20-
мавзу. Англия ва Францияда классик мактабнинг шаклланиши
1. Классик иқтисодий мактаб пайдо бўлишининг тарихий шарт-
шароитлари ва унинг характеристикаси
2. В.Петти - Англия классик иқтисодий мактабининг асосчиси
3. Францияда классик иқтисодий мактабнинг вужудга келиши.
П.Буагилбернинг иқтисодий қарашлари
ХVII-ХVIII
асрларда
Ғарбий
европада
саноатнинг
тез
ривожланиши мануфактура даврасидаги (ташқи савдо ривожига тўсиқ)
протекционизм сиёсати ва (тадбиркорлик ташаббусини бўғувчи)
давлатнинг иқтисодий ҳомийлигига муҳтожлик йўқолди. Англиядаги
ХVIII аср ўрталаридаги саноат инқилоби жамоатчилик дикқатини
савдодан индустрияга жалб этди. Ишлаб чиқариш тадбиркорларни
даромад олишнинг асосий манбаи сифатида янада кўпроқ қизиқтира
бошлади. Аввалдан маълум инқилобий ғоялар амалий талабларга
жавоб бермай қолди. Иқтисодий эркинлаштириш концепцияси янги
ғоянинг асоси эди.
1.
Классик (мумтоз) иқтисодий мактаб пайдо бўлишининг тарихий
шарт-шароитлари ва унинг характеристикаси
Меркантилизм ўрнига классик (лот.
намунали
,
ҳақиқий
)
иқтисодий мактаб вужудга келди. Чунки аввалги таълимот
саноатлашаётган соҳибкорлар талабларига жавоб бермай қўйди
(«Классик мактаб» атамаси К.Маркс томонидан берилган). Пайдо
бўлаётган янги муаммоларни ҳал этиш янги йўналиш тарафдорлари
зиммасига
тўғри
келди.
Унинг
намояндалари
ўз
илмий
тадқиқотларининг асоси қилиб кишиликнинг ишлаб чиқариш соҳасини
олдилар ва капитализмни илмий таҳлил қилиш бўйича дастлабки муҳим
қадамни қўйдилар. Классик мактаб ишлаб чиқаришнинг янги усули
шаклланаётган ва мустаҳкамланаётган даврда вужудга келди.
Капитализм айрим мамлакатларда тарихий шарт-шароитларга мос
равишда феодал муносабатларнинг сақланганлик даражасига қараб
турлича ривожланди. Бу жараёнлар дастлаб ХVI асрда Англияда рўй
бера бошлади. Феодализм емирилиб, унинг заминида капиталистик,
яъни бозор муносабатлар шакллана борди. Уй ҳунармандчилиги ўрнига
мануфактуранинг кириб келиши катта ижобий воқеа бўлди. Тарих, халқ
хўжалиги
тарихи
ва
бошқа
ижтимоий
фанларни
ўқиганда
ҳунармандчилик, цех ва мануфактура нима эканлиги баён этилади, уй
ҳунармандчилигида ҳамма асосий ишлар бир одам ёки оила томонидан
бажарилган (хомашёни тайёрлаш, қайта ишлаш, сотиш...), унда аниқ
меҳнат тақсимоти йўқ, мануфактурада эса (ману - қўл, фаcтуре -
тайёрлаш) меҳнат тақсимоти, кооперация, ёлланма ишчи кучи, демак,
капиталистик ишлаб чиқаришнинг куртаклари пайдо бўлди. ХVI асрдан
бошлаб дастлаб Англияда деҳқонларнинг ердан маҳрум қилиниши (ер
йирик лендлордлар қўлига ўта бошлади) рўй берди, ёменлар - деҳқон
синфи тугатилди, оқибатда капиталистик фермерчилик юзага келди
(
улар ерни лендлордлардан узоқ муддатли ижарага олган), улар
ёлланма меҳнатдан (крепостнойлик эмас) кенг фойдаланган,
кейинчалик техникани, илмий техника янгиликларини кенг қўллаганлар.
Аграр инқилоб, ислоҳот номини олган бу ўзгариш мануфактура
саноатининг ривожи билан боғлиқ. Дастлабки пайтларда бу соҳада
мато тўқиш асосий эди. У ниҳоятда фойда келтирувчи соҳага айланди.
Матога талаб ошди, уни қондириш учун, саноат учун керакли хом ашё
базасини яратиш талаб қилинди. Хом ашё эса жун бўлиб, қўйлардан
олинарди. Мануфактура ривожига жун керак, бунинг учун қўйлар сонини
ошириш талаб этилди, кўп қўй боқиш учун эса янги кенг яйловлар зарур,
оқибатда чакалакзор, ботқоқ, бўз ерлар чегараланиб («ерларни
чегаралаш» деган ибора шундан келиб чиққан) яйловга айлантирилди,
Деҳқон (йомен)лар ўз ерларидан ҳайдаб чиқарилдилар, ерлари эса
тортиб олиниб, яйловларга айлантирилди. Бу жараённинг муҳим
аҳамияти бор: 1. мануфактура (саноат) учун хом ашё кўпайди; 2.
саноатга кўп ва арзон ишчи кучи етказиб берилди (ердан маҳрум
бўлган, ҳайдалган деҳқонлар иш қидириб шаҳарларга борганлар).
Оқибатда саноат тез ўса бошлади, янги синфлар пайдо бўлди. Демак,
саноатдагина
эмас
(
мануфактура),
қишлоқ
хўжалигида
ҳам
капиталистик муносабатлар ғалаба қозонди. Мамлакатнинг иқтисодий
ривожланишига йўл очиб берилди. Лекин кўплаб деҳқонларнинг
экспроприация қилиниши (ерсизлантирилиши), уларни зўрлик йўли
билан ёлланма меҳнатга жалб этилиши (чунки бошқа илож йўқ) қарама-
қаршиликни кучайтирди, оқибатда 1641-1660 йилларда Англияда
инқилоб бўлиб ўтди. ХVII асрдаги Нидерландия кейинги иккинчи бу
инқилоб буржуа инқилоби бўлиб, у Англиядаги феодал жамиятга чек
қўйди. Англия республика деб эълон қилинди, парламент вужудга
келди, демократик жараён кучайди.
Англия
иқтисодиётида,
соҳибкорларнинг
бойишида
мустамлакачилик сиёсати катта ўрин эгаллади. Голландия, кейинчалик
Франция устидан денгизда эришилган ғалаба туфайли Англия
жаҳондаги энг йирик ва кучли денгиз давлатига айланди. Инқилобгача
ва то 1830 йилларгача бу ерда протекционизм (савдода четга кўпроқ
чиқазиб, четдан камроқ киритиш) сиёсати (экспорт импортдан кўп)
ўтказилган, бу эса савдонинг (айниқса ўз мустамлакаларига) кескин
ўсишига олиб келди. Демак, савдо, товар-пул муносабатлари ҳам
кескин ошди.
Халқ хўжалигининг юксак ривожи илмий кашфиётларни тақозо
этди. Шу даврда Англияда табиий фанлар, айниқса механика,
астрономия ва физика тез ривож топди. Бу даврнинг энг буюк вакили
Исаак Ньютондир (1643-1727 йй.), Томас Гобс (1588-1679 йй.) инглиз
файласуфи, механистик материализм системасининг асосчиси
сифатида катта аҳамиятга эга. Унинг фикрича, жамият механизмга
ўхшаш нарса, унинг оддий элементи инсон деган ғоя ётади. «Инсон
инсонга бўри» ибораси шу олимга тегишли, унингча эгоизм инсонни
ҳаракатлантирувчи кучдир. Бу олимда тарихга зид фикрлар мавжуд
бўлишига қарамай, унинг фикрича, ижтимоий ҳаётда ҳам худди
табиатдаги каби объектив қонуниятлар мавжуддир. Ана шундай
шароитда классик иқтисодий мактаб шаклланди ва ривожланди. Бу
даврда меркантилизм таълимоти талабга жавоб бермай қўйди ва унинг
бузилиши рўй берди.
Меркантилистлардан фарқли равишда (улар иқтисодиётнинг
фақат муомала соҳасинигина таҳлил этганлар), классик мактаб
намояндалари феодализм ўрнига келган нисбатан прогрессив
капиталистик
муносабатларнинг
ички
иқтисодий
алоқаларини
ўргандилар ва ўз тадқиқотларини асосан ишлаб чиқариш соҳасига
кўчирдилар. Классик иқтисодий мактаб деганда В.Петтидан
бошланадиган иқтисодий тадқиқотлар тан олинади, бу таълимот ишлаб
чиқаришдаги бозор муносабатларининг ички алоқадорлигини ўрганади
ва таҳлил этади. В.Петти классик мактаб отаси ва статистиканинг
кашфиётчисидир. Англияда В.Петти, Францияда П.Буагилбер шу
мактабнинг бошловчилари бўлса, Францияда шу мактабнинг бир
йўналиши бўлган физиократлар вужудга келди (Ф.Кенэ, А.Тюрго) ва у
А.Смит, Д.Рикардолар билан якунланади. Бу давр капиталистик
муносабатлар ривожига йўл очиб берди. Р.Хейлбронер ва
Л.Туроуларнинг фикрича («Экономика для всех»), ишлаб чиқариш
омиллари вужудга келди: меҳнат, ер ва капитал товарга айлантирилди,
бунгача улар товар бўлмаган. Ҳозирги давр тили билан айтганда, бозор
тизими, бозор жамияти барпо этила бошланди.
Янги таълимотнинг классик (мумтоз) деб аталишига сабаб аввало
шуки, ҳозирги иқтисодиётнинг асосида ётувчи кўпгина назария ва
методологик
қоидаларнинг
ҳақиқий
илмий
характери
билан
изоҳланади. Мана шу мактаб намоёндаларининг хизматлари туфайли
иқтисодий назария илмий фан даражасига кўтарилди. Эркин хусусий
тадбиркорликнинг аҳамияти исботлаб берилди. П.Самуэльсон
фикрича, янги таълимот тўла
Do'stlaringiz bilan baham: |