоқ хўжалик экинларининг зарарли организмларига чидамлилигини ошириш учун агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли қилиб ўтказиш ва чидамли навларни яратиш учун ген инженерияси соҳасидаги тадқиқотларни кучайтириш лозим. Фойдаланилган адабиётлар: 1.Ш.Т.Хўжаев, Э.А.Холмурадов - Энтомология, қишлоқ хўжалик экинларини ҳимоя қилиш ва агротоксикология асослари. Т.2008. 2.А.Ш.Хамраев ва бошқ. – Ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш. “Халқ мероси” нашриёти. Тошкент-2003. 3.Г.Росс., Ч.Росс., Д.Росс. – Энтомология. Москва. “Мир”. 1985. ЯНГИ ТИЗМАЛАРНИ ВИЛТ КАСАЛЛИГИГА ЧИДАМЛИЛИГИ БЎЙИЧА ЎРГАНИШ Тореев Ф.Н.,.*Исроилов М.Ж, *Жўраев С., **Тореев Ж.Н. , Якубов М. ТошДАУ ташкилотлараро селекция ва уруғчилик лабораторияси, *ЎзҒСУИТИ, **ТошДА Нукус филиали Республикамиз селекционер олимлари олдида ҳозирги кундаги энг муҳим вазифалардан бири тола сифат кўрсаткичлари юқори, ҳосилдор, ноқулай об-хаво шароитларига мослаша оладиган, турли касалликларга айниқса вилт (сўлиш) касаллигига бардошли бўлган янги навларни яратишдир. Чунки, Республикамизнинг асосий майдонларини эгаллаган ғўза навлари ҳозирги кунда вилт касаллиги билан зарарланиб, пахта ҳосилдорлиги кескин пасайиб кетмоқда. Вилт ғўзанинг асосий хавфли касалликларидан бири ҳисобланади. Ғўза ўсимлиги вилтнинг икки хил шакли билан зарарланади. Ўрта толали навлар вертициллёз вилт билан ингичка толали навлар фузариоз вилт билан зарарланади. Республикамизда деярли барча пахта майдонларида G.Hirsutum L. турига мансуб, яъни ўрта толали ғўза навлари экилади. Ўрта толали ғўза навлари вилтнинг вертициллёз тури билан зарарланади. Вертициллёз вилтни verticillium dahlia kleb. замбуруғи келтириб чиқаради. Вилт касаллиги ғўзага энг кўп зарар етказадиган касаллик ҳисобланиб, 70-йилларда Республикамизда 30 фоизгача пахта ҳосилининг йўқолишига сабаб бўлган. Вилтга қарши курашишнинг асосий йўли алмашлаб экишни жорий этиш ҳамда вилтга чидамли бўлган навларни яратишдир. Вертициллёз касаллиги устида селекционер олимларимиз катта ва самарали ишлар олиб бораётганликлари туфайли, ушбу касалликнинг камайишига эришилмоқда [1, 2]. 2012 йилда Ўзбекистон Ғўза селекцияси ва уруғчилиги илмий тадқиқот институтида табиий вилт билан зарарланган муҳитда янги яратилаётган тизмаларни вилтга чидамлилигини аниқлаш мақсадида тажрибалар олиб бордик. Тажриба натижасига кўра, янги тизмаларнинг вилт касаллиги билан умумий даражада зарарланишини ўрганганимизда андоза С-6524 нави 35,2 фоиз, Наманган-77 нави 27,7 фоиз зарарланганлиги аниқланди. Янги тизмалар орасидан Т-2019 тизмаси энг кам яъни 11,2 фоиз, шунингдек Т-95 – 11,5 фоиз, Ист-Акк – 11,6 фоиз ҳамда Т-880 – 11,9 фоизгача вилт касаллиги билан умумий даражада зарарланди. Т-1272 тизмаси энг юқори даражада яъни 26,1 фоиз, шунингдек Т-1270 – 25,9 фоиз, Т-555 - 23,3 фоиз вилт касаллиги билан умумий даражада зарарланди. Қолган барча ўрганилган тизмалар 13,9 фоиздан 18,4 фоизгача вилт касаллиги билан умумий даражада зарарланганлиги аниқланди. Янги тизмаларнинг вилт касаллиги билан кучли даражада зарарланишини ўрганганимизда, андоза С-6524 нави 16,6 фоиз, Наманган-77 нави 19,7 фоиз кучли даражада зарарланганлиги аниқланди. Ўрганилаётган янги тизмалар орасидан касалликка энг чидамли бўлгани, яъни кам даражада зарарлангани Т-90 тизмаси 3,3 фоиз, шунингдек Т-394-10 – 3,4 фоиз, Т-1094 – 3,7 фоиз ва Т-1014 – 3,9 фоиз кучли даражада зарарланганликлари кузатилди. Вилт касаллиги билан юқори даражада Т-1272 тизмаси 11,1 фоиз ҳамда Т-3442 8,2 фоиз вилт касаллиги билан кучли даржада зарарланди. Бошқа барча ўрганилган тизмалар 4,1 фоиздан 6,4 фоизгача вилт касаллиги билан кучли даражада зарарланганликлари аниқланди. Юқоридаги маълумотлардан кўриниб турибди-ки, Т-2019, Т-90, Т-394-10, Т-1094 ва Т-95 тизмаларидан вилт касаллигига чидамли навлар яратиш учун бошланғич ашё сифатида фойдаланилса, келажакда яхши натижаларга эришиш мумкин (1-жадвал).
Nazorat savollari.

  1. Қишлоқ хўжалик экинларининг айни бир нави бир тур зараркунандага чидамсиз бўлсада, бошқа тур зараркунандалар учун чидамли.

  2. Зараркунандаларга қарши уйғунлашган курашда чидамли навлар яратишни селекцион усул.

  3. Ғўза ўсимлиги вилтнинг икки хил шакли билан зарарланади.

Download 27,83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish