2 Ўзбекистон республикаси


ҒЎЗАНИНГ ИСТИҚБОЛЛИ ЎзПИТИ-203 НАВИНИ НАВДОРЛИГИНИ



Download 0,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/5
Sana16.10.2022
Hajmi0,78 Mb.
#853411
1   2   3   4   5
ҒЎЗАНИНГ ИСТИҚБОЛЛИ ЎзПИТИ-203 НАВИНИ НАВДОРЛИГИНИ
ОШИРИШ ВА САРА УРУҒИНИ КЎПАЙТИРИШ 
НАТИЖАЛАРИ
Х. Эгамов
ПСУЕАИТИ Андижон илмий – тажриба станцияси,
С. Расулов, Ф.Мирахмедов,
ТДАУ Андижон филиали катта ўқитувчилари, 
Г. Исмонова,
Эркин
тадқиқотчи
.
Аннотация
Мақолада, ғўзанинг ЎзПИТИ – 203 навини навдорлик белгиларини ошириш хамда
сара уруғини кўпайтириш усулларини натижалари ёритилган.
Калит сўзлар: ғўза, нав, дурагай, тола, хосилдорлик, агротехника, уруғ
Аннотация
В статье приводятся о том, что однородности сорта УзПИТИ – 203 доведены
до 100% и заготовлено по 2500 кг семена элиты.
Ключевые слова: хлопчатник, сорт, гибрид, волокно, агротехника, семена,
продуктивность.
Аnnotation
In this artichl produced therecults of growing cottonseed cotton UzPITI – 203 and their
turnover up to 100%, and in each case 2500 kg of elite seeds were prepared. 
Keywords: cotton, kind, hybrid, fiber, agrotechnics, seed, fertileness.
Ҳозирги замон пахтачилигини юксалтиришда ғўза селекциясини ва уруғчилигини
ривожлантириш ўта муҳим аҳамиятга эга. Бунинг учун, бугунги ишлаб чиқаришда кенг 
майдонларга экилаётган ғўза навларига нисбатан янги яратилган навларни 
ҳосилдорлиги, тезпишарлиги, юқори сифатли толага эга эканлигига тўла ишонч ҳосил 
қилгандан кейин Давлат нав синаш шахобчаларида тўлиқ синовдан ўтган истиқболли 
ғўза навларининг элита уруғини тез ва қисқа муддатда кўпайтириб, ишлаб чиқаришга 
жорий этиш керак бўлади. Навларни навдорлиги оширилса, нав тозалиги юқори бўлса, 
толанинг сифати юқорилигича сақланади. Шунингдек, толачиқиши ҳам мазкур навга 
тааллуқли бўлган дастлабки ҳолда қолади. Булардан ташқари, навга хос агротехника 
қўллашда камчиликка йўл қўйилмайди. Бирламчи уруғчиликни ташкил этиб, супер элита 
ва элита уруғларини кўпайтириш орқали навни Республикамиз вилоятлари 
майдонларига кенг жорий этиш мумкин бўлади [1,2,3].
О. В. Кратиров ва бошқалар [1] томонидан ишлаб чиқилган “Районлашган 
навларнинг элита ва биринчи биринчи репродукцияли уруғини етиштириш” 
йўриқномасида навларни кўчатзорлар бўйича экиш тадбирлари, ерни тайёрлаш, ўсув 
даврида кузатув ишлари, оилаларда ўтказиладиган дала кўриклари ва навнинг қандай 
белгиларига аҳамият бериш кераклиги, якка танлаб олиш, намуналар териш, уруғликка 
териш, лаборатория таҳлиллари тўғрисида батафсил ёздилар ва ана шуларга қатъий амал 
қилишни кўрсатди.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, янги навларни толаси бўйича жаҳон андозалари 
талабларига жавоб берадиган, ғўзанинг тезпишар, ҳосилдор, касаллик ва ҳашоратларга 
чидамли ЎзПИТИ-203 навини ПСУЕАИТИ Андижон илмий–тажриба станциясида ва 
янги навларни дастлабки уруғини кўпайтириш “Андижон пахта сара” уруғи элита


539 
уруғчилик фермер хўжалигида экиб, амалий тадқиқот ишлари олиб борилиб, 
навдорлиги оширилди ва сара уруғи кўпайтирилди.
2016-2018 йилларда “ ЎзПИТИ-203” ғўза навини Андижон вилояти Избоскан 
туманидаги «Андижон пахта сара уруғ» уруғчилик фермер ҳўжалигида ва Андижон
илмий-тажриба хўжалигида уруғи кўпайтирилди ва бирламчи уруғчилиги ташкил 
қилинди. Тажриба даласининг тупроғи оч тусли бўз тупроқ ҳисобланади. Сизот суви 3-
5 метрда жойлашган. Тажриба 90X20-1 тартибида 22 апрелда экилди. Биринчи йилги 
уруғлик кўчатзори бир қаторлик, 40 уялик, 0,3 гектар майдонга, уруғ кўпайтириш 
кўчатзори 0,7 га майдонга жойлаштирилди. 
Кўчатзорларда оилалар бўйича қуйидагича кузатув ишлари олиб борилди. Ғўза
нихолларини 100 фоиз ўниб чиқиши, 1-июн, 1-июл, 1-август, 1 сентябрда ўсимликларни 
ўсиши, ривожланиши, вилт билан зарарланиши, 50 фоиз гуллаши, 50 фоиз кўсакларни 
очилиши ва оилаларни кўчат қалинлиги ҳисобланди.
Пахта ҳосили 3 терим билан якунланди. Ҳамма кўчатзорларда уч маротаба 
навдорлиги бўйича дала кўриги ўтказилди. 1-гуллаш даврида, 2-кўсаклаш
бошлаганда ва 3-пахта теримидан олдин. Бунда йўриқномада кўрсатилганидек, айрим 
оилалар ҳисобдан чиқарилди, айримларидаги 1-2 дона нотипик ўсимликлар юлиб
ташланди. Кўчатзорларда текширув вақтида нотипикларидан ташқари, ўсишдан орқада 
қолаётган, вилт ёки гоммоз билан қаттиқ зарарланган, кам ҳосил, кечпишар оилалар ҳам 
яроқсиз деб топилди. 2 фоиздан ортиқ нотипик ўсимликлари бор оилалар яроқсизга 
чиқарилди. 
Бундай оилалар дала журналига белгиланди ва оилаларнинг қаторидаги бошланғич 
ва охирги ўсимлигига ёрлиқ осиб қўйилди.Пахта теримидан 3 кун илгари унинг хўжалик 
сифатларини толасининг узунлиги, салмоғи ва технологик ифатларини аниқлаш учун 
лабораторияга наъмуналар териб олинди. Соғлом, нормал ўсган ўсимликларни ҳар бир 
оиласидан 50 тадан кўсак пахтаси териб олинди. Кўчатзорларда уруғлик пахта 3-8 
ҳосил шохларидан терилди. 
Кузатув ва ҳисоб-китоблар Доспехов Б.А. “Методика полевого опыта” М. 
“Колос”1985. «Дала тажрибаларини ўтказиш услублари» (ЎзПИТИ-2007) 
бўйича олиб борилди. 
Уруғликка кўпайтиришда ҳам ўсимликни 3-8 ҳосил шохларидан терилди. Терим
яроқсиз оилалар ва айрим ўсимликлар ҳосилини йиғишдан бошланди, шундан кейин 
яроқли оилалардаги уруғлик пахта териб олинди ва элита уруғлик материал сифатида 
пахта заводига топширилди. 

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish