Гипсдан ишланган одам бошининг қаламтасвири
108
Тасвирланаѐтган буюм шакли қанчалик мураккаб бўлса, чизувчи уни
шунчалик кўп ўрганиши ва таҳлил қилиши жоиздир. Қаламтасвир ишлашда
илмий ѐндашиш, айниқса буюмни чизиқли-конструктив тузилиши ва
перспектив ҳолатини аниқлашда катта аҳамият касб этади.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, қаламтасвир
ишлашда этук малакага эришиш кўп жиҳатдан
нарсани ўзига қараб тасвирлашга боғлиқдир.
Нарсани ўзига қараб тасвирлаш маҳорат
мактабини ўтамасдан ва ўкув машғулот
жараѐнини билмай туриб, бадиий ривожланиш
пиллапояларидан юқорига чиқиш мумкин эмас.
Ўқув қаламтасвирини илмий жиҳатдан
таҳлил этиш натижасида ундаги бир неча
мустақил
асосий
фанлар
мавжудлигини
кузатишимиз мумкин.
1. Перспектива – буюмнинг фазовий ҳолатини текисликда тўғри
тасвирлаш методларини очиб берувчи фан.
2. Пластик анатомия – инсон ва ҳайвонлар танасининг тузилиши
ҳақидаги фан.
3. Физика – буюмларда ѐруғ ва сояларнинг тақсимланиши борасидаги
фан. Мазкур фанларни ҳар бир талаба аввало
умумтаълим мактабларида, сўнгра бадиий олий
ўкув юртида чуқур ўзлаштирилган бўлиши,
ҳамда уларни тасвирий фаорлиятда кенг қўллай
олиши зарур.
Олдин айтилганидек, Уйғониш даври
рассомлари
ўзларининг
машҳур
санъат
асарларида санаб ўтилган фанларни кенг
қўллаганлар. Буюмларни ҳаққоний тасвирлаш
негизида ушбу аниқ фанларнинг аҳамияти
ниҳоятда катта. Бирон бир машҳур санъат асари
йўқки, унда перспектива қонуниятларига амал қилинмаган бўлсин. Ўзига
қараб чизилган рассом қандай ҳолатда – рўпарадан, ѐнида ўтириб ѐки тика
туриб, бажарганини аниқ айтиб бериш мумкин.
Ўтмишда яшаб ижод қилган буюк рассомлар, шунингдек ҳозирги
замонавий рассомлар перспективани биринчи ўринга қўядилар. Бизнинг
фазовий тасаввуримиз перспектива қонунига тўла амал қилишни талаб
қилади. Нарсанинг фазовий ҳолатини тўғри тасвирлаш учун, унинг
қонунларини тўғри бажаришга амал қилишимиз шарт. Машҳур тасвирий
109
санъат усталарининг бадиий ижодлари шуни кўрсатадики, табиатда
борлиқни ҳаққоний тасвирлаш учун, тасвирий санъатдаги мавжуд бўлган
қонун ва қоидаларга риоя қилиш жуда муҳимдир. Леонардо да Винчи
ўзининг «Рангтасвир қонуниятлари» номли машҳур асарида жумладан
шундай деган эди. «Ўқувчи авваламбор перспектива қонунларини пухта
билиши лозим, шундан кейин – нарсанинг ўлчамларини ўзлаштириши
лозим».
Амалда бўлажак тасвирий санъат ўқитувчилар перспектива қонунларини
ўқиш даврининг ҳамма босқичларида қўллай билиши зарур. Улар нафақат
турли оддий буюмларни чизганда, балки табиатнинг энг мураккаб маҳсукли
бўлган инсон қоматининг турли ҳолатлардаги кўринишини бажаришда ҳам
қўллашлари лозим. Инсон қоматини – унинг портрети ѐки танасини
тасвирлашда талаба дастлабки курсларда, геометрик шаклларни чизиш
даврида олган билим ва малакаларига асосланиши муҳимдир. Чунки,
табиатдаги барча нарсаларнинг асосида геометрик шакллар ѐтади. Геометрик
шакллар-текисликлар асосида тасвир бажариш, жумладан инсон қоматини
чизиш ва конструктив таҳлил қилишга уйғониш даври рангтасвир,
қаламтасвир устаси ва хайкалтароши Алъбрехт Дюрер асос солган. Буюк
немис рассоми Алъбрехт Дюрер тасвирий санъатни ўқитиш методикаси
борасида кўплаб илмий-амалий кўрсатмалар қолдирган. Фаолиятда у нафақат
ҳис-туйғу ва кузатишларга, балки аниқ илмий билимларга асосланиши
олдинга
қўяди.
Тасвирий
санъатда
илмий
асослар
рассомнинг
муваффақиятини белгилайди.
Инсон аъзолари ва қоматини перспектива жиҳатдан тўғри тасвирлашда у
оддий геометрия шакллардан фойдаланишни ишлаб чиққан. Бу усул
қаламтасвир бажаришда катта малакага эга рассомдан тортиб, бадиий ижодга
эндигина қадам қўяѐтган ўқувчига ҳам катта ѐрдам беради. Чизувчи турли
шаклли геометрик сиртлар орқали мураккаб туюлган вазифани ҳам бажара
олиши мумкин. Масалан, инсон бошини чизишда унинг шаклини катта-катта
геометрик бўлаклар асосида тасаввур этиш ва уни худди ҳайкалтарош
сингари кесиб ишлаш анча мушкул.
Уйғониш даври рассомлари ўзларининг илмий кузатишларини тасвирий
амалиѐтга кенг тадбиқ этганлар. Улар анатомия, перспектива, ѐруғ ва соя
қонунлари борасида кўплаб билимга эга бўлганлар ва ўзларининг буюк
асарларини яратиб, Уйғониш даври санъатини юқори чўққиларга олиб
чиққанлар.
Ёш мутахассис ўқитувчи –рассомларни қаламтасвир борасида пухта
билимли бўлишларида перспектива асослари, қайишувчанлик (пластик)
анатомияси кабилар билан бир қаторда уларга ѐруғ-соя қонунларини ўргатиш
110
ҳам катта аҳамиятга эга. Бўлажак ўқитувчи буюмларнинг қандай
материалардан тузилганлиги, бир-бирига тус жиҳатдан нисбатларини,
фазовий ҳолатини ва ҳажмини тўғри бажаришларида ѐруғ-сояларнинг
аҳамияти муҳим.
Табиатдаги мавжуд бўлган ҳамма буюм ва нарсалар турли ҳажмга бўлиб
бўлиб, биз уларга ѐруғлик тушиши натижасида ҳосил бўладиган
ўзгаришларни орқали қандай ҳажмга эга эканлигини тасаввур қиламиз.
Маълумки, ѐруғлик табиий (қуѐш ва ой), ѐки сунъий (электр ва амалга
шуъласи) бўлади. Қуѐш нурлари бизгача ниҳоят даражада узоқдан келиши
сабабли, унинг ѐруғлик нурлари эрдаги барча нарса ва буюмларога
перпендикуляр равишда тушади. Шунинг учун ѐруғлик нурлари буюмга
сочилиб тушиб, (асосан сферик шаклларда) буюмда ѐруғ ва соялар тарқоқ,
нисбатан ноаниқ кўринади.
Нарсани ўзига қараб тасвирлашда сунъий ѐруғлик манбаларидан
фойдаланиш буюмларнинг ҳажми ва шаклини тўғри бажаришда муҳимдир.
Талабалар доимо шуни ѐдда тутишлари керакки, олийгоҳда, хусусан
қаламтасвир борасида, унинг ўзига хос илмий жиҳатларини мукаммал
ўзлаштиришлари уларнинг бўлажак педагогик фаолиятларида катта аҳамият
касб этади.
Қаламтасвир машғуолотларида буюмларнинг ҳажмини тўғри ва
ҳаққоний тасвирлаш оддий қаламларда амалга оширилади. Рангтасвирдан
фарқли ўлароқ бу вазифа анча мушкул бўлиб, талабалар зиммасига
қаламтасвир борасида кўплаб амалий машқлар бажаришни талаб этади.
Шунинг учун, талаба турли ҳажм ва шаклга эга буюмларнинг ѐруғ ва
сояларини бажаришда тасвирланаѐтган буюмларнинг ҳажми ва шакли
асосида иш юритишни тақозо этади. Бунда у қалам билан бир буюмга
тушаѐтган ѐруғ, соя, ярим сояларни энгил чизиқлар билан бир текисда ва
чизиқлар тортишда унинг дона-дона бажарилишига эътибор бериши керак,
буюмларга ѐруғлик қанчалик тик тушса, уларнинг тасвири шунчалик яққол
кўринади. Аксинча, четдан тушаѐтган ѐруғлик буюмга умумий тарзда
уриниб, бажарилаѐтган тасвирни хирароқ бўлишига олиб келади. Ёруғлик
бир буюмдан урилиб (синиб) иккинчиси ва учинчисига тушиши мумкин. Бу
ҳол тасвирланаѐтган буюмлардаги ѐруғ ва соялар мажмуасини ташкил этади.
Улар қуйидагилардан иборат:
1. Ёруғлик.
2. Соя.
3. Ярим соя.
4. Акс.
5. Ялтироқлик.
111
Do'stlaringiz bilan baham: |