2. Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солишнинг йўналишлари?


Нотариф тартибга солишнинг маъмурий чоралари нималардан иборат ва уларни изоҳланг?



Download 84,22 Kb.
bet9/25
Sana23.02.2022
Hajmi84,22 Kb.
#119327
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   25
Bog'liq
2 5467634590627662812

16.Нотариф тартибга солишнинг маъмурий чоралари нималардан иборат ва уларни изоҳланг?
Б. Нотариф усулларнинг маъмурий чоралари
Маъмурий таъсир чоралари ХХ аср бошларида, катта моддий ресурсларга эга бўлган ва тариф тўсиқларини енгиб ўта оладиган, солиқ ва йиғимларни тўлай оладиган йирик ташкилот, фирма ва монополияларнинг савдодаги изчил ҳаракатлари бошланганда, пайдо бўлди. Маъмурий таъсир чоралари ишлаб чиқишга ва божларни ўзгартиришга нисбатан анча осонроқдир.
Маъмурий чораларни қўллаш, характери ва вазифаларига кўра, бир неча турларга бўлинади. Булар маълум бир товарларни олиб кириш ва олиб чиқишни таъминлаш, -импорт операциялари бўйича рухсат бериш тизими ва бошқа чораларни ўз ичига олади.
Нотариф чекловларнинг маъмурий чоралари классификациясини қуйидаги чизмада кўришимиз мумкин:
Эмбарго халқаро амалиётда эътироф этилган мажбурий чоралардан бири ҳисобланади. У очиқ ва ниқобланган шаклда намоён бўлиши мумкин.
Ривожланаётган давлатлар эмбаргодан соф иқтисодий сабабларга кўра, ички бозор, саноат ва бошқа соҳаларни чет эл рақобатидан ҳимоя қилиш учун фойдаланадилар.
Савдони тўлиқ тақиқлаш нафақат у ёки бу импортчи давлат томонидан қўлланиладиган, балки халқаро даражада келишилган энг охирги чорадир. Шунингдек, давлат ҳаётининг турли соҳаларига зарар етказадиган муайян товарлар импортига нисбатан қўлланиладиган сўзсиз тусдаги қисман тақиқлар эмбаргонинг бир тури ҳисобланади.
Амалиётда доимий тақиқлардан ташқари мавсумий ва вақтинчалик тақиқлардан ҳам фойдаланилади.
Мавсумий тақиқлар у ёки бу мавсумий етиладиган маҳсулотларнинг етарли даражада мавжуд бўлиши даврларида ички ишлаб чиқарувчиларни чет эллик рақобатчилардан ҳимоялаш мақсадида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига нисбатан қўлланилади.
Вақтинчалик тақиқлардан эса, беқарор ва қисқа муддатли жиддий сабаблар бўлганда фойдаланилади.
Масалан: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 августдаги “Товарлар (ишлар, хизматлар) ини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПФ-4747-сонли Фармонига (ДБКнинг 222-бйруғи 26.08.15 й) асосан, товарлар ҳажми ва номенклатурасини янада кенгайтириш, рақобатбардош, га йўналтирилган маҳсулотларни ишлаб чиқараётган корхоналарни рағбатлантиришни кучайтириш мақсадида:
2015 йилнинг 1 сентябридан товуқ панжаларини (ТИФ ТН 0207 13 990 9, 0207 14 990 9, 0210 99 800 0 кодлари бўйича), шунингдек ўзи ишлаб чиқарган сухари, қовурилган бурда нон ва шунга ўхшаш қовурилган маҳсулотларни (ТИФ ТН 1905 40 коди бўйича) қилишга рухсат берилди.
Квоталаш – бу миқдорий чегаралаш бўлиб, импорт / ҳажмини глобал, индивидуал, мавсумий, тариф ва бошқа фоизли чекловлар билан чегаралаш демакдир.
У ташқи савдо ва тўлов баланси мувозанатини таьминлаш, ички бозорда талаб ва таклифни тартибга солиш, ички бозорни ҳимоя қилиш ва халқаро мажбуриятларни бажариш учун қўлланилади.
Давлат томонидан миқдорий ёки қиймат ифодасида белгиланган квота доирасида амалга ошириладиган ташқи савдо операцияларида бож тарифи имтиёзли ставкада қўлланилади.
Импортни лицензиялаш
Икки мақсадга – савдони миқдор жиҳатидан тартибга солишга ва импорт устидан назоратни амалга оширишга хизмат қилади. Лицензия тизими давлатнинг махсус ваколатли идораси томонидан импорт (ва) ёки бўйича лицензияланадиган товарлар рўйхатига киритилган муайян товарлар бўйича операцияларга рухсатнома берилишини тақозо этади. Лицензияда олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш тартиби ҳам белгиланиши мумкин.
Бугунги кунда қўлланилаётган лицензиялаш тизимлари шакл ва таомилларнинг анчагина хилма-хиллиги билан фарқланади. Халқаро савдода лицензияларга товар оқимларини қаттиқ назорат қилиш асосида амалга ошириладиган чекловчи чоралар сифатида қаралади.
Халқаро амалиётда лицензиялаш Франция ташаббуси билан 1931 йилда пайдо бўлган. Бу жараён орқага қайтмас тус олди.
Бироқ, деярли ҳар қандай мамлакатда у бир неча ўнлаб тариф позицияларини ўз ичига олади.
и ва импортига зарурият бўлган товарларни 2 гуруҳга бўлиш мумкин:
- иқтисодий шароитлардан келиб чиқиб ёки статистик мақсадларда чекланадиган товарлар;
-ўзига хос вазифаси бўлган ёки айланма қобилияти чекланган, яъни айланмаси устидан назорат ўрнатилган товарлар (қурол-яроғ,
икки хил қўлланиладиган товарлар, дори-дармон хом ашёси ва бошқалар);
Лицензиялаш миқдорий чеклашларни амалга ошириш дастаги ҳисобланмаган ҳолларда (глобал лицензиялаш) у чет эл валютасидан оқилона фойдаланиш вазифасини бажаришга ва ташқи савдо ҳамда тўлов балансларини бараварлаштиришга хизмат қилади.
Лицензиялардан мамлакат ташқи савдоси устидан статистик кузатишнинг самарали воситаси сифатида ҳам фойдаланилади.
Лицензиянинг қуйидаги турлари мавжуд:
Бош лицензия – ҳар қандай ёрга рўйхатга киритилган товарни муайян вақт даври мобайнида ҳажми ва қийматини чекламасдан тўсиқсиз олиб кириш ёки олиб чиқиб кетишга рухсат беради (баъзан, лицензияда олиб чиқиб кетиш тақиқланган товарлар кўрсатилиши мумкин). Бош лицензия бериш тизими саноати ривожланган мамлакатларда кенг тарқалган.
Бир марталик лицензиялар - муайян импортёр ёки ёрларга муайян товарни унинг миқдори, қиймати, келиб чиқиш (ёки тайинланган) мамлакати, айрим ҳолларда эса, олиб ўтиладиган божхона пункти ҳам кўрсатилган ҳолда товарни олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш учун рухсат беради. Бир марталик лицензиялар бериш йўли билан импорт-нинг миқдорини чеклаш амалга оширилади.
Автоматик лицензиялар бериш: импортёр/ёр лицензияга ариза топшириб, товарни олиб кириш ёки олиб чиқиш учун автоматик тарзда рухсат олади.
Бундай лицензиялар ривожланган мамлакатларда энг кўп тарқалган ва ички бозорга ҳаддан ташқари кўп миқдорда кириб келиши маҳаллий рақобатчи корхоналарнинг аҳволини жиддий равишда мураккаблаштириши мумкин бўлган товарларни олиб келиш устидан назорат қилишда фойдаланилади.
Ноавтоматик лицензиялаш – дастлабки шарт сифатида импорт/ га рухсат олинишини назарда тутади. Бундай лицензиялар рухсат бериш характерига эга ва эркин тақдим этилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” ги 2015 йил 15 сентябрдаги 265 -сон қарорига мувофиқ, тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини такомиллаштириш йўли билан замонавий халқаро талабларга жавоб берадиган ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини ошириш мақсадида “Тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом”га ўзгартириш ва қўшимчалар киритди Жумладан:1. 7-бандда:
«а» кичик бандга қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилди:
«маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларидан тамаки хом ашёси сотиб олишга аванс бериш агротехнология тадбирларини ўз вақтида амалга ошириш учун контракт суммасининг камида 50 фоизи миқдорида таъминланиши керак»;
«б» кичик бандда:
учинчи хатбошидаги «технологик асбоб-ускуналар» сўзларидан кейин «хом ашёни дастлабки қайта ишлаш (тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришга бериш учун тамакини дастлабки тозалаш ва тайёрлаш) цехининг ва иккиламчи қайта ишлаш — сигарет ва бошқа тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш цехининг» сўзлари қўшилсди;
тўққизинчи хатбошига қуйидаги мазмундаги жумла қўшилди:
«Бунда импорт бўйича келтирилган тамаки хом ашёсининг йиллик ҳажми тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган умумий йиллик ҳажмнинг 80 фоизидан ошмаслиги керак. Маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларидан тамаки хом ашёси сотиб олишга аванс бериш агротехнология тадбирларини ўз вақтида амалга ошириш учун контракт суммасининг камида 50 фоизи
миқдорида таъминланиши керак».
2. 9-бандда:
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилди:
«Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича таклиф қилинаётган қувватларни ишга туширишнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси»;
тўртинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи —ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
3. 15-бандда:
қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилар қўшилсин:
«лицензия битимига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби;
лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг мунтазам ёки бир марта қўпол равишда бузилиши рўйхати»;
ўн иккинчи-ўн учинчи хатбошилар тегишли равишда ўн тўртинчи-ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисобланди.
Континентлаш - давлат томонидан ташқи савдо операциялари устидан товарлар номенклатурасини қайд этилган вақт учун белгиланган миқдорий ёки қиймат квоталари доирасида чеклаш йўли билан марказлаштирилган назоратни ўрнатишдир. Квоталар берилиши устидан назорат лицензиялаш воситасида юритилади. Контингентлаш ташқи савдо ҳажми ва таркибига, шунингдек, нархларга сезиларли таъсир кўрсатиб, уларнинг ўсишини таъминлайди ва чеклаш объекти ҳисобланган товарларни ишлаб чиқарадиган ёки сотадиган компанияларга катта фойда келтиради. Контингентлашни муайян миқдордаги товарнинг преференциая тарзида, кўпинча бож (ставкалари) тўламасдан ёки пасайтирилган бож ставкалари бўйича олиб келинишини таъминлайдиган тариф квоталари (тариф контингентлари)ни беришдан фарқлаш лозим.
Энг кам импорт нархларини белгилайдиган, нисбатан кенг тарқалган таъсирли дастак ҳисобланади. Унинг хусусияти импортни миқдорий чеклашни амалга оширишнинг ноанъанавий техникасида намоён бўлади.



Download 84,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish