2. Психология Ёш даврлари ва педагогик психология укув кулланма rtf



Download 1,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/79
Sana22.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#89264
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   79
Bog'liq
yosh va pedagogik psixologiya

Муқаддима 
Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигини жаҳон миқёсида йил сайин 
барқарорлаштириб борар экан, унинг истиқболи бугунги авлоднинг, билимдон, 
маънавий жиҳатдан баркамол инсонлар бўлиб етишишига боғлиқдир. Бу ўринда 
инсон руҳияти қонунларини ўрганувчи психология фани алоҳида аҳамият касб 
этади. Инсонни жамиятимиз учун тўлақонли, фаол, баркамол шахс сифатида 
шакллантириш, самарадорлигини янада оширишда психология илми ва унинг 
амалиётда тўғри йўналишга эга бўлиши жуда муҳимдир. 
Мазкур қўлланма айни шу тамойиллар замирида педагогика олий ўқув 
юртларида психология фанларини ўқитишнинг замонавий концепцияси (1999) 
ҳамда педагогика университетларининг «Психология» фани дастурлари 
асосида яратилган. 
Маълумки, ёш даврлари ва педагогик психология курси психология 
илмининг муҳим тармоғи сифатида, инсон психик жараёнларининг 
онтогенездаги психологик хусусиятларини ва одам шахсининг таълим-тарбия 
шароитида психик тараққиётининг ҳар бир даврига хос хусусиятларини 
ўрганувчи соҳадир. 
Педагогик-психология - таълим ва тараққиётнинг ўзаро боғлиқлиги, 
таълимнинг тузилиши, ўқувчиларнинг ўқиш ва билиш фаолиятини шакллантириш 
ҳамда тарбия психологиясининг таълим-тарбия жараёнида ўқувчи шахсини 
баркамол инсон сифатида шакллантириш каби муҳим муаммоларни тадқиқ этади. 
Бунда, ўқув-тарбия жараёнларининг ўзига хос хусусиятлари, замонавий таълим-
тарбия назариясининг вазифалари, унинг этнопсихологик хусусиятлари 
ҳамда улар томонидан ёритилган шахс тараққиётини бошкариш имкониятлари 
ўрганилади. 
Унинг муҳим вазифалари - талабаларда психологик-педагогик вазиятларни 
самарали режалаштира олишга, ақлий ва шахсий тараққиёт билимларини 
унумли эгаллашга, турли ёш даврларида психик таракқиёт қонунларини тўғри 



англаб, психоташхис тадқиқотлар олиб боришга, ўқувчиларга индивидуал 
ёндаша билишга, бола психикаси тараққиётида турли нохуш ҳолатларнинг олдини 
ола билишга, ота-оналар, ўз ҳамкасблари ва болалар билан маданиятли муомалада 
бўлишга, психологик назокатни тўғри шакллантиршп каби муаммоларини 
ижобий ҳал этишга қаратилган. 
Ёш даврлари ва педагогик психология курси умумий психология, фалсафа, 
педагогика, ёш физиологияси ва бошқа фанлар билан узвий боғлиқдир. Уни 
ўрганиш жараёнида компьютер техникаси, ақлий тараққиёт тестлари ва бошқа 
усуллардан кенг фойдаланилади. 



Мазкур методик қўлланма ижодий гуруҳ томонидан яратилган бўлиб, унда 
психология фанлари доктори, профессор М.Г.Давлетшин - X боб, психология 
фанлари номзоди Ш.Дўстмуҳамедова - Ш, IV, V, VI, VII бобларни, психология 
фанлари номзоди М.Мавлонов I-II бобларни, психология фанлари номзоди 
СТўйчиева VII ва IX бобларни, ўкитувчи М. Джумабаева мавзулар бўйича 
назорат саволларини нашрга тайёрлашган. 
Ушбу методик қўлланманинг илк бор нашр этилаётганлиги боис ижодий
гуруҳ аъзолари мазкур қўлланма юзасидан ўзларининг таклиф ва
мулоҳазаларини билдирган барча муштарийларга ўз миннатдорчилигини
изҳор этиб, қуйидаги нашриётга йўллашини истаб қолади: 
Бизнинг манзилгоҳимиз: 700100, Тошкент, Юсуф Хос Ҳожиб, 
103. Низомий номидаги ТДПУ, “Умумий психология” 
кафедраси. 




Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish