2 мавзу:“Жойда ўлчаш ишлари. Жойда картасиз мўлжалланиш ва нишон кўрсатиш”


Қуёш ва соат мили ёрдамида горизонт томонларини топиш



Download 4,16 Mb.
bet7/12
Sana24.02.2022
Hajmi4,16 Mb.
#194310
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Мавзу 2-1

Қуёш ва соат мили ёрдамида горизонт томонларини топиш.
Бу усулдан фақат компас мавжуд бўлмаган ҳолларда фойдаланилади. Горизонт томонларини бу усул билан топиш назарияси қуёшнинг соат 13:00 да жануб томонда туришига асосланган (5-расм).
Соат 13:00 да қуёш турган йўналиш жанубий йўналишга деярли тўлиқ мос келади. Жанубий кенгликларга борган сари ҳам хатолик шунга мос равишда орта боради. Градусларда ҳисоблаганда бу миқдор 15° га етиши мумкин.

5-расм. Горизонт томонларини қуёшга қараб соат билан аниқлаш.


Бу усулда горизонт томонларини топиш учун қуйидаги ишлар бажарилади:
соатни шундай ушлаш керакки, бунда соатни кўрсатувчи мил қуёшга йўналган бўлсин;
соат мили билан 1 рақами (соат 13:00 ни кўрсатувчи рақам) орасидаги бурчакни тенг иккига бўлиш лозим;
тенг ўртадаги нуқтадан перпендикуляр йўналган чизиқ жануб томонни кўрсатади.


Ой ёрдамида мўлжалланиш
1. Ой ва соат мили ёрдамида мўлжалланиш.Тўлин ой ҳамма вақт қуёшга нисбатан ерга қарама-қарши томонни эгаллайди. Тўлин ой ва қуёш зенитда турган (туш пайти) вақт орасидаги фарқ 12 соатни ташкил қилади. Шунинг учун тўлин ой ёрдамида мўлжалланиш худди қуёш ва соат мили ёрдамида мўлжалланиш тартибида бажарилади.
2. Ой ва соат ёрдамида мўлжалланиш.Агар ой тўлин бўлмаса (яъни, ой тўлишаяпти ёки озаймоқда), у билан мўлжалланиш қуйидаги тартибда бажарилади (6-расм):
ойнинг кўринма диски радиуси кўз билан чамаланиб, олти қисмга бўлинади;
ой кўринаётган ёйида ўша қисмларнинг нечтаси тўғри келаётгани аниқланади;
вақт белгилаб олинади;
ойнинг тўлишаётган ёки озаяётганлиги аниқланади, агарда ойнинг кўринаётган ёйи унинг кўринма диски чап томонида жойлашса, озаяётган бўлади ёки аксинча, у тўлишаётган бўлади;
агар ой тўлишаётган бўлса, жорий соатга ой кўринаётган ёйи неча қисмдан иборат бўлса, ўшанча миқдор айрилади, ой озаяётган бўлса қўшилади;
ҳосил бўлган миқдор (яъни соат) ой ва қуёш бир-бирига қарама-қарши жойлашадиган вақтни кўрсатади. Шунинг учун соат циферблатининг шу вақтни кўрсатадиган сони ойга тўғриланади, яъни ой энди қуёш, деб фараз қилинади;
соат циферблатидаги 1 сони билан ойга тўғриланган сон ўртасидаги оралиқнинг тенг ярми чамаланади. Бу йўналиш жанубни кўрсатади.

6-расм. Ой ва соат ёрдамида горизонт томонларини аниқлаш.


Биринчи мисол:
кўз билан чамалаганда ой ёйи унинг кўринма диски радиусини олтидан уч қисмини ташкил қилмоқда;
ой озаймоқда;
кузатув вақти соат 3:00;
учга учни қўшамиз (3+3=6), яъни ер шаридаги ой соат 6:00 да турган нуқтасининг қарама-қарши томонида қуёш зенитда турибди ёки бошқача айтганда, туш пайти бўлади;
соат циферблатининг 6 сонини ойга тўғрилаймиз;
циферблатдаги 6 ва 1 рақамлари оралиғининг тенг ўртасини чамалаймиз. Унинг йўналиши бизга жанубни кўрсатади.

Download 4,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish