20 - маъруза. АЛКОГОЛЬСИЗ МАХСУЛОТЛАРНИНГ ТИФ ТН
АСОСИДА ТАСНИФЛАНИШИ
маъруза режаси:
1. Алкоголсиз махсулотларининг турлари.
2. Алкоголсиз махсулотлари кимёвий таркиби.
3. Алкогольсиз махсулотларининг ТИФ ТН асосида таснифлаш.
Алкоголсиз ичимликлар қуйидаги тасниф гуруҳларига ажратилади:
•
Минерал сувлар–турли минерал тузлар ва газларнинг сувдаги
аралашмасидир. Келиб чиқишига кўра минерал сувлар табиий ва сунъий
турларга бўлинади. Табиий минерал сувлар минерал манбалардан олинади.
Сунъий
минерал сувлар эса, калий, натрий, кальций, магний тузларини сув
билан аралаштириш ва карбонат гази билан бойитиш ҳисобига ҳосил
қилинади. Сифатий кўрсаткичларига кўра минерал сувлар шаффоф, тиниқ ва
ҳеч қандай чў-киндиларсиз бўлиши лозим. Улар горизонтал ҳолатда қоронғи
хоналарда ҳарорат 12ºС дан юқори бўлмаган шароитларда 1 йил, сунъий ҳосил
қилинганлари эса 15 сутка сақланади. Табиий ҳолда учрайдиган минерал
сувлар, шакар ва турли таъм берувчи моддалар
билан аралаштирилган
газланган сувлар ЎзР ТИФ ТН га асосан IV бўлимнинг 22-гуруҳида 2201, 2202
товар позицияларида таснифланади.
•
Мева шарбатлари–мева ва резаворларни қайта ишлаш
натижасида
ҳосил бўладиган маҳсулотдир. Ишлаб чиқариш усулига кўра мева шарбатлари
тиниқлаштирилган, ярим тиниқ, пюрели ва
концентратланган турларга
ажратилади. Тайёрланиш жараёнида фойдаланиладиган хомашё турига қараб
мева шарбатлари ординар, маркали ва аралаш турларга бўлинади. Ординар
мева шарбатлар бир турдаги меванинг турли
навларининг аралашмасидан
ҳосил бўлади. Маркали мева шарбатлар бир турдаги мева навидан
тайёрланади. Аралаш мева шарбатлар эса, 35% бошқа турдаги мева ёки
резавор шарбатини аралаштириш ҳисобига тайёрланади.
Мева шарбатлари
ҳаво ҳарорати 0-10ºС бўлган омборларда сақланади. Таркибида спирт
бўлмаган, шакарли ёки шакарсиз мева шарбатлари Ўз Р ТИФ ТНга асосан IV
бўлимнинг 20-гуруҳида 2009 товар позициясида таснифланади.
•
Экстрактлар–тиниқлаштирилган
мева-резаворли
шарбатларни
қуюқлаштириш натижасида ҳосил қилинади. Улар 10ºС ҳароратдан юқори
бўлмаган омборларда сақланади.
•
Сироплар–табиий ва сунъий ҳолда ишлаб чиқарилади. Табиий
сироплар мева-резаворли шарбатларга шакар қўшиш натижасида ҳосил бўлса,
сунъий сироплар шакар, синтетик эссенциялар, органик кислоталар ва озиқ-
овқат бўёқларини сув билан аралашмаси сифатида ҳосил қилинади. Сироплар
қоронғи хоналарда 5-20ºС ҳароратда сақланади.
•
Газланган алкоголсиз ичимликлар–мева-резаворли шарбатлар, шакар,
хушбўй моддалар, озиқ-овқат кислоталари, ранг берувчилар, вино ва газланган
ичимлик сувларинининг аралашмаси сифатида ҳосил қилинади.
•
Квас–таркибида 0,4-0,6% спирт мавжуд бўлиб, арпа-жавдарли ачитқи,
жавдар уни, шакар ва сув аралашмасининг спиртли бижғиши натижасида
ҳосил бўладиган ичимликдир. Квас ичимлигининг ранги оч жигаррангдан тўқ
жигарранггача бўлиб, таъми нордон-шириндир. Бу ичимлик 2-12ºС ҳаро-
ратларда сақланиши лозим.
Газланган ва барча турдаги алкоголсиз ичимликлар полимер идишларда
қадоқланиб, идишлар сиртига бадиий безатилган этикетка ёпиштириш орқали
маркировкаланади. Унда қуйидаги асосий маълумотлар келтирилади: ишлаб
чиқарувчининг номи ёки товар белгиси, ичимликнинг номи ва тури, ҳажми,
яроқлилик муддати, стандарт белгиси, ичимликнинг озиқавийлик қиймати,
“совитилган ҳолда ичинг” каби манипулятив иборалар. Алкоголсиз
ичимликлар 0-18 ºС ҳароратда, нисбий намлик 75% дан юқори бўлмаган