2-семестр бўйича: 1-мавзу: 2-модуль. Ички регуляция. Психологияда илмий тадқиқотларнинг методологик асослари



Download 107 Kb.
bet3/5
Sana17.04.2022
Hajmi107 Kb.
#558250
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-ma'ruza

Вебер ва Фехнер
Психологияда экспериментни татбиқ қилиш бўйича дастлабки ишларни физиолог Вебер (1796-1878 й.) ва физик Фехнер (1801-1887 й.)лар амалга оширдилар. Вебер ва Фехнерларнинг мақсади ташқи таъсиротлар (физик омиллар) ва уларнинг мувофиқи – сезгиларнинг ўзаро муносабатлари сохасидаги қонуниятларни топишдан иборат эди. Фехнер экспериментал методлар асосида сезгиларнинг ортиб бориши билан уларни кузгатувчи таъсиротлар ўртасидаги қиёсий муносабатни аниқлаб, сезги қўзғаткич логарифмасига пропорcионалдир деган психо-физик қонунни кашф этди. Вебер ва Фехнерлар ўтказган тажрибалар «Психофизика» деган алохида фаннинг пайдо булишига олиб келди. Вебер ва Фехнер ишларининг аҳам ияти, асосан, шундан иборатки, улар биринчи бўлиб психологияни, табиат фанлари сингари, экспериментал фанга айлантириш мумкин эканлигини исботладилар. Шу вақтгача фақат кузатиш, асосан, ўз-ўзини кузатишдан фойдаланиб келинаётган психология энди аниқ фанлардаги объэктив методдан фойдалана бошлайди.
В. Вундт
Экспериментал психология тараққиётида айниқса немис физиологи ва психологи Вилгелм Вундт (1832-1920 й.)нинг ишлари катта аҳам иятга эга бўлди. Вундтгача фақат ички тажрибадан ва оз-ўзини кузатишдан фойдаланиб келган психология фақатгина тасвирий фан эди. Вундт эксперимент ва ўлчаш методларини зарур деб топиб, психологияни изоҳли фанга айлантиришни мақсад қилиб қуйди.
Вундт психология учун классик методлар бўлиб қолган бир қанча методларни, яъни кузгатиш методи, ифодалаш методи ва реакcия методларини кашф этди ҳам да ривожлантирди. Вундт 1879 йили Лейпсигда биринчи экспериментал психология лабораториясини ташкил қилди.Орадан куп вақт ўтмасдан (1881 й.) у Берлин университети хузурида экспериментал психология институтини ташкил қилди.Вундт шуғулланган масалалардан бири уша вақтда астрономлар томонидан очилган диққатни бир вақтда иккита хар хил кузгаткичга тўплаш мумкин эмаслиги хақидаги масала эди.Бу ходисани аниқлаш учун Вундт (лаборатория ташкил қилингунга қадар) 1861 йилда алохида маятник иш уйлаб чиқарди (Вундт маятниги). Бу маятник градусларга бўлинган ёй атрофида харакатланади ва хар бир маълум вақтдан кейин шингирлайди. Бу психологик элементлар учун кашф этилган биринчи асбоб эди. Илмий (изохли) психологияни оёққа тургизиш учун Вундт қўшимча восита сифатида ёндош фанлар, айниқса физиология, астрономия, этнография, тарих, мифология ва бошқа фанлардан олинган маълумотлардан фойдаланиш заруриятини илгари сурди. Лейпcиг лабораторияси ва институтидан намуна олиб, Германиянинг бошқа университетли шахарларида ҳам, шунингдек бошқа мамлакатларда ҳам , жумладан Франcия, Англия ва Америкада лаборатория ҳам да институтлар ташкил қилинди. ХIХ асрнинг охирида Россияда ҳам бир қанча экспериментал психология лабораториялари ташкил қилинди: Москвада Токарский, Қозонда Бехтерев, Одессада Н.Н.Лангерлар томонидан шундай лабораториялар очилди. 1911 йил Москва университети хузурида, махсус қурилган бинода профессор Челпанов рахбарлигида экспериментал психология институти ташкил қилинди. Хозирги вақтда бу институт РФ Педагогика фанлари академияси системасига киради. Профессор А. Ф. Лазурский (1874-1917 й.) томонидан 1910 йилда экспериментал методнинг алохида тури – табиий экспериментал ишлаб чиқарилган. Экспериментнинг бу туридан бизда болалар психологиясини ўрганишда, педагогика масалаларини, айниқса, таълим психологияси масалаларини ишлаб чиқаришда кенг ва унумли фойдаланилмоқда.
Экспериментал методнинг татбиқ қилиниши психология фани тараққиётига жуда унумли таъсир кўрсатди. Бу метод ёрдамида оддий кузатиш ёки ўз-ўзини кузатиш йўли билан аниқлаш қийин бўлган ёки бутунлай мумкин булмаган кўп маълумотлар аниқланди, айрим психик ходисалар ўртасидаги боғланишлар аниқланган, психик жараёнслардаги, айниқса, сезгилар, диққат, идрок, хотира сохасидаги баъзи бир қонуниятлар очилган.
Экспериментал анализ йўли билан мураккаб психик жараёнслар (идрок, хотира, тафаккур)нинг алохида компонентлари таркибий қисмлари ажратилган, психик жараёнсларнинг физиологик ходисалар билан, шунингдек, ташқи физик мухит ҳамда ижтимоий мухит билан бўлган боғланишлари очилган.
Экспериментал текширишларнинг якунлари, шунингдек, экспериментал методнинг усулларидан фойдаланиш практик фаолиятнинг турли сохаларида – ўқув тарбия ишларида, медиcинада, мехнатни ташкил қилиш ва рационализациялаштиришда, суд ишларида, санъатда жуда кўп фойда келтиради. ХIХ ва айниқса ХХ асрларда психология фақат эмпирик (тажрибага асосланган) фан сифатида тараққий этади. Бу даврда унинг предмети, яъни урганадиган вокелик сохаси кучли равишда кенгайди, бу фаннинг алохида янги сохалари пайдо бўлади ва шаклланади, янги, янада самаралироқ текшириш методлари кашф қилинади. Психологиянинг берган маълумотларидан амалий фаолиятнинг турли сохаларида фойдаланила бошлайди. Айни вақтда, ХIХ ва ХХ асрларда идеализм билан материализм ўртасидаги кураш янада чуқурлашади.



Download 107 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish