24.Ўзбекистон Республикасида иқтисодиёти эркинлаштириш даврида махсус иқтисодий ҳудудларнинг ўрни ва аҳамияти?
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ, Эркин иқтисодий ҳудудлар республика ҳудудида ташкил этилишига қарамасдан, унинг ҳудуди божхона ҳудудидан ташқарида жойлашган, деб қаралади. Шу боис, эркин иқтисодий ҳудудларни ташкил этиш учун уларнинг чегараларини белгилаб чиқиш, уларни тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш, ўз фаолиятини бир маромда олиб бориши учун зарур биноларни қуриш, уларни замонавий жиҳозлаш, шунингдек, уларда амалга ошириладиган ўраш, тамғалаш, ортиш, тушириш, тозалаш, қуритиш, шамоллатиш, совутиш, иситиш каби операциялар учун зарур бўлган замонавий асмавзу-ускунлар, компьютерлар ҳамда турли хилдаги транспорт воситалари билан таъминлашда Ўзбекистон Ҳукумати томонидан енгилликлар ва имтиёзларнинг берилиши бундай ҳудудларнинг тезроқ ташкил этилиб, самарали фаолият кўрсатишига катта туртки бўлади. Бунинг натижасида эса, мамлакатда ишсизлик анча камаяди, бюджетга валюта тушуми кўпаяди, миллий бозор сифатли маҳсулотлар билан тўлдирилиб, тайёр маҳсулотларнинг ҳажми янада ортади, бир сўз билан айтганда, макроиқтисодий мувозанат таъминланиб, аҳолининг кундалик ҳаёт даражаси янада ошади.
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 106-моддасида Эркин божхона зонаси божхона режими
Эркин божхона зонаси божхона режими шундай режимки, бунда товар муайян жойлар ва ҳудудларда божхона тўловлари тўланмаган ҳамда иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда жойлаштирилади ва шу тарзда ундан фойдаланилади.
Эркин иқтисодий ҳудудлар, бу - муайян мамлакатга тегишли бўлган махсус
ҳудудлар бўлиб, унда фаолият кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларга ана шу мамлакат Ҳукумати томонидан фискал, молиявий, маъмурий ҳамда ташқи савдо бўйича имтиёзлар берилади. Эркин иқтисодий ҳудудлар мамлакатда қуйидаги мақсадларда ташкил этилади:
1) юқори даромадли ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун маҳаллий ва чет
эл инвестицияларини жалб қилиш;
2) миллий бозорни жаҳон бозори даражасига кўтариш;
3) маҳсулотини ошириш учун халқаро меҳнат тақсимоти имкониятларидан
фойдаланиш;
4) бюджетга валюта тушумларини кўпайтириш;
5) мамлакатнинг иқтисодий қолоқ ҳудудларини ривожлантириш;
6) иш жойлари миқдорини ошириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш;
7) турли соҳалардаги кадрларни тайёрлаш ва ўқитиш;
8) миллий бозорни юқори сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш;
9) энг янги маҳаллий ва хорижий технологиялардан фойдаланиш;
10) янги бошқарув услубларига ўтиш;
11) инженер-техник марказларнинг илмий-тадқиқот ютуқларини ва
тажрибаларини амалиётга татбиқ қилиш;
12) ишлаб чиқариш инфратузилмасининг самарадорлигини ошириш.
Ўзбекистонда ҳам бошқа ривожланаётган мамлакатларда бўлгани каби
юқорида санаб ўтилган мақсадларга эришиш учун истиқлолнинг илк
йиллариданоқ, мазкур масалага алоҳида эътибор берила бошланди. Жумладан, маҳаллий ҳамда чет эл инвесторлари ҳуқуқи таъминланишини кафолатловчи, бож, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан озод қилиш кўзда тутилган қонун ва қонуности меъёрий ҳужжатлари базаси шакллантирилди, бозор инфратузилмаси яратилиб, такомиллаштириб борилди. 1998 йил 1 мартдан бошлаб, эркин омбор ва эркин божхона ҳудудлари Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан олиб ўтилаётган маҳсулотларнинг мақомини белгилашда божхона режими сифатида қўлланила бошланди. Натижада, мамлакатда эркин иқтисодий ҳудудларнинг энг содда кўриниши бўлган эркин омборлар ташкил этила бошланди. Уларга мисол қилиб, Сирдарё, Наманган, Бухоро, Кашқадарё ва бошқа вилоятларда очилган эркин омборларни келтириш мумкин. Бу эркин омборларга, асосан, кейинчалик режимида олиб чиқиб кетиш мўлжалланган пахта хом-ашёси жойлаштирилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |