138
йиллар давомидаги меҳнат ва ҳаёт фаолияти жараёнида шаклланади; иккинчидан,
ўкитувчининг ўзи ахборотлар олиш учун ўкувчиларга нисбатан чекланган вакт
имкониятига эга; учинчидан, у ўта тор доирадаги тенгкурлари билангина
мулокотда бўлиш имкониятига эга бўлиб, кўпинча ўз касбига хос кизикишлар
билангина чекланиб колади.
Ўкитувчининг мустакил билим эгаллаши деганда, унинг ўз билимларини
доимий равишда касбий ва умуммаданий ахборотлар билан тўлдириб, ўзининг
индивидуал ижтимоий тажрибасини кенг микёсда доимо янгилаб бориши
тушунилади.
Одатда аксарият ўкитувчилар мустакил билим эгаллаш зарурлигини тушунган
ҳолда, ундан муваффакиятли фойдаланадилар.
Бунинг мотивлари одатда педагогик фаолият жараёнида ўкитувчи олдида юзага
келадиган муаммоларни англаб олиш натижасида шаклланади. Кўп ҳолларда
бундай мотивлар ўкитувчиларни кандай ўкитиб ва кандай тарбиялаш керак, деган
хоҳиш-истаклар тарикасида, фаннинг охирги ютуклари, ўзининг педагогик
маҳоратини такомиллаштириш эҳтиёжи туғилиши муносабати билан шакллана
боради.
Шу билан бирга яккол кўзга ташланиб турган айоим ҳоллардан кўз юма
олмаймиз. Масалан, ўкитувчилар оммасининг маълум кисми мустакил изланишда
бўлиб, ўз билим савиясини ошириш билан фаол шуғулланмайди, малакасини
оширишга интилмайди, баъзилар муайян билимлар соҳасида тараккиётдан
бутунлай ортда колмокдалар. Бундай ўкитувчилар ўсиб келаётган ёш авлоднинг
таълим ва тарбия тараккиётига жиддий зарар келтирадилар.
Бу маммони ҳал етишда асосий вазифа малака ошириш тизими зиммасига
тушади. Республикамизда халк таълими ходимларининг малакасини ошириш
инстутларининг тармоклари жорий этилган, булар вилоятлардаги халк таълими
ходимларининг малакасини ошириш институтларидир. Тошкент халк талими
ходимларининг малакасини ошириш институти ва Авлоний номидаги халк
таълими ходимларининг малакасини ошириш Марказий институтларидир.
Халк таълимидаги бу тизимнинг асосий вазифаси доимий равишда ўкитувчи
кадрларнинг малакасини ошириш, ўкитувчи кадрларни ўзларининг касбига хос
билим савиясини, кўникма, малакаларини, маънавият ва маърифатини, шу билан
бир каторда иктисодий, экологик ва ҳукукий маълумотини оширишга даъват
этувчи ижтимоий психологик соҳаларни ривожлантириб боришдан иборатдир.
Ўкитувчининг мустакил билим эгаллаши ва малакасини ошириш педагогик
фаолиятнинг самарадорлигини оширишда зарурий шартларидандир.
Шарк мутафаккирлари ўкитувчи ўзи ўкиб турсагина – ўкитувчи бўла олади, агар
у ўкишни тўхтатиб кўяр экан, унда ўкитувчилик ҳам ўлади, деб жуда ҳкконий
айтганлар. Бу ҳақиқатни ёши қандай бўлишидан, педагогик маҳоратидан,
қандай дарс беришидан қатъий назар барча ўқитувчилар яхшилаб билиб
олишлари лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: