2 Ўзбекистон республикаси


Дебатларни ўтказиш бўйича методик тавсиялар ва ўтказиш



Download 4,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/172
Sana23.02.2022
Hajmi4,9 Mb.
#141417
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   172
Bog'liq
4.2-Geografiya

Дебатларни ўтказиш бўйича методик тавсиялар ва ўтказиш 
тартиби  
Дебатлар мавзусини англаб етишлари учун ўқувчиларга шароит 
туғдирилади. Бунинг учун эса мавзуни резолюцияшаклида ифодалаш керак 
бўлади. Маълумки, резолюция ҳар доим мавжуд ҳолатни ўзгартиришни талаб 
этади.
Дебатда қатнашиш учун иқтидорли ўқувчилар танланади ва улар икки 
гуруҳга ажратилади: резолюцияни қўллаб-қувватлайдиган ва уларга қарши 
чиқувчи иштирокчилар дебатларни ўтказиш қоидасини чуқур ўзлаштирган 
бўлишлари керак. Гуруҳ сардори регламентга риоя қилишни кузатувчи – 
ѐрдамчини тайинлайди.
«Конструктив аргументлар» (3-5 та ҳолатга асосланган: мантиқий 
ифодаланган ва далилий материаллар билан мустаҳкамланган аргументлар) 
тайѐрлаш учун ўқувчиларга етарлича вақт берилади. Уларга муаммонинг 
кўламини англаш ва башда ўз фикрини сақлаб қолишлари учун аниқ, мантиқий 
аргументлар тайѐрлашда ўқитувчи ѐрдам бериши керак. Шу билан биргаликда 
ўқувчилар қарши томон билдирган фикрлар қандай бўлиши мумкинлигини 
тахмин қилишлари ва олдиндан бу фикрларни инкор этишга ҳам тайѐргарлик 
кўришлари лозим.
Беллашув 
натижасида 
ўқувчилар 
нималарни 
қўлга 
киритиш 
мумкинлигини тушуниб етсагина дарс самараси тўғрисида гапириш мумкин.
Ўқувчиларни шундай далил-исбот топиш кўникмаларини эгаллашга 
ўргатиш керак-ки, натижада билдирилган фикрни қарши томоннинг муҳокама 
қилишига ўрин қолмасин. Шундагина ўқувчилар тенгдошларининг 
қарашларини ҳурмат қилишга ѐки хусусий тасаввурларини синфдошининг 
фикри олдида ожиз эканлигини тан олишга ўрганади, энг асосийси уларда 
эркин фикр юритиш кўникмалари шакллана боради.
 
 


168 
Дебатларни ўтказиш тартиби  
Ўқитувчи ва дебат иштирокчилари синфдан жой олишади, қулай бўлиши 
учун резолюцияни қўллаб-қувватлайдиганлар ўқитувчининг ўнг томонига, 
қаршилар эса чап томонига жойлашишгани маъқул; ўқитувчи қисқача 
муҳокама мавзусини ва иккала резолюция
вариантларини баѐн қилади, сўзга чиқувчилар учун вақтни белгилайди; 
ўқитувчи дастлаб резолюцияни қўллайдиганларнинг биринчисига сўз беради 
ва ундан конструктив аргуметларни баѐн қилиш сўралади. Иложи бўлса, сўзга 
чиқувчилар тартибини ҳар бир гуруҳ аъзолари учун олдиндан белгилаш керак. 
Ўқитувчининг ѐрдамчиси гапирувчи учун ажратилган вақтнинг тугаганлигини 
эслатиб туради; ўқитувчи резолюцияни қўллайдиган гуруҳ ўқувчиларининг 
биринчисига
сўз беради ва у ўз фикрини етарлича аргументлар ѐрдамида асослаб беради; 
ўқитувчи биринчи гуруҳнинг иккинчи рақамли ўқувчисига сўз беради, сўнгра 
иккинчи гуруҳнинг иккинчи рақамли ўқувчиси ўз фикрларини резолюция 
бўйича баѐн қилади. Шу ҳолат барча дебат иштирокчилари навбатма-навбат 
чиқиш қилгунларига қадар давом этади; кейинги босқичда ҳар бир 
иштирокчига қарши томоннинг далилларини
инкор этиб ташлашга ва улар танқидига жавоб беришга имконият туғдирилади; 
масала талашиш давомида янги аргументларни келтириш мумкин эмас. 
Ўқувчилар бу босқичда резолюцияга нисбатан у ѐки бу мавқени эгаллаш 
сабабларини баѐн қилишади. Ўқитувчи бу сабабларни синф доскасига ѐзиб 
бориши ҳам мумкин. Ўқувчилар бу сабабларга тегишли саволларга жавоб 
беришлари ҳам мумкин, бироқ ўз мавқеининг тўғрилигини оқлашга киришиб 
кетмасликлари керак; иштирокчилар шундай аргументларни кўрсатиши 
керакки, биринчидан уларнинг қарашлари муаммо ечимига зид ҳам бўлиши 
мумкин, иккинчидан, барчани ўйлашга мажбур этсин, учинчидан, ҳайратда 
қоларли даражада ифодаланиши лозим; дебат дарс сўнгида ўқувчилар қарши 
томон қабул қилган резолюциянинг жорий этилиши оқибатларини баҳолаши 
керак. Шунингдек, ҳар икки томондан ўртага ташланган қарашларни ҳаѐтга 
татбиқ этиш жамият учун қанчалик фойдали ѐки зарарли эканлиги ҳам 
муҳокама қилиниши мумкин:
ўрганилаѐтган мавзу юзасидан баш юритилиши зарур бўлган муаммо
танланади.
Баҳслашиш учун икки нафар ўқувчи (ўқувчи, гуруҳ ѐки танланган муаммо) 
ҳавола этилади.


169 
Муаммо юзасидан алоҳида ўқувчи, гуруҳ ѐки жуфтликлар томонидан 
билдириладиган экспертларнинг фикрлари тингланади, фикрлар таҳлил 
қилинади.
Дебатда билдирилган фикрлар юзасидан хулоса чиқарилади. Дебат 
якунланади.

Download 4,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish