ЎҚИТИШ ВОСИТАЛАРИ
-
жиҳозлар ва ускуналар, мосламалар:
электрон доска-Hitachi, LCД-
монитор, электрон кўрсатгич (указка), кадоскоп, флипчарт, доска, бўр,
маркерлар, магнитлар, А2, А3, А4 қоғозлари;
- видео-аудио ускуналар:
видеопроектор, видео ва аудиомагнитофон,
микрофон, колонкалар;
-
компьютер ва мультимедиали воситалар:
Интернет тизими,
компьютер, Dell типидаги проектор, DVD-дисковод, Web-камера.
ЎҚИТИШ ШАКЛЛАРИ
Мазкур модул бўйича қуйидаги ўқитиш шаклларидан фойдаланилади:
-
маърузалар, амалий машғулотлар (маълумотлар ва технологияларни
англаб олиш, ақлий қизиқишни ривожлантириш, назарий билимларни
мустаҳкамлаш);
-
давра суҳбатлари (кўрилаѐтган лойиҳа ечимлари бўйича таклиф бериш
қобилиятини ошириш, эшитиш, идрок қилиш ва мантиқий хулосалар
чиқариш);
-
баҳс ва мунозаралар (лойиҳалар ечими бўйича далиллар ва асосли
аргументларни тақдим қилиш, эшитиш ва муаммолар ечимини топиш
қобилиятини ривожлантириш).
13
II. МОДУЛНИ ЎҚИТИШДА ФОЙДАЛАНАДИГАН ИНТЕРФАОЛ
ТАЪЛИМ МЕТОДЛАР
Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда жаҳон таълим майдонига киришга
йўналтирилган янги таълим тизими қарор топди. Бу жараѐн билан бир вақтда
педагогик ўқув-тарбия жараѐнининг назарияси ва амалиѐтида сезиларли
ўзгаришлар содир бўлмоқда.
Педагогик технология
-
бу таълим шаклларини оптимизациясини ўзига
мақсад қилиб олган инсон ва техник ресурслари ва уларнинг ўзаро таъсирини
ҳисобга олган ҳолда ўқитиш жараѐнини ташкил этиш, қўллаш ва
аниқлашнинг ҳамда билимларни ўзлаштиришнинг услубларидир.
Педагогик технология пайдо бўлгунга қадар таълим тизими доирасида
таълим жараѐнини етарли самарали лойиҳалаш қоидаси ишлаб чиқилмаган.
Педагогик технологиянинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, унда ўқув
мақсадларига эришишда ўқув жараѐни лойиҳалаштирилади ва амалга
оширилади. Технологик ѐндашув, энг аввало, юзаликда эмас, балки
режалаштирилган натижа олиш имконини берувчи конструктив, кўрсатмали
схемада ўз ифодасини топади.
Мақсадга
йўналтирилганлик,
жараѐн
натижаларини
ташхисли
текшириш, таълимни алоҳида ўргатувчи қисмларга бўлиб ташлаш ўқув
жараѐнининг қирраларини бугунги кунда таълимни қайта ишлаб чиқиш
цикли ғоясига бирлаштириш имконини беради. У асосан ўз ичига
қуйидагиларни олади.
таълимда умумий мақсаднинг қўйилиши;
тузилган умумий мақсаддан аниқ мақсадга ўтиш;
педагогларнинг билим даражаларини дастлабки баҳолаш;
бажариладиган ўқув ишларни мажмуаси;
натижани баҳолаш.
Инновация масаласига алоҳида эътибор беришимизнинг бир неча муҳим
сабаблари бор. Биринчидан, Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистонни
мустақилликка олиб чиқиш ва мустақил тараққий топтириш йўли – “ўзбек
модели” беҳад катта ва улкан, узоқ муддатли, энг устувор ва оламшумул
умуммиллий инновацион лойиҳа ва дастуриламал бўлди. Иккинчидан,
инновация, инновацион фаолият ҳамда инновацион тизим Ўзбекистоннинг ўз
мустақиллиги учун курашда ва тараққиѐт йўли – “ўзбек модели”нинг
таркибий қисми йўналишларидан бири сифатида мустақиллик йилларида
пайдо бўлди. Учинчидан, маълум бўлганидек, буларнинг ҳар иккаласи –
“ўзбек модели” ва инновация ўзаро узвий боғлиқликда дунѐга келди.
Уларнинг бири иккинчисини мазмунан бойитди, жамиятга таъсирчанлигини
14
оширди. Тўртинчидан, “ўзбек модели” ҳам, инновация ҳам фақат бир буюк
мақсадга ҳизмат қилди ва қилмоқда. Бу Ватан ва миллатни мустақил қилиб,
такомиллаштириш, жамият ривожи, илм-фани ва техника тараққиѐтини
тезлаштиришдан иборат бўлди. Буларни тўла тўкис англаш, масаланинг
мазмуни ва моҳиятини янада чуқурроқ ҳис қилиш учун энг аввало,
инновация ҳақида алоҳида тўхталишига эҳтиѐж туғилмоқда. Чунки, бу
мутлақо янги тушунча ва соҳа бўлиб, ҳали тўла-тўкис англанилганича йўқ.
“Ўзбекистон Миллий энциклопедияси”да кўрсатилишича, инновация
қуйидагича мазмун ва тушунчаларга эга: “Инновация (инглизча
Do'stlaringiz bilan baham: |