2 Ўзбекистон республикаси


Ўқув жараѐнида оғзаки синов, ѐзма ишлар ва педагогик тест



Download 4,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/97
Sana21.06.2022
Hajmi4,62 Mb.
#690003
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   97
Bog'liq
6.2.-Муҳандислик-графикаси

Ўқув жараѐнида оғзаки синов, ѐзма ишлар ва педагогик тест 
синовлари ўзаро уйғунлашиши лозим. 
Агар тест тўғри ташкил этилса, у талабалар билимини холисона баҳолаш 
имконини беради, чунки бу баҳо ўқитувчи шахсига боғлиқ бўлмайди. Тўғри 
бажарилган тест топшириқлари маълум ўлчов даражаси асосида баҳоланади. 
Шунинг учун ҳам тест топшириқларини аниқ ва холисона педагогик баҳолаш 
воситаси дейишади. Аммо фақат малакали равишда тузилган сифатли, илмий 
талабларга асосланган тестгина ана шундай баҳолаш имконини беради. 
Замонавий тест назарияси педагогика, психология, мантиқ, математик 
статистика, ўлчаш назарияси, ахборот назарияси, кибернетика ва бошқа фан-
ларнинг ўзаро уйғунлиги асосида шаклланади. Сифатли педагогик тест 
ўқувчи ва талабалар билимини аниқ, тўғри, холисона баҳолаш имконини 


147 
беради. Кўпгина давлатларнинг юз йилдан ортиқ тажрибалари шуни 
кўрсатадики, таълим тизимида малакали равишда тузилган тестлар физикада 
формулалар каби зарурдир. 
Педагогик тестлар таълим тизимидаги кўпгина янгиликларнинг 
таркибий тузилмаси бўлиб, педагогик технология концепцияси ва тўлиқ 
ўзлаштириш технологияси ҳам шу жумладандир. Бу концепциялар ЮНЕСКО 
томонидан маъқулланган ва кўпгина мамлакатларда кенг қўлланиляпти. 
Педагогик тест синовлари ижобий имкониятларга эга бўлиб, улардан 
фойдаланиш таълим тизимининг барча бўғинларида билим сифатини 
оширишга хизмат қилади. Шунинг учун тест борасида билимга эга бўлиш 
ҳар бир ўқитувчи ва таълим бошқаруви органи ходимининг муҳим 
вазифаларидан биридир. 
Педагогик тестлар таълим йўналиши ва натижаларига катта таъсир 
этиши мумкин, сифатли, малакали равишда тузилган тестлар билим олишга 
бўлган интилишни ошириши, талабаларни муҳим ишларга йўналтириши 
мумкин. Шу билан бирга сифатсиз равишда тузилган тестлар ўқув жараѐнига 
салбий таъсир кўрсатиши мумкин. 
1.2.-жадвалда билимларни назорат қилиш турларининг афзалликлари ва 
камчиликлари берилган [38]. 
Ўзбекистон педагоглари оғзаки ва ѐзма назорат ўтказиш тажрибасига 
эгадирлар. Аммо педагогик тестнинг илмий асослари билан яхши таниш 
эмаслар. Бунинг ўзига хос сабаблари мавжуддир. 
Ўзбекистонда авваллари бўлган маъмурий-буйруқбозлик тизимида 
тестлар «буржуа» педагогикасига тегишли дейилиб, таълим тизимида ундан 
фойдаланилмаган. Натижада кўпгина ўқитувчилар тестлардан фойдаланиш у 
ѐқда турсин, тест ҳақида умуман маълумотга эга бўлмаган, педагогик тест 
ўтказишнинг амалий ва назарий масалаларига доир адабиѐтлар камѐб бўлган. 
Педагогик тестлардан ўрта мактабларда фойдаланмаслик натижасида 
билим даражасини баҳолашнинг ягона меъѐри топилмади, турли синфлар ва 
мактаб ўқувчиларининг билим савияси бир-биридан кескин фарқланди. 
Тестлардан фойдаланмай, билим бериш мумкин эмаслиги бугунги кунда 
равшан бўлди. Тест синовлари натижасига кўра назорат қилиш ва билим 
беришнинг ўзаро мутаносиблигини қайси йўналишда олиб бориш 
зарурлигини белгилаш мумкин [30-32]. 
Таълим соҳасида кўзга кўринган олимнинг билим даражасини сифатли 
назорат қилишнинг муҳимлиги борасидаги фикри қўйидагичадир: «...Билим 
доирасини текшириш тизимини амалда ислоҳ қилишга асосланмаган, таълим 
сифатини такомиллаштиришгагина қаратилган барча саъйи ҳаракатлар, 
одатда, кутилган натижаларни бермади» [38]. 
 


148 
Ўзбекистонда педагогик тестлар биринчи марта 1992 йилда кенг 
миқѐсда қўлланди. Шу йили Ўзбекистон Республикаси Президенти 
И.А.Каримовнинг Фармонига мувофиқ олий ўқув юртлари абитуриентлари 
учун тест синовлари ўтказилди. Кейинчалик талабалар билим доирасини 
аниқлашнинг холисона усули бўлган педагогик тест синовлари таълим 
тизимида давлат миқѐсида қўллаб-қувватланди. 
Кўпгина ўқитувчилар ҳозиргача илмий асосда эмас, балки маиший онг 
ва тўғри фикрлаш даражасида тестлар тузяпти, натижада таълим тизимида 
сифат жиҳатидан талабга жавоб бермайдиган тестлар қўлланиляпти, улар 
талабалар билимини холисона баҳолаш ва давлат таълим стандартларига 
мувофиқлигини аниқлаш имконини бермаяпти.

Download 4,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish