Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ресурслари
Асосий ва айланма капитал доиравий айланишнинг молиявий аспектлари
1 Молия тизими доирасида молиявий ресурсларни қайта тақсимлаш ҳар доим маълум бир мақсадларга эришишга йўналтирилган бўлади. Бу нарса маълум бир тарзда бошқарув схемасини ташкил этишни тақазо этади. Шу маънода ва энг умумий кўринишда бошқарув субъектининг бошқарув объектига мақсадга йўналтирилган таъсири бошқарув дейилади Давлат жамиятнинг социал-иқтисодий тараққиёти учун зарур бўлган молиявий ресурсларни соғломлаштиришга (нормаллаштиришга) қаратилган муносабатлар тизимини такомиллаштириши ва бу ресурсларнинг самарали ҳамда оқилона фойдаланиши устидан назоратни амалга ошириши керак. Ана шу вазифани (муаммони) бажариш (ечиш) молиявий бошқарувнинг зиммасига юклатилган. Молиявий бошқарувнинг объекти сифатида молиявий муносабатларнинг турли кўринишлари, шу жумладан, давлатнинг социал тузуми (тузилиши), мамлакатдаги сиёсий кучларнинг жойлашиши (нисбати) ва қайта тақсимлаш жараёнларига таъсир кўрсатадиган бошқа омиллар билан белгиланадиган ўзига хос бўлган молиявий муносабатлар майдонга чиқади. Давлат молияси, маҳаллий молия ва хўжалик юритувчи субъектлар молиясида молиявий бошқарувнинг субъекти бўлиб молиявий аппарат деб номланувчи махсус хизматлар ҳисобланади.
2 ХЮС ларнинг молиявий ресурслари улар ресурсларининг бир қисми бўлиб, бу ресурслар пул шаклида амал қилади. Ресурслар-нинг пул шаклида амал қилиши молиявий ресурслар моҳиятан тавсифининг ажралмас қисми ҳисобланиб, бу нарса уларни ХЮС нинг бошқа ресурслари кўринишларидан, хусусан, ишлаб чиқариш воситалари (дастгоҳлар, машиналар, хом ашё ва материаллар, ишлаб чиқаришга мўлжалланган бинолар ва шунга ўхшашлар)дан фарқ қилади. Буни инобатга олган ҳолда ХЮС воситаларининг “пул шакли” ва “пул қиймати” тушунчаларини фарқламоқ лозим. “ХЮС воситаларининг пул қиймати” тушунчаси, одатда, пул маблағларининг ўзини емас, балки турли мақсадлар учун мўлжал-ланилган воситалар ва фондлар (масалан, асосий фондлар)нинг қиймат жиҳатидан баҳоланишини англатади.
Пулга сотиб олинганлигига қарамасдан ишлаб чиқариш воси-талари дастгоҳлар, машиналар, хом ашё ва материаллар, ишлаб чиқа-ришга мўлжалланган бинолар ва шунга ўхшашлар) ҳақиқатда пул емас ва пул ҳисобланмайди.
3 Умумлаштирилган кўринишда асосий капитал меҳнат восита-ларига (бинолар, иншоотлар, узатиш қурилмалари, машиналар ва дастгоҳлар, транспорт воситалари ва фойдали фойдаланиш муддати 12 ойдан ошадиган бошқа воситалар) жойлаштирилган аванслашти-рилган капитал қийматининг бир қисмидир. ХЮСнинг бухгалтерия балансида асосий капитал айланмадан ташқаридаги активлар сифа-тида акс еттирилади. Унинг асосини асосий воситалар ташкил ета-ди. Бу активларнинг бошқа елементлари, яъни номоддий активлар, тугалланмаган қурилиш, моддий бойликларга даромадли жойлаш-тириш, узоқ муддатли молиявий қўйилмалар, бевосита ёки билво-сита асосий капитални кенгайтирилган ишлаб чиқаришга хизмат қилади. Меҳнат ва маҳсулотни яратиш жараёнида асосий капитал ишлаб чиқариш омили ва ишлаб чиқаришнинг моддий-техник асо-си шаклида амал қиладиган унумли капиталнинг қисми сифатида майдонга чиқади.
Асосий капиталнинг доиравий айланиши унга тегишли бўлган қийматнинг қуйидаги уч функционал шаклларида ҳаракат қилиши-ни англатади:
6 variant
Do'stlaringiz bilan baham: |