Мен концепцияси характерловчи жиҳатлари:
Барча шахс хусусиятлари Мен концепцияда ўз аксини топади (жисмоний, социал, сексуал, туйғу ва эмоция, таб ва психологик қирралар ва бошқалар);
Мен-концепциянинг қисмлари ўртасида тузилмавий ва типлар бўйича боғланиш мавжуд;
конгруэнтлик-ноконгруэнтлик, яъни Мен-концепция инсоннинг реал кечинмаларини мувофиқ/ номувофиқлигидир.
Ҳимоя ёки куч Мен концепциянинг мос эмаслигини ифодалайди;
Зўриқшлар, яъни ҳимоя позициясида қайд этиш оқибатидаги ҳолат;
Ўзини ўзи ҳурматлаш даражаси ёки барча хусусиятлари бўйича ўзини қабул қилиш;
Фаол тушувчи ахборотлардан келиб чиқиб ўзини баҳолаш қобилияти.
Шахс марказлашган психотерапиянинг асосий принципи:
Клиент ҳақидаги фақат фаол ахборотлар фойдаланилади;
Психоанализнинг зарур атрибутлари инкор этилади, улар эмпатияни яқинлашуви ва ўрнатилишига халақит беради. Ўзаро таъсирлашув “юзма юз” амалга оширилади;
Талқин, баҳолаш ва маслаҳатлар мавжуд эмас;
Клиентга шартсиз ижобий муносабатдан ташқари сўнгра салбий эмоцияга йўл қўйилади;
Клиент терапевтдан мустақил, автоном;
Натижалар онгнинг кенгайтиришга хизмат қилади.
Психотерапияда қадрият ва идеалларнинг муҳимлиги қайд этилади.
Р.Мейлининг шахс хислатлари
Ўзига ишониш - ишончсизлик.
Ақл-заковат билан мулоҳазалаш - тор фикрловчи.
Онгли дунёқараш - келажакни ўйламаслик.
Мулоҳаза қилиш, ўзини тута билиш, барқарорлик - сохталик, тез берилувчанлик.
Хотиржамлик - тажанглик.
Кўнгилчанлик - айёрлик, сурбетлик.
Яхшилик, сабр-тоқатлилик - худбин, ўзбошимчалик.
Дўстона, гапга кирадиган, эпчил - бир нарсага қаттиқ ёпишиб оладиган, золим, майдагап.
Самимийлик, кўнгилчанлик - ёвузлик сурбетлик.
Ҳақиқатпарварлик - ҳайбаракачилик.
Иродалилик - иродасизлик.
Соф виждонлилик, тартиблилик - виждонсизлик, бетартиблик.
Изчиллик, мантиқийлик, интизомлилик - оқибатни ўйламаслик, тарқоқлик.
Ишончлилик - ишончсизлик.
Улғайиш - организмнинг етилмай қолиши.
Одоблилик - одобсизлик.
Киришимлилик - одамови.
Қувноқлик - ғамгинлик.
Мафтункорлик - ихлоси қайтганлилик.
Дилкашлик - писмиқ.
Фаоллик - сусткашлик.
Мустақиллик - конформлилик
Экспрессивлик - вазминлик
Хилма-хил қизиқишлар - тор қизиқиш.
Таъсирчанлик - совуққонлик.
Жиддийлик - бетайинлик.
Ҳалоллик - алдамчилик.
Тажоввузкорлик - оқ кўнгиллилик.
Тетиклик - қувноқлик.
Оптимизм - умидсизлик (пессимизм).
Ботирлик - қўрқоқлик.
Олий ҳимматлилик – зиқналик;
Эркинлик - тобелик.
Адабиётлар
Myers, D. G. Psychology. Hope College. Holland, Michigan, 2010. Р. 563-572.
Boeree C. G. Personality Theories. PsychologyDepartment Shippensburg University. 1997. – Р.3
Аверин В.А. Психология личности: Учебное пособие. – СПб.: Изд-во Михайлова В.А., 1999.
Маслоу А. Мотивация и личность. – СПб.: Питер, 2003. – 352с.
Нельсон-Джоунс Р. Теория и практика консультирования. СПб.: Питер, 2000. -464 с.
Холл К., Линдсей Г. Теории личности. М., 1998.- 796 с.
Хьелл Л., Зиглер Д. Теории личности. СПб.: Питер, 1997. – 608 с.
Do'stlaringiz bilan baham: |