7-топшириқ
Бюджетларнинг ижроси бўйича операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби қайси регистрларида юритилади. Молия органларида, Ғазначилик ва унинг ҳудудий бўлинмаларида қўлланиладиган бухгалтерия счётлари таснифланг. Молия органларида, Ғазначилик ва унинг ҳудудий бўлинмаларида бухгалтерия ҳисобини ташкил етишдаги ваколатлари ва вазифалари чегараларини белгилаб беринг. Молия органларида, Ғазначилик ва унинг ҳудудий бўлинмаларида қўлланиладиган бухгалтерия счётларини тайинланиши ва актив, пассив ҳамда актив - пассив счётларни схематик кўринишда акс еттиринг.
Муомалалар "Бош журнал"га, аналитик (таҳлилий) ҳисоб дафтарларига мемориал ордерлар ва уларга илова қилинган ҳужжатларга ҳужжатлар асосида ёзилади. Молия органлари шунингдек Ғазначилик ва унинг ҳудудий бўлинмалари бухгалтерия бўлимида бюджет ижросига оид дастлабки ҳужжатлар асосида йиғма ҳужжатлар тузилади ва бухгалтерия ёзувларида акс эттирилиб мемориал ордер ва тегишли бухгалтерия китоблари расмийлаштирилади, шунингдек мемориал ордерлардаги ёзувлар Бош дафтарга ўтказилади.
Ойнинг оҳирида бухгалтерия ёзувларининг тўғрилиги устидан назорат қилиш учун таҳлилий ҳисоб дафтарида кўрсатилган дебет ва кредит бўйича айланмалар йиғиндилари ва қолдиқлар “Бош журнал” дафтарининг синтетик ҳисобварақларидаги айланмалар йиғиндилари ва қолдиқлар билан солиштирилади.
Бухгалтерия балансини тузиш учун асос бўлиб, Бош журнал дафтаридаги чиқарилган қолдиқ суммалари олинади.
Жорий йил бўйича бюджет ижросининг бухгалтерия ҳисоби ёзувларида топилган ҳатолар қуйидаги тартибда тўғриланади:
а) мазкур ҳисобот даврида бухгалтерия баланси тақдим қилингунга қадар аниқланган, мемориал ордер маълумотларини ўзгартиришни талаб қилинмайдиган ҳато нотўғри суммалар ва матнни устидан, ўқиб бўладиган даражада ингичка чизиқ тортиш, керак бўлган пайтда чизилганлар устига тўғри суммаларни ва янги матнни ёзиш орқали тўғриланади. Ҳар бир тузатиш бош бухгалтернинг имзоси билан тасдиқланади;
б) бухгалтерия балансини тақдим қилингунга қадар, мемориал ордердаги ҳато натижасида топилган ҳато ёзув, унинг характерига мувофиқ қўшимча мемориал ордер тузиш орқали ёки "Қизил сторно" усули билан тузатилади. Баланс тақдим қилингандан сўнг ҳисобот даври бухгалтерия ҳисоби ёзувларидаги топилган ҳатолар ҳам ҳудди шу тарзда тузатилади. Ҳатолар "Қизил сторно" усули билан тузатилганда қуйидаги бухгалтерия ёзувлари амалга оширилади: ҳато ёзув қилиб қизил сиёҳда қайтадан ёзилиб, тўғриси эса - қора (кўк, сиёҳ ранг) сиёҳда ёзилади. Жами суммаларни ҳисоблашда қизил сиёҳда ёзилган суммалар қора (кўк, сиёҳ ранг) сиёҳда ёзилган суммалар йиғиндисидан айирилади. Ҳатоларни тузатиш бўйича қўшимча бухгалтерия ёзувлари, шунингдек "Қизил сторно" усули билан хато тузатишлар, одатдаги реквизитлар билан бир қаторда мемориал ордерлар билан расмийлаштирилиб, тузатиш киритилган мемориал ордернинг тузилган санаси ва рақамига асосан тузилганлиги таъкидлаб ўтилади.
Ҳисобот йили тугаши билан ва якуний баланс тузилишидан олдин бухгалтерия ҳисоби дафтарларида ҳар бир синтетик ва аналитик (таҳлилий) ҳисобварақлар бўйича айланмалар йиғиндиси ҳисобланиб, ушбу ҳисобварақлар бўйича қолдиқлар чиқарилади.
Янги ҳисобот йилида синтетик ва аналитик ҳисобварақлар бўйича бухгалтерия регистрларида йилнинг бошига мавжуд бўлган қолдиқлар якуний баланс ва ўтган йилнинг ҳисоб регистрларидаги ёзувларга тўлиқ мос келган ҳолда ёзилади. Бухгалтерия баланси Давлат бюджети ижроси жараёнида бюджет маблағлари ва уларни манбаалари ҳолатини акс эттириб беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |