Таянч тушунчалар: мустақил ши, мустақил таълим олиш, ўзини
тарбиялаш, мустақил ўқиш, мустақил изланиш, фикрлаш, турли қарашларни
таққослаш, таҳлил қилиш, хулоса чиқариш.
1. Мустақил ишлар ва уларни ташкил этишнинг назарий
асослари
Ўзбекистон Республикасининг «Кадрлар тайѐрлаш Миллий Дастури»
таълим олувчидан мустақил фикрлашни, эшитган ўқув ахборотларини ижодий
умумлаштиришни, муҳим қисмларини ажрата билишни, конспектлар ѐзишни,
адабиѐтлар устида мустақил билим олишни талаб этади. Жамиятнинг жадал
тараққиѐти, ахборотни ҳаддан зиѐд кўплиги, иқтисодиѐтдаги таркибий
ўзгаришлар, умуман олганда, ҳаѐт тажрибаси шуни кўрсатадики, ѐшларни етук,
вазиятни тезда баҳолай оладиган, айни шу вазият учун тўғри қарор қабул қила
оладиган малакали мутахассис қилиб тайѐрлаш учун фақат анъанавий
услубларга таяниб дарс ўтиш етарли эмас.
Ҳозирги пайтда анъанавий услубларга таянган ҳолда, тайѐр билимни
ўзлаштириш
асосий
мақсад
бўлмай,
ўқувчиларнинг
интеллектуал
қобилиятларини ривожлантириш, мустақил танлаш ва қарор қабул қилиш
кўникмасини ҳосил қилиш объектив заруратга айланди. Бунинг учун
ўқувчиларни мустақил изланиш, фикрлаш, турли қарашларни таққослаш,
таҳлил қилиш, хулоса чиқариш каби кўникмаларга ўргатиш лозим.
Жаҳон педагогикаси тажрибаси бу хусусиятларга эга бўлган кадрларни
тайѐрлашда мустақил ўқув фаолиятини ташкил этиш алоҳида ўрин тутишини ва
ижобий натижа беришини кўрсатмоқда. Чунки, ахборот ва билимлар доираси
жадал суръатлар билан ривожланиб бораѐтган ҳозирги кунда ҳамма
маълумотларни фақат дарс машғулотларида бериб бўлмайди. Қўйилган муаммо
ва вазифалар бўйича маълум ечимга келиш ҳамда унинг қулай вазиятни танлаш
90
учун керак бўладиган мустақил фикрлаш кўникмаси мустақил ижодий ишлаш
жараѐнидагина шаклланади ва мустаҳкамланиб боради.
Ҳозирги кунда илмий ва ўқув адабиѐтларда «мустақил иш», «мустақил
таълим олиш», «ўзини тарбиялаш», «мустақил ўқиш» каби тушунчалардан
синонимлар сифатида фойдаланилмоқда. «Педагогика фанидан изоҳли луғат»да
«мустақил таълим”, “мустақил иш” тушунчалари бир хил маънони англатиб,
олинган билим, кўникма ва малакани мустаҳкамлаш, қўшимча материаллни
ўрганиш мақсадидаги ўқув шакли деб қаралади.
Мустақил таълимни 3 та турга ажратиш мумкин: мустақил иш, мустақил
таълим (ўрганиш) ва очиқ ҳамда диктант курсларда шуғулланиш. Мустақил иш
синф хонаси ѐки аудиторияда бажарилиб, унда ўтилган мавзуни қайта ишлаш,
кенгайтириш ва мустаҳкамлашга оид топшириқлар ўқитувчи раҳбарлигида
бажарилади. Шунингдек, ўқув дастуридаги айрим мавзуларни мустақил ҳолда
ўзлаштириш, уйга берилган вазифаларни бажариш, амалий ва тажриба
ишларига тайѐргарлик кўриш ва бошқалар ҳам мустақил иш тарзида
бажарилиши мумкин.
Мустақил таълим (ўрганиш) аудитория ва синфдан ташқарида бажарилади.
Унда ижодий ва илмий тадқиқот тавсифидаги ишларни бажариш ҳамда билим
эгаллаш учун ахборот излаш, йиғиш, таҳлил қилиш, таққослаш ҳамда
хулосалаш каби фаолиятлар мустақил амалга оширилади. Мустақил билим
олиш маълум мақсадга йўналтирилади ва олий ўқув юртлари талабалари амалга
ошириши лозим бўлган ўқув фаолиятидир.
Очиқ ва дистант курсларда шуғулланиш эса масофавий бўлиб, ундан
ривожланган ғарб мамлакатларида кенг қўлланилмоқда. Мазкур тур таълим
олувчи
қизиқиши
ва
интеллектуал
салоҳиятини
ҳисобга
олинган
индивидуаллашган таълим беришдир.
Мактабда ўқувчилар мустақил ўқув фаолиятини самарали амалга ошириш
учун қуйидаги мезон ва талабларга риоя этиш талаб қилинади:
- мустақил ўқув фаолиятини ташкил қилишга тизимли ѐндашиш;
- унинг барча босқичларини мувофиқлаштириш ва узвийлаштириш;
- топшириқларнинг бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш;
-мустақил
фаолиятнинг
ўқув-услубий
таъминотини
яратиш
ва
такомиллаштириб бориш.
Мустақил иш, аввало, ўқитувчидан, шунингдек, ўқувчилардан муайян
тайѐргарликни талаб этади. Мустақил ишга ўқувчиларни дарс жараѐнида оддий,
элементар ишлардан аста-секин мураккаблаштириб ўргатиб борилиши лозим.
География фани ўқитувчиси ўқувчиларни дастлаб дарсликда берилган матн,
савол ва топшириқлар, диаграмма ва жадваллар, чизмалар билан ишлашга,
91
харитани ўқий олиш ва ундан мустақил фойдалана олишга, расм ва чизмалар
билан ишлашга, қўшимча маълумотнома ва луғатлар, географик атласлар
охиридаги номлар кўрсаткичидан фойдаланишга ўргатиши лозим. Юқорида санаб
ўтилган кўникма ва малакалар шакллантирилгач, мустақил иш топшириқларини
мураккаблаштириб, табиат ҳодисаларини кузатиш, кузатиш натижаларини ишлаб
чиқиш, муайян географик объектга режа асосида тавсиф бериш, дарсликлар
асосида конспект тузиш кўникмаларига ўргатиб борилади ва янада мураккаброқ
мустақил иш топшириқларини тавсия этиш мумкин.
Агар ўқувчилар мустақил ишларни бажаришга оид етарли тайѐргарликка,
билим, кўникма ва тажрибаларга эга бўлмасалар, улар мустақил ишларни
бажаришда қийналадилар, натижада кутилган самарага эришиш қийин бўлади.
Ўқувчилар бажарадиган мустақил ишларга қуйидаги услубий талаблар
қўйилади:
1.
Мустақил иш ўқувчилар қобилияти ва тайѐргарлигига мос, улар
бажара оладиган, айни вақтда уларни фикрлаш қобилиятини, ижодий
ташаббусини ривожлантирадиган бўлиши керак.
2.
Ўқувчиларнинг мустақил ишлари илгари эгалланган билим, кўникма,
шунингдек, тажрибадан фойдаланишни тақозо этадиган ҳамда уларни янада
ривожлантирадиган бўлиши лозим.
3.
Мустақил ишларнинг мазмуни ва турини танлашда ўқувчиларнинг
ѐш хусусиятлари, уларнинг тайѐргарлигига ва индивидуал хусусиятларига мос
келиши шарт.
4.
Мустақил ишларнинг мазмуни хилма-хил ва қизиқарли бўлиши
назарда тутилиши керак. Ишнинг натижаси ўқувчиларга янгилик бериши шарт.
5.
Ҳар бир мустақил иш натижаси ўз вақтида таҳлил қилиниши,
муҳокама қилиб, баҳоланиши, мустақил иш натижалари эса таълим жараѐнида
фойдаланилиши мақсадга мувофиқ.
Ўқувчиларнинг география дарсларида мустақил иш бажаришдаги фаоллиги,
ишнинг самараси кўп жиҳатдан бориладиган топшириққа ҳам боғлиқ.
Ўқувчиларнинг билиш фаолиятларини ривожлантириш ва масалаларни
мустақил бажаришга ўргатишда география курслари бўйича бажариладиган
мустақил иш топшириқларига муайян талаблар қўйилади. Улар қуйидагилардан
иборат:
1.
Муҳим тушунча, сабаб-оқибат, боғланишлар, дунѐқараш ғояларини
акс эттиришга, яъни фан олдига қўйилган вазифаларни, таълим-тарбиявий
мақсадларини бажаришга йўналтирилган бўлиши лозим.
2.
Топшириқлар билимларнинг барча компонентлари (умумий ва
хусусий тушунчалар, сабаб-оқибат боғланишлар, қонуниятлар, фактлар, табиат
92
билан жамиятнинг ўзаро таъсир масалалари, таълим ва ақлий фаолият
усуллари)ни қамраб олган бўлиши лозим.
3.
Таълимнинг турли билим манбалари ва воситалари - турли
мазмундаги хариталар, дарсликлар, рақамли маълумотлар, қўшимча адабиѐтлар
(газета ва журналлар, илмий-оммабоп адабиѐтлар) билан бирга, расмлар,
фотосуръатлар, компьютер ва экранли қўлланмалар, фойдали қазилма
намуналари, гербарийлар, статистик маълумотлар ва бошқалар билан мустақил
ишлаш кўникмаларини шакллантиришни таъминлаши лозим.
4.
Ўқувчиларнинг билиш қобилиятларини ривожлантириши, мустақил
ва ижодий фикрлашига имкон бериши лозим.
5.
Ўқувчиларнинг география фанига бўлган қизиқишларини орттириш
лозим.
Ўқувчиларнинг мустақил ишлари мукаммал ўйлаб тузилган топшириқлар
тизими асосида ва мунтазам олиб борилгандагина юқори самара беради.
Мустақил ишларни самарали ташкил этишнинг асосий шартлари
қуйидагилардан иборат:
1. Мустақил ишларнинг илмийлиги, унинг тадқиқий тавсифи;
2. Мустақил равишда ўз билимларини янада ошириб боришга бўлган
эҳтиѐжнинг шаклланиши;
3. Мустақил ишлар вазифаларини индивидуаллаштириш;
4. Мустақил ишларни ташкил этишга услуб асосида раҳбарлик қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |