Интернет тармоғининг тавсифи ва ривожланиш тарихи - Ўтган асрнинг 60-йилларида тадқиқотчилар АҚШ Мудофа вазирлигининг Истиқболли лойиҳалар Агентлигининг (АRPA) маблағлари хисобидан компьютерларни телефон линиялари орқали бир-бири билан улаш бўйича экспериментларни бошладилар.
- АRPA “пакетлар коммутацияси” (packet switching) деб номланувчи янги технология асосида турли жойларда жойлашган компьютерларни бир-бири билан улаш масаласи билан ишлади.
- Ушбу технология битта алоқа линиясида бир вақтнинг ўзида бир нечта фойдаланувчининг ишлашига имкон яратиши мумкин эди.
АRPA нуқтаи назаридан ушбу технологиянинг яна бир муҳим жихати, бу – унинг асосида тармоқларни яратиш, ушбу тармоққа уланган ва занжирлар орқали маълумотларни автоматик тарзда йўллаш имкониятини беришидир. АRPAnet деб аталувчи бу тизимнинг ўсиши ва ривожланиши давомида, коллежнинг бир неча талабалари электрон конференция ўтказиш йўлини ишлаб чиқдилар. Бу ишлар илмий баҳс сифатида бошланиб, кейинчалик одамлар ушбу йўл орқали мамлакатдаги юзлаб, хатто минглаб одамлар билан “гаплашиш” мумкинлигини тушунганларидан кейин, бундай конференциялар инсон ҳаётининг барча йўналишлари бўйича ажралиб чиқди. - АRPA нуқтаи назаридан ушбу технологиянинг яна бир муҳим жихати, бу – унинг асосида тармоқларни яратиш, ушбу тармоққа уланган ва занжирлар орқали маълумотларни автоматик тарзда йўллаш имкониятини беришидир. АRPAnet деб аталувчи бу тизимнинг ўсиши ва ривожланиши давомида, коллежнинг бир неча талабалари электрон конференция ўтказиш йўлини ишлаб чиқдилар. Бу ишлар илмий баҳс сифатида бошланиб, кейинчалик одамлар ушбу йўл орқали мамлакатдаги юзлаб, хатто минглаб одамлар билан “гаплашиш” мумкинлигини тушунганларидан кейин, бундай конференциялар инсон ҳаётининг барча йўналишлари бўйича ажралиб чиқди.
- Ўтган асрнинг 70-йилларида АRPAнинг қўллаб-кувватлаши натижасида турли компьютер тармоқлари орқали маълумотларни узатишнинг тартиб ва қоидалари ёки бошқача қилиб айтганда, протоколлар ишлаб чиқилди. Интернет деб умумий ном билан аталган бу протоколлар биз ҳозир фойдаланаётган ва миллий чегаралардан ўтувчи турли компьютерлари бир-бири билан боғлайдиган халқаро тармоқни яратиш имконини берди. 70 –йилларнинг охирига келиб АRPAnet ва унинг бошқа мамлакатлардаги тармоқлари билан уланиш режаси ишлаб чиқилди. Натижада бутун дунё ягона компьютер тармоғига уланди.
- 80-йилларда Интернет деган ном билан машҳур бўлишга улгурган “тармоқлар тормоғи” мисли кўринмаган даражада ривожлана борди. Юзлаб, сўнгра минглаб коллежлар, илмий тадқиқот институтлари, давлат ташкилотлари ўз компьютерларини ушбу халқаро тармоққа улай бошладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |