2-семестр бўйича: 1-мавзу: 2-модуль. Ички регуляция. Психологияда илмий тадқиқотларнинг методологик асослари


Илмий фараз тушунчаси. Назариялар ва психология реаллик дунёси



Download 107 Kb.
bet4/5
Sana17.04.2022
Hajmi107 Kb.
#558250
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-ma'ruza

1.3.Илмий фараз тушунчаси. Назариялар ва психология реаллик дунёси.

Х1Х асрнинг охири ХХ асрнинг бошларида ўзининг тадқиқотлари билан психология соҳасига улкан ҳисса қўшган деярли барча психологлар экспериментаторлар бўлишган. Бугунги кунда эса тараққиёти анча тезлашиб, янги ўрганиш соҳаларини эгалламоқда. Психологик методларнинг ривожланиши ва кенгайиши билан бирга у ўзича бошқа бир қатор илм соҳасига оид методлар билан ҳам чамбарчас боғлиқ: нейрофизиология, биология, сиёсатшунослик ва бошқалар.


Экспериментал психологияни ўрганишдан мақсад психика ривожланишининг индивидуал ва ёш хусусиятларини билган ҳолда уларни объэктив метод ва усуллар билан ўрганишдан иборат. Экспериментал психологик тадқиқотлар психодиагностик тадқиқотлардан тубдан фарқ қилади. Психодиагностик тадқиқотда аниқ индивид ёки индивидлар гуруҳи ҳақида маълумот олинади, экспериментал тадқиқотда назарий фараз текширилади.
Назария ва унинг тузилиши
Назария фанда - бирор ҳодиса ва фактларни изоҳловчи ва башорат қила билувчи билимлар тизими, схемасидир. Назариялар илмий услуб воситасида яратилади, шакллантирилади ва текширилади.
Назария — билимнинг бирор соҳасига оид асосий ғоялар тизими; воқелик қонуниятлари ва ундаги муҳим алоқалар ҳақида бир бутун тасаввур берадиган билим шакли. Назария борлиқнинг муайян соҳасига оид бўлган тажрибалардан умумлаштирилган маълумотлар асосида келиб чиқади. Илмий билишда назариянинг асосий вазифаси тажрибалар берган далилларни изоҳлаш, шу билан бирга, нарса ва ҳодисаларнинг моҳиятига чуқурроқ кириб бориш, юзага келадиган янги нарса ва ҳодисаларни олдиндан кўра олишдан иборат. Ҳар Қандай назария илмий билишнинг натижаси сифатидаги билиш шакли бўлсада, лекин уни тугалланган, ўзгармас, мутлақ билим деб қарамаслик керак. назария билиш ъида биз тўплаган билимларнинг натижасигина эмас, балки янги билимлар ҳосил қилиш йўлидаги бошланғич асосдир. Назария ҳамма вақт амалиёт билан узвий боглик бўлади ва шундагина у ҳаракат ва ривожланишнинг қуролига айланади. Назариянинг бошланғич шакли гипотезалар. Амалиётда гипотезанинг тўғри, ҳақиқат эканлиги исботланса, шу асосда янги назария юзага келиши мумкин. Илмий билиш кишиларнинг илмий назариялар билан қуролланганлиги унга илмий олдиндан кўриш — илмий башорат қилиш имкониятини беради. Бу эса, ўз навбатида, янги қонуният ва янги назарияларнинг шаклланишига олиб келади.
Эксперимент олдиндан айтилган назарияни текшириб кўриш учун қўйилади. Назария ички билишнинг нутқий тизимига изоҳ беради. Назариянинг мантиқий элементлари бир-бирини рад этади. Назария базасида унинг тушунарли ҳақиқатлари ётади.
Мавжуд кўплаб шакллар ноэмпирик (назарий) билиш: қонунлар, классификациялар ва турлари, моделлар, схемалар, гипотеза (фаразлар ) дан иборат. Ҳар бир назария ўзида қуйидаги таркибий қисмларни очади: 1.Эмпирик оқибатлар пойдевори ( далиллар, эмпирик қонун-қоидалар )
2. Базис- кўплаб бирламчи ( фараз, шарт-шароитлар фарази, аксиома фараз ) бу назариянинг фикрий объэкти сифатида қаралади.
3. Кўплаб назариялар қайсики асосий назарий билимларни мустахкамлайди.
Назарий билимларнинг таркибий қисмларини келиб чиқиши турличадир. Назариянинг эмпирик тузилиши тадқиқот ва эксперимент натижалари билан изоҳланади. Назариянинг идеаллаштирилган объэкти ўзи билан (таниш) аниқликнинг таниш-рамзий моделини яратади. қонунлар назарияни шакллантиради, айни пайтда (аниқликни) борлиқни эмас идеал объэктни тарифлайди. Услубий қурилма аксиомани ва гипотетик-дедуктив назарияларни ривожлантиради. Биринчидан, назариянинг рамкаси бўлмиш исбот талаб этмайдиган, зарур ва этарли бўлган аксиомалардан қурилган бўлади. Иккинчидан, фаразларни эмпирик, индуктив асосларнинг бўлиши. Назариялар сифат математик аппаратнинг қурилмаси тарзда, шаклан, формал томондан ривожланади. Сифат назариялар психологияда А. Маслоунинг қарашлари, Л. Фестингер, ДЖ. Гибсоннинг экологик идрок қарашларида кўриш мумкин. Шаклий назариялар қўлланиладиган математик аппаратнинг тузилишида намоён бўлади. Бу назария Д. Хонсоннинг ишларида ўз аксини топган, ақлий назария Ж. Пиаже, мотивлар назарияси К. Левин, Д.Келли томонидан яратилган. Формал назариялар математикада ишлатиладиган аппаратда намоён бўлади.
Эмпирик йўналиш назариянинг сифатини ривожлантиради, ҳақиқатни ёзиш учун лозим бўлади. Назария фақатгина борлиқни акс эттирмайди, балки унинг тузилишини ҳам кўриб чиқади. Экспрементал натижалар, назариянинг ҳолати ва унинг таъсири ҳисобга олинади.
Мавжуд вақтда ўтказилган эксперимент натижаларида фақат битта эмас, балки икки ёки ундан ортиқ назариялар исботланиб тушунтирилади. Масалан, психофизиологияда сенсорнинг узлуксизлиги ҳақида назария мавжуд. Психофизиологияда шахснинг бир қанча сифатлари ва эмпирик таъсир этувчи омиллари исботланган. (Г. Айзенк модели, Р. Кеттелл модели, “Катта бешлик”).

Download 107 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish