2 соат Талабалар сони


БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ СУБЪЕКТЛАРИ



Download 44,64 Kb.
bet3/11
Sana21.02.2022
Hajmi44,64 Kb.
#78958
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Бухгалтерия ҳисобининг мақсади, вазифалари, субъектлари ва объектлари

2. БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ СУБЪЕКТЛАРИ
Республикамизнинг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида қонуни» (6-модда)га мувофиқ бухгалтерия ҳисобининг субъектлари бўлиб давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган юридик шахслар, уларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳамда ундан ташқарида жойлашган шўъба корхоналари, ваколатхоналари, филиаллари ва бошқа таркибий бўлинмалари ҳисобланади.
Бухгалтерия ҳисоби субъектлари ҳисобланадиган юридик шахсларни турли белгилари бўйича таснифлаш мумкин. Бундай белгиларнинг асосийлари сирасига корхоналарнинг мулкий шакли ва юридик мақоми, таъсисчиларининг таркиби, ходимларининг сони, ишлаётган солиқ режими, тармоқ ва соҳаларга тегишлилиги ва бошқаларни киритиш мумкин.
Мулкий шакли ва юридик мақомига кўра корхоналар очиқ акциядорлик жамиятлари (ОАЖ), маcъулияти чекланган жамиятлар (МЧЖ), хусусий корхоналар (фирмалар), хорижий корхоналар, қўшма корхоналар, давлат унитар корхоналари, нодавлат нотижорат ташкилотлари кабиларга бўлинади (2.9-расмга қаранг).



БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ СУБЪЕКТЛАРИ


















Акциядор-лик жамият-лари

Масъуляти чекланган жамиятлар

Хусусий корхона-лар

Давлат унитар корхона-лари

Нодавлат нотижорат ташкилот-лар

Бюджет ташки-лотлари


2.9-расм. Бухгалтерия ҳисоби субъектлари

Юқорида мақомдаги корхоналарни тузиш ва улар фаолиятини юритиш республикамизда бу турдаги хўжалик юритувчи субъектлар тўғрисидаги қонунлар ва қонун ости ҳужжатлари1, шунингдек ушбу ташкилотларнинг таъсис ҳужжатлари асосида амалга оширилади.


Ходимларининг сонига кўра корхоналар микрофирмалар, кичик корхоналар ҳамда ўрта ва йирик корхоналарга бўлинади. Республикамизда микрофирмалар ва кичик корхоналар мақоми махсус қонун ҳужжатлари билан белгиланган, ўрта ва йирик корхоналар мақоми эса махсус қонун ҳужжатлари билан белгиланмаган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 августдаги «Иқтисодий фаолият турларини таснифлашнинг халқаро тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 275-сон қарори билан тасдиқланган «Кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ташкилотларнинг ИФУТ асосида такомиллаштирилган таснифлагичи» ҳамда 2017 йил 6 апрелдаги «Кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ташкилотлар таснифлагичига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги 184-сон қарорига мувофиқ Республикамизнинг қонун ҳужжатларига кўра турли тармоқ ва соҳалар бўйича ходимларининг сони 5 кишидан 20 кишигача бўлган субъектлар микрофирмалар, 21 кишидан 200 кишигача бўлганлар субъектлар эса кичик корхоналар ҳисобланади. “Асака автомобиль заводи”, “Сирдарё ИЭС”, “Бухоро нефтни қайта ишлаш корхонаси” кабилар йирик корхоналар сирасига киради.
Таъсисчиларининг таркибига кўра корхоналар маҳаллий ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга бўлиш мумкин. Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар устав капиталининг миқдори энг камида 600 миллион сўм миқдорида бўлиши, унинг камида 30 % хорижий таъсисчилар маблағларидан ташкил топиши керак.
Танлаган солиқ режимига кўра бухгалтерия ҳисоби субъектлари умумбелгиланган ва ихчамлаштирилган солиқ режимларида ишловчи корхоналарга бўлинади. Республикамизнинг солиқ қонунчилиги ҳужжатларига мувофиқ сотишдан олган даромади (соф тушуми) 1 млрд сўмгача бўлган микрофирма ва кичик корхоналар ихчамлаштирилган солиқ тўловлари режимида ишлари мумкин. Йиллик обороти 1 млрд сўмдан ошган барча корхона ва ташкилотлари, одатда, умумбелгиланган солиқларни тўловчилари бўлиб ҳисобланадилар.
Тармоқ ва соҳаларга тегишлигига кўра корхоналар у ёки бу тармоқ (соҳа) субъектларига ажратилади, масалан ишлаб чиқариш корхоналари, қурилиш ташкилотлари, транспорт корхоналари, қишлоқ жўжалик корхоналари, савдо корхоналари, суғурта ташкилотлари, банклар, биржалар ва бошқалар.
Фаолият доирасига кўра бухгалтерия ҳисоби субъектлари бир тармоқли ва кўп тармоқли корхоналарга бўлинади. Мисол учун ишлаб чиқариш корхонаси фақат ишлаб чиқариш билан шуғулланса, у ҳолда бу корхона бир тармоқли корхонага киради. Агарда ушбу корхона бир вақтнинг ўзида ишлаб чиқаришдан ташқари хизмат кўрсатиш, савдо ва бошқа фаолиятларни ҳам олиб борса, у ҳолда мазкур корхона кўп тармоқли корхона бўлиб ҳисобланади. Кўп тармоқли корхоналарга улар ялпи тушумида қайси фаолият тури улуши катта бўлишига қараб тармоқ коди берилади.
Ихтисослашганлигига кўра алоҳида олинган тармоқ ва соҳаларга кирувчи корхоналар, ўз навбатида, махсус ва универсал корхоналарга бўлиб ҳисобланади. Масалан, қурилиш ташкилотларининг метро қурилиши, уй қурилиши, йўл қурилиши, кўприк қурилиши ва бошқа шу каби махсус ихтисослашган турлари мавжуд. Айрим қурилиш компаниялари (трестлари) кўп тармоқли, яъни универсал ташкилотлар бўлиб ҳисобланади.
Номланишига кўра ҳам бухгалтерия ҳисоби субъектлари турличадир. Чунончи, қурилишда уларнинг энг кенг тарқалган номи бўлиб ҳаракатланувчи механизациялашган колонна (ХМК–ПМК) ҳисобланади. Қурилиш ташкилотларига бундайин номни берилиши негизида уларнинг қурилиш, қурилиш монтаж ва бошқа ишларга доир ўз фаолиятини бевосита буюртма берилган жойларда махсус харакатланувчи техник воситалар, машина ва механизлар ёрдамида амалга оширишлари ётади. Бундан ташқари қурилиш тармоғида хусусий қурилиш фирмаси, шўъба қурилиш корхонаси, қурилиш компанияси, қурилиш трести каби номлардаги хўжалик юритувчи субъектлар ҳам мавжуд. Автотранспорт соҳасида “Автобуспарки”, “Таксомоторпарки”, “Автобаза”, “Автокорхона” номдаги корхоналар кўпроқ учрайди. Савдо соҳасида корхоналар “Улгуржи савдо корхонаси”, “Чакана савдо корхонаси”, “Умумий овқатланиш корхонаси” каби номлар билан аталади.
Юқоридаги таснифий белгиларидан қатъий назар барча хўжалик юритувчи субъектлар банк муассасаларида ўзининг ҳисоб рақамига, мустақил балансга, муҳри ва штампига, солиқ тўловчининг идентификацион рақамига, статистика органи томонидан берилган фаолият тури кодига (ИФТТ – ОКЭД) эга бўлган корхоналар бўлиб ҳисобланади.



Download 44,64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish