Вебер ва Фехнер
Психологияда экспериментни татбиқ қилиш бўйича дастлабки ишларни физиолог Вебер (1796-1878 й.) ва физик Фехнер (1801-1887 й.)лар амалга оширдилар. Вебер ва Фехнерларнинг мақсади ташқи таъсиротлар (физик омиллар) ва уларнинг мувофиқи – сезгиларнинг ўзаро муносабатлари сохасидаги қонуниятларни топишдан иборат эди. Фехнер экспериментал методлар асосида сезгиларнинг ортиб бориши билан уларни кузгатувчи таъсиротлар ўртасидаги қиёсий муносабатни аниқлаб, сезги қўзғаткич логарифмасига пропорcионалдир деган психо-физик қонунни кашф этди. Вебер ва Фехнерлар ўтказган тажрибалар «Психофизика» деган алохида фаннинг пайдо булишига олиб келди. Вебер ва Фехнер ишларининг аҳам ияти, асосан, шундан иборатки, улар биринчи бўлиб психологияни, табиат фанлари сингари, экспериментал фанга айлантириш мумкин эканлигини исботладилар. Шу вақтгача фақат кузатиш, асосан, ўз-ўзини кузатишдан фойдаланиб келинаётган психология энди аниқ фанлардаги объэктив методдан фойдалана бошлайди.
В. Вундт
Экспериментал психология тараққиётида айниқса немис физиологи ва психологи Вилгелм Вундт (1832-1920 й.)нинг ишлари катта аҳам иятга эга бўлди. Вундтгача фақат ички тажрибадан ва оз-ўзини кузатишдан фойдаланиб келган психология фақатгина тасвирий фан эди. Вундт эксперимент ва ўлчаш методларини зарур деб топиб, психологияни изоҳли фанга айлантиришни мақсад қилиб қуйди.
Вундт психология учун классик методлар бўлиб қолган бир қанча методларни, яъни кузгатиш методи, ифодалаш методи ва реакcия методларини кашф этди ҳам да ривожлантирди. Вундт 1879 йили Лейпсигда биринчи экспериментал психология лабораториясини ташкил қилди.Орадан куп вақт ўтмасдан (1881 й.) у Берлин университети хузурида экспериментал психология институтини ташкил қилди.Вундт шуғулланган масалалардан бири уша вақтда астрономлар томонидан очилган диққатни бир вақтда иккита хар хил кузгаткичга тўплаш мумкин эмаслиги хақидаги масала эди.Бу ходисани аниқлаш учун Вундт (лаборатория ташкил қилингунга қадар) 1861 йилда алохида маятник иш уйлаб чиқарди (Вундт маятниги). Бу маятник градусларга бўлинган ёй атрофида харакатланади ва хар бир маълум вақтдан кейин шингирлайди. Бу психологик элементлар учун кашф этилган биринчи асбоб эди. Илмий (изохли) психологияни оёққа тургизиш учун Вундт қўшимча восита сифатида ёндош фанлар, айниқса физиология, астрономия, этнография, тарих, мифология ва бошқа фанлардан олинган маълумотлардан фойдаланиш заруриятини илгари сурди. Лейпcиг лабораторияси ва институтидан намуна олиб, Германиянинг бошқа университетли шахарларида ҳам, шунингдек бошқа мамлакатларда ҳам , жумладан Франcия, Англия ва Америкада лаборатория ҳам да институтлар ташкил қилинди. ХIХ асрнинг охирида Россияда ҳам бир қанча экспериментал психология лабораториялари ташкил қилинди: Москвада Токарский, Қозонда Бехтерев, Одессада Н.Н.Лангерлар томонидан шундай лабораториялар очилди. 1911 йил Москва университети хузурида, махсус қурилган бинода профессор Челпанов рахбарлигида экспериментал психология институти ташкил қилинди. Хозирги вақтда бу институт РФ Педагогика фанлари академияси системасига киради. Профессор А. Ф. Лазурский (1874-1917 й.) томонидан 1910 йилда экспериментал методнинг алохида тури – табиий экспериментал ишлаб чиқарилган. Экспериментнинг бу туридан бизда болалар психологиясини ўрганишда, педагогика масалаларини, айниқса, таълим психологияси масалаларини ишлаб чиқаришда кенг ва унумли фойдаланилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |