2-савол. Тажриба фойдаланиладиган жиҳозларга кўра қандай кўринишларда бўлади?



Download 16,41 Kb.
Sana23.04.2022
Hajmi16,41 Kb.
#577502

1-савол. Умумаълим мактабларида физик тажрибаларни реал асбоб-ускуналарда бажарилиш ҳолати камайиш сабабларини изоҳлаб берсагиз?
Жавоб: Умумаълим мактабларида физик тажрибаларни реал асбоб-ускуналар бажариш ҳолати камайиши асосий сабаблари қуйидагилардан иборат эканлиги асосланди: моделли, компьютерли физик тажрибаларни бажаришга олиб келган мактабларнинг компъютер базасининг ривожланиши; ҳаётга таълимни инсонпарварлаштириш тамойилини жорий этиш жараёнида умумаълим мактабларида физикани ўрганишга ажратилган вақтининг қисқартирилиши; умумтаълим мактабларини физик ўқув жиҳозлари билан таъминлашнинг марказлашган давлат таъминотининг қисқариши.
2-савол. Тажриба фойдаланиладиган жиҳозларга кўра қандай кўринишларда бўлади?
Жавоб: Тажриба фойдаланиладиган жиҳозга кўра, қуйидаги кўринишлар бўйича таснифланиши мумкин: техник ускуналар ва ўқув жихозлари ёрдамида бажариладиган тажриба; қўлда ясалган асбоб-ускуналар ёрдамида бажариладиган тажриба; уй-рўзғор предметлари ёрдамида бажариладиган тажриба . Мавжуд жихозларга боғлиқ ҳолда тажриба ўтказиш шакли (уй – рўзғор предметлари, техник ускуналар, кўргазмали тажрибалар) белгиланади. Масалан, электромагнитнинг ишлаш тамойилини ўрганишни қуйидагича олиб борилиши мумкин: йиғиладиган электромагнит ва ВС 4-12 (ёки НУ 1503) қувват манбаидан фойдаланиб мазкур жиҳоз ўқув жиҳози ҳисобланади, тажриба кўргазмали ёки физик практикум шаклида бажариш мумкин; қўлда ясалган қурилмадан фойдаланиб (михга спираль шаклида ўралган сим, батарейка) мустақил тажриба иши ёки фронтал лаборатория иши шаклидаги тажриба бажариш мумкин.
3-савол. Тажриба бажариш жараёнида мактаб физика ўқитувчиси қандай ноаниқ вазиятларга дуч келиши мумкин? вазия
Жавоб: мактабда тажриба бажариш жараёида физика ўқитувчиси қуйдаги ноаниқликлар билан шартлашган вазиятларга тушиш мумкин: дидактик вазифага мос тажриба мазмунининг танлашига асосланган мазмун ноаниқлилик; танланган тажрибанинг бажарилшини таъминловчи жиҳоз ноаниқлилиги; ташкилий шаклнинг ноаниқлиги: масалан, кўргазмали тажриба, фронтал лаборатория иши ва шу каби бошқа шаклларда ўтказиш мумкин; ўтказиладиган тажриба мураккаблиги туфайли вужудга келадиган ноаниқлилик, масалан, ўқувчиларнинг билими, кўникма ва малакаларини назорат қилиш ва баҳолашдаги ноаниқликлар.
4-савол. Мактабда бажариладиган физик тажрибанинг тарбиявий аҳамияти ҳақида гапириб берсангиз?
Жавоб: физик тажриба ўқувчиларда интизомлилик, аниқлилик, меҳнатсеварлик, тезкор қарор қабул қилиш каби бир қатор шахсий хусусиятларни шакллантириб, тарбиявий муаммоларини ҳал қилишга имкон беради ва у ўз навбатида кейинги таълимий ва касбий фаолиятда жуда муҳим бўлиб ҳисобланади.
5-савол. Сиз ўз маърузангизда “ноаниқ вазиятлар билан боғлиқ топшириқлар” ва “муаммоли топшириқлар” каби тушунчаларни ишландингиз. Уларнинг ўхшашлик жиғатлари ҳақида фикр юритсангиз?
Жавоб: “Ноаниқ вазиятлар билан боғлиқ топшириқ” тушунчаси “муаммоли топшириқ” тушунчаси билан ўхшаш, чунки уларнинг ҳар бири муаммонинг қўйилиши билан боғлиқ. Бундай ўхшашликлар сирасига қуйидагиларни киритиш мумкин: 1) янги ўрганилаётган материал мазмуни қидирув предмети сифатида берилади; 2) ўқувчиларга топшириқлар бажаришни кафолатловчи усуллар тайёр кўринишда берилмайди, тайёр кўрсатмалар таклиф этилмайди; 3) ҳар иккала турдаги топшириқларни ечиш жараёнида муаммолилик ва ноаниқлик қуйидаги учта асосий жиҳатларда намоён бўлиши мумкин: а) мазмунли, унда энг муҳим ғоялар ва қоидалар кўрилиб чиқилади, сўнг унинг атрофида далилли материаллар, исбот ва хулосалар, усул ва воситалар тизими гуруҳланади; б) операцион, унда маълум ва янги, хусусий ва умумий, илмийлик билан боғлиқбилиш қийинчиликлари бартараф этилади; в) янги нарсани билиш ва эгаллашга эҳтиёжни яратадиган мотивация.
Download 16,41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish