[x, f]=fzero(‘F’,х0) – х ечимни ва шу нуқтадаги функция қийматини қайтаради; бу ерда F – тенглама чап томонини қийматини баҳоловчи файл-функциянинг ёки тенглама чап томони бўлиши мумкин, х0 эса
[a b] вектор ёки [a ,b] оралиққа тегишли сон, F(a)*F(b)<0;
[x, f]=fsolve(‘F’,x1) – бу ерда х ечим, f эса шу нуқтадаги функция қиймати, х1 – бошланғич нуқталардан тузилган массив.
R=roots(a) – p полиномнинг илдизларини тақрибий қийматларини беради (а – полином коэффициентлардан тузилган вектор).
Юқорида келтирилган функция форматларидан кўриниб турибдики, ezplot(y), ezplot(y, [x1, x2]) командалари fsolve, fzero функциялари билан бирганликда ишлатилса, ечимни аниқлаш жараёни универсал бўлади. Таъкидлаш жоизки, fsolve ва solve функциялари чизиқли бўлмаган тенгламалар системаларини ечишда ҳам қўлланилади.
Назорат саволлари
1.Символли ў згарувчилар қандай эълон қилинади?
2.Қандай функциялар ёрдамида ифодани тўла ёйиш,соддалаштириш,кўпайтирувчиларга ажратиш мумнин?
3.Ифодада қатнашаётган ўзгарувчини бошқа параметрга алмаштириш учун нима қилиш керак?
4.Кўпҳад илдизини қандай функция ёрдамида топиш мумкин?
5.Қайси функция тенгламанинг илдизини график усулда топади?
6. fzero ва fsolve функцияларнинг вазифаларини тушунтиринг.
7. solve функциясининг қўлланиш форматини изоҳлаб беринг.
8.Нима учун тенглама илдизини аниқловчи функцияларни биргаликда
қўллаш керак?
9.Қайси функцияни бошланғич қадам сифатида ишлатиш мумкин?
10. ezplot функцияси қандай ечимни топади?
Топшириқлар
1.х=0, 2, 4, 6, 8, 10 массивни яратинг. Ушбу ўзгарувчини киритинг ва да мос матрицани тузинг ва уни транспонирланг.
2.х=0, массивни яратинг. Ушбу ва ўзгарувчиларини киритинг. Мос Y ва Z матрицаларни =1, =2 да ҳосил қилинг ва уларни кўпайтмасини ҳисобланг.
3.Агар бўлса, k=lg y ва m=ln(y+1) амалларни бажаринг. =1 ва х=0,5 да натижани узун формат билан чиқаринг.
4.Ушбу алгебраик ифодани нинг даражалари бўйича ёйинг. ва ни 0.5 ва 1.5 қийматларга алмаштириб, ифода қийматини қисқа форматда чиқаринг.
5.Ушбу тригонометрик ифодани кўпайтувчиларга ажратинг. да да қийматини ҳисобланг. Ҳосил бўлган векторнинг элементлар йиғиндисини рационал кўринишда чиқаринг.
6. ифодани да соддалаштиринг. Р (0), Р (1) ларни ҳисобланг. Натижалар квадратлари йиғиндисини рационал форматда чиқаринг.
7. =(5,6,7) бўлганда символли ўзгарувчи учун қийматларни subs командаси ёрдамида банк форматида чиқаринг, х нинг қийматлари йиғиндисини ва кўпайтмасини топинг.
8.Ушбу тригонометрик ифодани тўла ёйинг. ни - га алмаштириб, натижани ва да узун формат билан чиқаринг.
9. кўпхад илдизларини roots функция орқали аниқланг. Илдизларга мос функция қийматларини 0.001 аниқликда чиқаринг.
10. функциянинг нолларини roots функцияси орқали топинг . Илдизларга мос функция қийматларини йиғиндисининг кубини топинг. Натижани ва функция нолларини рационал кўринишда чиқаринг.
11. функциянинг нолларини fzero функция ёрдамида топинг. Илдизларнинг ва уларга мос функция қийматларининг ўрта арифметигини ҳисобланг.
12. функциянинг нолларини fzero функцияси ёрдамида аниқланг (бошланғич нуқталар сифатида -1 ва 0 ни қаранг). Илдизлар ва уларга мос функция қийматларининг мос ўрта геометригини чиқаринг.
13. функция нолларини fzero функцияси орқали топинг (бошланғич нуқта сифатида 0 ва 1 ни қаранг). Илдизлар ва уларга мос функция қийматларининг квадратларини ҳисобланг.
14. тенгламанинг ечимини топинг (бошланғич нуқта сифатида -3, -1, 1 ни олинг. Функция мос қийматларини ҳисобланг).
15.Ушбу ифодани кўпайтувчиларга ажратинг. ва бўлса, ифоданинг қийматини ҳисобланг ва натижаларининг тафовутини аниқланг.
16.Ушбу тригонометрик ифодани кўпайтувчиларга ажратинг. Агар бўлса, у нинг қийматини топинг. Натижанинг квадрат илдизини банк форматида чиқаринг.
17. тенгламани ечинг. Илдизларнинг йиғиндисини узун форматда чиқаринг. Бошланғич нуқта сифатида -3, -5, 0, 4 ни олинг.
18. нинг ечимини fzero функцияси ёрдамида топинг (бошланғич нуқталар сифатида 0 ва 1 ни олинг). Ечимларга мос функция қийматларини аниқланг ва уларнинг ўрта арифметигини топинг.
19. тенглама ечимларини топинг. Ечимларга мос функция қийматларини аниқланг. Уларнинг ўрта геометригини ҳисобланг. Бошланғич нуқта сифатида -1, 0, 1 ни олинг.
20. тенгламани ечимларини топинг. Чап томондаги ифоданинг илдизларга мос қийматларини аниқланг.
21. 13-мисолда келтирилган функция нолларини solve ва vpa функциялардан фойдаланиб 10^-5 аниқликда топинг.
22. 14-мисолда келтирилган тенгламани solve ва vpa функциялардан фойдаланиб 10^-4 аниқликда топинг.
23. функция нолларини roots ҳамда solve ва vpa функцияларидан фойдаланиб керакли аниқликда топинг ва мос нолларни солиштиринг.
24. 19 ва 23 мисоллардаги функциялар йиғиндисини, айирмасини ва кўпайтмасини нолларини roots ҳамда solve функциялардан фойдаланиб топинг.
25. тенглама ечимларини 10^(-7) аниқликда топинг.
Илова. Топилган ечимларни ezplot функцияси ёрдамида текширинг ва хулоса қилинг. Ҳосил қилинган маълумотларни экранга ва қоғозга чиқаринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |