Бош бухгалтер – корхона раҳбари томонидан ҳисоб хизматига раҳбарликга тайинланган шахс.
Бош бухгалтернинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари, жавобгарлиги Низомда алоҳида акс эттирилади. Бош бухгалтер корхона раҳбаридан кейин ҳужжатларга имзо чекиш ҳуқуқига эга бўлган иккинчи шахс ҳисобланади. У раҳбар билан бирга давлат қонунлари олдида жавоб беради, хато ва камчиликлар учун маъмурий, молиявий ва жиноий жавобгарликга тортилади. Бухгалтериянинг таркибий тузилиши, бухгалтерия ходимларининг иерархик бўйсиниши 1.4-расмда келтирилган тартибда амалга оширилади.
|
|
|
Бош бухгалтер
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Бош бухгалтер муовини
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Бўлимлар
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Таъми-нот жараёни ҳисоби бўлими
|
|
Ишлаб чиқа-риш жараёни ҳисоби бўлими
|
|
Сотиш жараёни ҳисоби бўлими
|
|
Ҳисоб молия бўлими
|
|
Иш хақи ва унга доир ҳисоб-китоблар бўлими
|
|
Йиғма ҳисоб бўлими
|
1.4- расм. Корхона бухгалтериясининг тахминий таркибий тузилиши
Бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишнинг иккинчи шакли кичик бизнес корхоналарига (фирмалар, хусусий корхоналар ва бошқалар) тааллуқли. Бу турдаги корхоналарда ходимлар сони кам, иш ҳажми катта бўлмаганлиги учун махсус бухгалтерия ташкил этилмайди, лекинда бухгалтерия ҳисобини юритиш учун алохида шахс (бухгалтер) билан меҳнат шартномаси тузилади. Ушбу шартномага мувофиқ бухгалтер ишга асосий ходим сифатида ёки ўриндош сифатида буйрук асосида қабул қилиниши мумкин. Ушбу шаклда бухгалтерия ҳисобини юритиш юклатилган бухгалтер бош бухгалтернинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарликларига эга бўлади.
Бухгалтерия ҳисобини ташкил килишнинг учинчи шакли кичик ва ўрта бизнес корхоналарига тааллуқли бўлиб, улар ўзларида ҳисоб хизмати бўлимини тузмайдилар, бухгалтерия ҳисобини юритиш ваколати шартнома асосида махсус ихтисослашган бухгалтерлик (аудиторлик) фирмаларига ёки корхонанинг бирлашмаси қошидаги марказий бухгалтериясига берилган бўлади. Ушбу шаклда бухгалтерия ҳисоби маълумотларинг реаллигига шартнома асосида ҳар иккала томон белгилаб қўйилган тартибларга асосан жавоб берадилар.
Бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишнинг тўртинчи шаклида тадбиркорлик субъекти раҳбари қонун бўйича ҳисоб ва ҳисоботни юритиш масъулиятини ўз бўйнига олади борадилар. Бу турдаги хўжалик юритувчиларда раҳбар ва бош бухгалтер сифатида ҳужжатларга корхона раҳбарининг ўзи имзо чекади. Ҳисоб ва ҳисоботнинг реаллиги учун Қонун олдида якка раҳбарнинг ўзи жавоб беради.
Мавзу бўйича таянч атамалар
Бухгалтерия ҳисоби - бу хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти, фаолият натижалари, мулки ва мулкни ташкил топиш манбалари тўғрисидаги молиявий характердаги ахборотларни йиғиш, қайд этиш, гуруҳлаш, жамлаш ҳамда уларни ички ва ташқи фойдаланувчилар ҳукмига тегишли шакл ва мазмунда тақдим этиш тизимидир.
Бухгалтерия ҳисобининг предмети деганда унда тадқиқ қилинадиган ва бевосита акс корхоналарнинг активлари, мажбуриятлари, хусусий капитали, захиралари, даромадлари, харажатлари, фойдаси, зарарлари, шунингдек уларнинг ҳаракати билан боғлиқ хўжалик операциялари тушунилади.
Активлар - хўжалик юритувчи субъектнинг бахолаш қийматига эга бўлган ва ўз ичига пул маблағлари ва дебиторлик қарзларни олган моддий, шунингдек номоддий мулки.
Узоқ муддатли активлар – 1 йилдан кўп муддатда хизмат қиладиган ва оборотда бўладиган моддий ва номоддий маблағлар.
Қисқа муддатли активлар – 1 йилгача муддатда хизмат қиладиган ва оборотда бўладиган маблағлар.
Хусусий капитал – бу корхонанинг мажбуриятларини чегириб ташлагандан сўнг қоладиган активларидир.
Мажбуриятлар – бу корхонанинг бошқа юридик ва жисмоний шахслар олдидаги қарзлари.
Фойда – бу корхонанинг даромадлари ва харажатлари ўртасидаги ижобий фарқ, бошқачасига даромадларни харажатлардан кўп бўлиши.
Зарар – бу корхонанинг даромадлари ва харажатлари ўртасидаги салбий фарқ, бошқачасига харажатларни даромаддан кўп бўлиши.
Хўжалик операцияси (муомаласи) - корхонада юз берган ва бераётган аниқ харакатлар ва ишлар.
Бухгалтерия ҳисобининг методи деганда унинг объектларини акс эттиришда қўлланиладиган усуллар мажмуаси тушунилади.
Тамойил дегандан молиявий ҳисобни юритиш ва ҳисоботни тузишда қўлланиладиган тартиб-қоидалар тушунилади.
Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари (МҲХС) – бу молиявий ҳисобни юритиш ва молиявий ҳисоботни тузишда дунё мамлакатлари томонидан умумтан олинган тартиб-қоидаларни ўзида мужассамлаштирувчи меъёрий ҳужжат.
Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари (БҲМС) – бу бир мамлакат доирасида бухгалтерия ҳисобини юритишда умумтан олинган тартиб-қоидаларни ўзида мужассамлаштирувчи ҳамда ушбу мамлакатда амал қиладиган меъёрий ҳужжат.
Ҳисоб сиёсати деганда корхона раҳбари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тузиш бўйича қабул қилинган тамойиллар ва тартиблар мажмуаси тушунилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |