8. 2017 йил 6 апрель, «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун Еттита нормага ўзгартириш ва қўшимча киритилди. Улар суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш мақсадида Судьялар олий кенгаши ҳамда иқтисодий ва маъмурий судлар фаолиятининг ҳуқуқий асоси мустаҳкамланиши билан боғлиқ эди.
9. 2017 йил 31 май, «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида (80, 93, 108 ва 109-моддаларига)»ги қонун Тўртта норма ўзгарди. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш, шунингдек, Конституциявий суд мустақиллигини мустаҳкамлашга оид айрим ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
10. 2017 йил 29 август, «Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман кенгашларига сайлов тўғрисида»ги қонун Иккита нормага ўзгартириш ва қўшимча киритилди. Жумладан, Тошкент шаҳри таркибига кирувчи туманларга ҳоким тайинланиши ва лавозимидан озод этилиши Тошкент шаҳар ҳокими ваколатига кириши тўғрисидаги норма белгиланди.
11. 2018 йил 15 октябрь, «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун Битта норма ўзгарди. Фуқаролар йиғинлари ўзини ўзи бошқариш органларида раисни (оқсоқолни) ва унинг маслаҳатчиларини эмас, балки фақат раисни (оқсоқолни) сайлаш тартиби киритилди.
12. 2019 йил 18 февраль, «Хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги баъзи давлат органлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан ўзбекистон республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун, МХХ ДХХга айланди Иккита норма ўзгарди. Бу ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг номланиши Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматига ўзгаришибилан боғлиқ.
13. 2019 йил 5 март, «Ҳукуматни шакллантириш тартиби демократлаштирилиши ва унинг масъулияти кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун Учта норма. Уларга кўра, Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тасдиқлаш ва лавозимларидан озод қилиш бош вазирнинг Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин киритилган тақдимига биноан амалга оширилиш тартиби жорий этилди.
14. 2019 йил 4 сентябрь, «Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун Иккита норма. 117-моддада суд муомалага лаёқатсиз деб топган, оғир ва ўта оғир жиноят содир этгани учун суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахсларгина сайловда иштирок этмаслиги, бошқа ҳар қандай ҳолларда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини тўғридан тўғри ёки билвосита чеклашга йўл қўйилмаслиги тўғрисидаги ўзгартириш киритилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йил 7 февраль куни қабул қилинган Фармон асосида 2017‒2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тасдиқланди. Айтиш мумкинки, Ҳаракатлар стратегияси мамлакатимизни 2021 йилгача бўлган режалаштирилган ислоҳотлар тизимидир. Ҳаракатлар стратегияси давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни амалга оширишга замин яратди. Ҳаракатлар стратегияси бешта муҳим йўналишдан иборат. Биринчи йўналиш давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш, иккинчи йўналиш қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, учинчи йўналиш иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш, тўртинчи йўналиш ижтимоий соҳани ривожлантириш, бешинчи йўналиш хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритишдир. Ҳаракатлар стратегияси жамият ҳаётининг барча соҳалари учун
“йўл харитаси”га айланди. Унинг асосида мамлакатимизда сўнгги уч йил давомида улкан ўзгаришлар содир бўлди. Жаҳон ҳамжамияти нигоҳида Ўзбекистоннинг имиджи ўзгариб, унинг инвестициявий жозибадорлиги ортиб бормоқда. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси бир вақтнинг ўзида ҳаракатлар стратегиясига асосий манба бўла туриб, ўзи ҳам ҳаракатлар стратегияси натижасида бойиган, уни нормалари янада демократлашиб ва такомиллашиб бормоқда. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига сўнгги йилларда киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар бевосита Ҳаракатлар стратегиясининг йўналишлари билан боғлиқлигини қайд этиш зарур. Мазкур икки ҳужжат бир-бирини бойитишга тўлдиришга қаратилган чамбарс ҳуқуқий тизимга айланди. Ҳаракатлар стратегияси қабул қилингандан сўнг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига 7 маротаба ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.