2 Ўзбекистон республикаси


-амалий машғулот: География дарсларида машқ ва масалаларни тузиш



Download 4,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet158/172
Sana23.02.2022
Hajmi4,9 Mb.
#141417
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   172
Bog'liq
4.2-Geografiya

10-амалий машғулот: География дарсларида машқ ва масалаларни тузиш, 
картографик маълумотлар билан ишлаш (6 соат)
Ишдан мақсад: География фанларини ўқитиш жараѐнида машқ ва 
масалаларнинг аҳамиятини баҳолаш. Географик машқ ва масалалар ечишга, 
картографик маълумотлар билан ишлашга йўналтириш.
Топшириқлар
1. Табиий географик мавзудаги мисол ва масалаларни ишланг.
2. Иқтисодий географик мавзудаги мисол ва масалаларни ишланг.
Ўрта мактаб таълим тизимида география курсини ўқитишнинг сифати ва 
самарадорлигини оширишда фанлараро алоқадан фойдаланиш муҳим аҳамиятга 
эга.
Республикамизнинг биринчи Президенти И.А.Каримов ўзининг «Юксак 
маънавият енгилмас куч» асарида мактаб таълимида таълим ва тарбияни бирга 
қўшиб олиб бориш ҳақида қуйидаги фикрларини баѐн қилган: «Таълимни 
тарбиядан, тарбияни эса таълимдан ажратиб бўлмайди – бу шарқона қараш, 
шарқона ҳаѐт фалсафаси» деб таъкидлаган.
География фанини ўқитишни ҳозирги замон талаби даражасига кўтариш 
масаласи уни бошқа фанлар билан изчил боғлаб олиб боришни талаб қилади. 
Ўқитувчи ўз предмети материалларини ўргатиш билан бирга ўқувчиларнинг 
бошқа фанлардан олган билим малакаларига таяниши, ўқувчиларга барча 
фанлар ўртасида ўзаро боғланиш борлигини кўрсатиш ва уларга бошқа 
фанлардан олинган маълумотларидан фойдалана билишни ўргатиши, уларнинг 
фикрлаш қобилиятларини фаоллаштириш, билимларини чуқурлаштириш лозим.
География ўқитишни бошқа фанларга мустаҳкам олиб бориш учун 
ўқитувчиларнинг ўзи бошқа фан дастурларини яхшироқ билиши ўқув 
масалаларини бошқа предмет ўқитувчилари билан бирга ҳал қилиши лозим.


259 
Ўқувчилар бошқа фанлардан олган билимларига таяниб, географик 
билимларини мустақил ўрганишга киришадилар. Шу тарзда уюшририлган 
дарслар жонли ўтади. Ўқувчиларнинг бошқа фанларнинг ўрганишдаги 
масъулиятини ҳам оширади.
География-табиий фандир. Аниқ қилиб айтганда, инсоният яшовчи ва 
ундаги жонли ва жонсиз табиатнинг бир бўлаги ҳисобланади. У шу табиатда 
униб ўсади, улғаяди ва ҳаѐт кечиради. Ҳаѐти давомида жуда кўп мулоқатда 
бўлади. Табиат ҳам уни ўз фарзандидай кўради. Уни боқади кийинтиради ва 
асрайди. Шунинг учун ҳам табиатни- онамиз деймиз. Табиат яъни ер ҳақида 
тўлиқ тасаввур қилиш учун маълумот беради. Ҳар доим ўзгариб турувчи табиат 
сингари у ҳақидаги билим, тушунча ва тасаввурлар ҳам ўзгариб туради. Инсон 
дунѐга келибдики кўз очиб кўргани табиат. Яъни табиатнинг узвий бўлаги, яна 
ҳам аниқроқ қилиб айтганда, табиат фарзанди ҳисобланади. Шунинг учун 
инсон ҳамма вақт она табиатга интилиб яшайди. Ундаги воқеалар ва 
ҳодисаларни қизиқиб ўрганади. Она – табиатнинг сирли олами қонуниятлари 
ҳақидаги ўқувчига босқичма-босқич билим, кўникма ҳосил қилинади. Энг 
аввало ҳозирги пайтда яъни мамлакатимизда халқ таълими тараққиѐтида янги 
давр бошланган, ўқиш, ўқитиш, ўрган-ўргат, дарс муқаддас, тизимда янги 
педагогик технологиялар, ахборот коммуникатцион технологиялари ва ундан 
дарс жараѐнида ўринли фойдаланиш вазифаси қўйилди. Ўқитувчи ва ўқувчи 
олдидаги замон талаблари, муоммалар бисѐр. Айниқса бошланғич синфлардан 
бошлаб чет тилини ўқитиш ўқувчи ривожланган мамлакатлар ўқувчилари билан 
тенглашадиган етук комил инсон қилиб таълим тарбия олиш учун барча 
шароитлар давлатимиз томонидан яратиб берилди. Бу талаб ва муносабатда 
бўлиш, ижодий ѐндашиш, фаоллик, изланувчанлик билангина ижобий ҳал 
қилиш мумкин.
ХХI асрда фан техника дунѐвий билимлар атрофимизни ўраб турган олам 
ҳақида илмий билимлар кўпайиб бормоқда. Айниқса, компьютер, интернет 
хабарларидан кунлик янгилик соат сайин кўпаймоқда. Булар билан биргаликда 
ўқувчиларнинг географик билимларини ошириш, фанга бўлган қизиқишларини 
оширишда дарс ва дарсдан кейинги амалий машғулотлар эса уни янада 
мустаҳкамлайди, билим ва кўникмаларини оширади. Табиий география 
ўтиладиган 5-7- синфларнинг ҳар бирига алоҳида-алоҳида амалий машғулотлар 
мавзулари ва унинг намунавий нусхаси жойлаштирилган. Ўқитувчи ва 
ўқувчиларга қулай бўлиши учун ўзгармас географик маълумотларни киритдик. 
Ернинг ўзгармас физик-географик катталиклари
Ер экваторининг радиуси- 6378,16 км
Ўртача радиус- 6371,032 км
Экватор айланасининг узунлиги- 40075,696 км


260 
Ер юзаси- 510 млн. км
2
Ернинг қуруқлик юзаси- 149 млн. км
2
Ернинг сувлик юзаси- 361 млн. км
2
Ернинг ҳажми - 1083 млн. км
3
Қуѐш атрофида ернинг ўртача ҳаракатланиш тезлиги- 29,76 км/ш
Ернинг ѐши -4,5.109 йил
Ер ўз ўқи атрофида тўла айланиш вақти -23 соат 56 дақиқа, 4 сек
Ернинг қуѐш атрофига айланиш вақти -365,26 кун
Ернинг электр заряди -57*104 кл
Ернинг бир йилда орбита бЎйича ҳаракатланадиган йўлининг
узунлиги - 942 млн.. км
Асосий географик тушунчалар
Масштаблар
Ер сиртидаги иккита нуқта орасидаги ҳақиқий масофани планда (режада) 
харитада ѐки глобусда қанча марта кичрайтирилиб тасвирланганлигини 
кўрсатувч шартли белгига масштаб дейилади.
Масштаб уч хил болади: сонли мсштаб, номли масштаб ва чизиқли масштаб.
1: 100 000 ……………….... сонли масштаб 1 
см да 1км …………………номли масштаб
1000 м 0 1 2 3 4 5 6 7 8 9
Чизиқли масштаб
Сонли масштаблар сурати бир ва махраж эса ҳақиқий масофадан 
харитадаги масофа неча марта кичрайтирилганини кўрсатувчи сон М=1: м 
кўринишидаги оддий тўғри касрлар орқали ифодаланади.
Масалан: М=1:1000000
Одатда, касрнинг сурат маҳражи бир хил бирликларда км берилади. Узунлик
бирликлари ўртасида қуйидаги боғланишлардан жуда кўп фойдаланамиз.
1м=100см


261 
10м=1000см
100м=10 000см 1км=100 
000см
100км=10 000 000см
2.Горизонт (уфқ)
Очиқ жойдан туриб ер сиртининг кузатиш (кўриш) мумкин бўлади. 
Осмон билан ернинг туташгандек бўлиб кўринган чегарасига горизонт чизиғи 
дейилади.
3.Азимут.
Азимут – (арабч ас-симут-йўл) - жой ѐки харита шимол йўналиши 
билан танланган нарса йўналиш орасидаги бурчак. Азимут бурчаклари шимол 
йўналишидан соат мили ҳаракат йўналиши бўйича 0
0
дан 360
0
гача ҳисобланади.
Масалан: 1- чизмада М нуқтанинг азимути 1350 га тенг.
Шимол
Шарқ
Ғарб
Жануб 135
0
Ж- шарқ
1-чизма
Даража тўри ва унинг элементлари.
Ер сиртидаги нуқтанинг кенглик ва узоқлик координаталарини 
географик харита ва глобусда аниқлаш (топиш) учун тузилган меридианлар ва 
параллеллар системасига (тўпламига) даражалар тўри дейилади. Градуслар 
тўрининг асосий элементлари қуйидагилардан иборат бўлиб улар 2-чизмада 
тасвиланган: паралеллар (ѐнма-ѐн кетувчи ), меридианаллар (ярим кунлик) 
кенглик узоқлик.


262 
2-чизма
00 –экваторнинг географик кенглиги
М- нуқтанинг меридиан ва параллели - (фи) нуқтанинг географик кенглиги 
билан белгиланади.
–берилган М нуқтага мос радиус билан экватор текислиги орасидаги бурчак,
(00<4<900) яъни экватордан қутубгача ўзгаради ва географик кенглик 
дейилади.
В- бошланғч (нолинчи) меридиан текислиги билан берилган М нуқтадан ўтувчи 
текисликлар орасидаги < бўлиб географик узоқлик дейилади.(00<З<1800).
Географик координаталар
Қуйидаги координаталар тахминан қайси шаҳарларга тўғри келади.
550 ш.к ва 380 шқ.у., Б) 290 ш.к. 780 ш.қ.у
Ечими: Жойнинг географик координаталарини харита ѐки гилобусдан 
фойдаланиб аниқлаймиз.
Глобус ѐрдамида 550ш.к. ва 380 ш.қ.у аниқлаганда Москва шаҳрига тўғри 
келади.
Б) Глобусдан аниқлалашда 290 ш к ва780 ш.у Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрига 
тўғри келади.
Масштаблардан фойдаланиб ечиш
Масштабдан фойдаланиб ечиладиган масалалар.
Масштаб 1:40 000 000 см бўлган харитада Деҳли (Ҳиндистон) ва Тошкент 
шаҳарлари орасидаги масофа 4 см га тенг бўлса, бу шаҳарлар орасидаги 
ҳақиқий масофани аниқланг.
Ечиш : 1.Маълумки 1:40 000 000 см ли харитада 1см масофа 400 км тўғри 
келишини билдиради.


263 
2.Агарда 1 см га 400 км тўғри келса 4см га неча км масофа тўғри келади?
Пропорция тузамиз: 1см …………………..400км 
4см ………………….Х км
Х=
=1600
Демак, Ҳиндистон (Деҳли) билан Тошкент шаҳарлари орасидаги масофа 1600 
км га тенг .
2. Агар 400 км масофа глобусда 2 см га тенг болса, бу глобуснинг масштаби 
неча см га тенг бЎлади?
Ечими: Глобусда 1 см га неча км масофа тўғри келишини аниқлаш учун:
400 км ни см га айлантирамиз : Пропорция 
тузамиз:
1 км -------100 000 см
400 км ------х
Х= 
=40 000 000
40 000 000 см ни 2 см га бЎламиз, яъни 400:2=200 км
глобусда 1 см =200 км га тенг.
Жавоб : глобуснинг масштаби 1:20 000 000 см.га тенг.
3 Африка материги 30 меридиан ѐйи бўйлаб шимолдан жанубга қанча масофага
чўзилганлигини градус ва км ларда аниқланг.
Кенглик градусларини қўшамиз, яъни Африка материгининг чекка координата 
нуқтаси 340ш.к да жойлашган .
Демак, Африка шимолдан жанубга 34+31=650 масофага чўзилган. Ҳосил 
бўлган 650 градусли масофани 10 ли тўр узунлигига кўпайтирамиз яъни 
65*111=7215км.

Download 4,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish