2. Психология Ёш даврлари ва педагогик психология укув кулланма rtf



Download 1,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/79
Sana22.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#89264
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   79
Bog'liq
yosh va pedagogik psixologiya

тараққиётнинг энг яқин зонаси” тушунчаси муҳим ахамият касб этади. Бунинг 
асл моҳияти, боланинг мустақил фаолияти катталар билан ҳамкорликда, унинг 
раҳбарлигида амалга оширилади. Л.С.Виготский томонидан киритилган «психик 
тараққиётнинг энг яқин зонаси» тушунчаси «таълим тараққиётдан олдинда 
боради» деган умумий қоиданинг яққол мазмунини тушуниш учун имконият 
яратади. 
Э.Торндайк ва Ж.Пиаженинг таълим билан тараққиётни айни бир нарса деб 
тушунтиришига қарамай Л.С.Виготский: «.Бола тараккиётини ҳеч маҳал 
мактаб таълимидан ташқаридаги соя деб ҳисоблаш мумкин эмас”, - деб 
таъкидлайди. Бундан ташқари, таълим ва тараққиёт бир-бирига тобе бўлмаган 
жараёнлардир, деган йўналишдаги психологларни ҳам у қаттиқ танқид 
қилади. П.П.Блонский таълимнинг бола тараққиётидаги ўрнига алоҳида аҳамият 
беради. Шунинг учун ўқувчиларнинг ақлий ривожланиши тўғридан-тўғри мактаб 
дастури мазмунига боғлиқ эканлигини таъкидлайди. Унинг фикрича, таълим 
жараёнида болалар маълум қоида асосида фаолият қилишга одатланадилар. 
Таълим таъсири натижасида ўқувчиларда ўз-ўзини ва ўзининг ақлий фаолиятинн 
назорат қилиш юзага келади. Психолог-олимлардан В.В.Давидов, П.Я.Гальперин, 
Д.Б.Эльконин, Н.АМенчинская, А.А.Люблинская, Э.Ғ.Ғозиевлар ўз тадқиқотларида 
таълимнинг тараққиётдаги етакчи ролини таъкидлашади. 
Психик тараққиётнинг омиллари ва шароитлари аниқлаб олинган тақдирда ҳам, 
психикада юзага келадиган ўзгаришларнинг манбалари, психик ривожланишни 
ҳаракатга келтирувчи кучлар нималардан иборат, деган саволнинг туғилиши, 
табиийдир. 
Боланинг психик ривожланишини ҳаракатга келтирувчи кучлар мураккаб ва 
турли-тумандир. Ривожланишнинг моҳиятини қарама-қаршиликлар курашидан, 
ички зиддиятлар боланинг, психик ривожланишини бевосита ҳаракатга 
келтирувчи кучлар, таълим ва тарбия жараёнида юзага келадиган ҳамда бартараф 
қилинадиган эскилик ва янгилик ўртасидаги қарама-қаршиликлардан иборатдир. 
Бундай зиддиятларга, масалан, фаолият томонидан юзага келадиган янги 
эҳтиёжлар билан уларни қондириш имкониятлари ўртасидаги зиддиятлар; 
боланинг ўсиб бораётган жисмоний ва руҳий имкониятлари билан эски, таркиб 
топган ўзаро муносабат шакллари ва фаолият турлари ўртасидаги зиддиятлар; 
жамият, жамоа, катта одамлар томонидан кундан-кунга ортиб бораётган талаблар 


29
билан психик тараққиётнинг мазкур даражаси ўртасидаги зиддиятлар киради. 
Масалан, кичик мактаб ёшидаги ўқувчида мустақил иродавий фаолиятга 
нисбатан бўлган тайёрлик билан хатти-ҳаракатларнинг мавжуд вазиятга ёки 
бевосита ички кечинмаларга боғлиқлиги ўртасида зиддият мавжуддир, 
ўсмирларда эса энг кучли зиддиятлар бир томондан, унинг ўзига ўзи баҳо 
бериши ва ўз талаблари даражаси ва иккинчи томондан, атрофдагиларнинг унга 
нисбатан бўлган муносабатлари ҳақидаги ички кечинмаси ўртасида, 
шунингдек, ўзининг жамоадаги реал мавқеи тўғрисидаги ички кечинмаси 
ўртасида; катта одамлар ҳаётида тўла ҳуқуқли аъзо сифатида қатнашиши 
эҳтиёжи билан бунга ўз имкониятларининг мос келмаслиги ўртасида пайдо 
бўлади. 
Кўрсатилган барча зиддиятлар бирмунча юқори даражадаги психик. 
фаолиятларни таркиб топтириш орқали бартараф қилинади. Натижада бола 
психик ривожланишнинг янада юксакроқ босқичига кўтарилади. Эҳтиёж 
қондирилади - зиддият йўқолади. Бироқ қондирилган эҳтиёж, янги 
эҳтиёжни туғдиради. Бу зиддият бошқа бир зиддият билан алмашинади, 
тараққиёт давом этади. 
Ривожланиш фақат соф миқдор ўзгаришлари жараёнидан, яъни қандайдир 
психик ҳодисаларнинг, хусусият ва сифатларнинг кўпайиши ёки 
камайишидан иборат бўлиб қолмай, балки сифат жиҳатдан янги 
хусусиятларнинг, яъни янгидан ҳосил қилинган сифатларнинг пайдо бўлиши 
билан боғликдир. 
Психологлар психик ривожланишнинг умумий қонуниятлари борлигини 
қайд этиб кўрсатмоқдалар. Бироқ муҳит таъсирига нисбатан бу қонуниятлар 
иккиламчидир, чунки бу қонуниятларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳаёт 
шароитига, фаолиятга ва тарбияга боғлиқдир. Мана шундай умумий 
қонуниятларга биринчи навбатда, психик ривожланишнинг нотекислиги 
киради. Бунинг моҳияти шундан иборатки, ҳар қандай шароитда, ҳатто 
таълим ва тарбиянинг энг қулай шароитларида ҳам шахснинг турли психик 
белгилари, функциялари ва .хусусиятлари ривожланишнинг битта даражасида 
тўхтаб турмайди. Боланинг айрим ёш даврларида психиканинг у ёки бу 
йўналишларида ривожланиш учун ниҳоятда қулай шароитлар пайдо бўлади 
ва бу шароитларнинг баъзилари вақтинчалик, ўткинчи характерда бўлади. У 
ёки бу психик хусусиятлар ва сифатларнинг ривожланиши учун энг ҳулай 
шароитлар бўлган ана шундай ёш даврлари сензитив даврлар деб аталади. 
(Л.С.Виготский, А.Н.Леонтьев). Бундай сензитивлик даврининг мавжудлигига 
миянинг органик жиҳатдан етилиш қонунияти ҳам, айрим психик жараёнлар,
хусусиятлар, ҳаётий тажриба ҳам сабаб бўлади. 
Шундай қилиб, боланинг, мактаб ўқувчисининг психик ривожланиши - 
мураккаб тараққиёт жараёнидир. 

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish