|
2-мавзу: ЗамбуруҒларнинг систематикаси. Хитридиомицетлар синфи
|
Sana | 10.06.2022 | Hajmi | 0,99 Mb. | | #652273 |
| Bog'liq 2-Мавзу
2-МАВЗУ: ЗамбуруҒларнинг систематикаси. Хитридиомицетлар синфи, СИСТЕМАТИКАСИ ВА ВАКИЛЛАРИ
Топшириқ ва машғулот ўтиш тартиби: Касаллик қўзғатувчи замбуруғлар ва касалликни ташқи белгилари билан танишиш. Талабалар замбуруғларни микроскопда кўриб, расмларни ва бу синф замбуруғларини систематик ўрни кўрсатилган жадвалларни дафтарларига чизадилар.
Замбуруғларнинг систематикаси. Ҳозирги замонда замбуруғлар 2 гуруҳга ва 6 та синфга бўлинади.Тубан замбруғларга ва юксак замбуруғларга бўлинади.
Тубан замбуруғларнинг танаси яланғоч цитоплазмадан, амебоиддан ёки бир хужайрали мицелийдан иборат.
Юксак замбуруғларнинг танаси кўп хўжайрали мицелийдан иборат.
Тубан замбуруғлар учта эволюцион группага бўлинади:
Бир хивчинли зооспора ҳосил қилувчи организмлар.
Икки хивчинли зооспора ҳосил қилувчи организмлар.
Хивчинсиз ва характсиз спора ҳосил қилувчи организмлар
Тубан замбуруғларга 3 та синф киради:
Chytridiomycetes (Хитридиомицетлар)
Oomycetes (Оомицетлар)
Zigomycetes (Зигомицетлар)
Юксак замбуруғларга ҳам 3 та синф киради:
Ascomycetes (Аскомицетлар)
Basidiomycetes (Бизидиомицетлар)
Deuteromycetes (Деутромицетлар)
Chytridiomycetes (Хитридиомицетлар) синфи.
Бу синфга жуда содда тузилган замбуруғлар киради. Бу замбуруғлар вегетатив танаси амебоидан иборат. Амебоид спора ҳосил қилишдан олдин пўстлоқ билан қопланади.
Уларнинг кўпайиши зооспоралар орқали ўтади. Зооспоралар думалоқ ва битта узун хивчинли бўлади. Вегетация даврида амебоид хўжайин ўсимлик хужайрасида яшайди. Амебоидда бир хивчинли зооспоралар ҳосил бўлади. Зооспоралар ташқарига чиқиб ўсимликни зарарлайди.
Вегетация охирида хўжайин ўсимликнинг зарарланган хужайраларида тинчлик даврини кечирадиган споралар ҳосил бўлади- цисталар. Улар турли йўллар билан ҳосил бўлади.
Айрим ҳолда амебоид майда спораларга бўлинади, айрим ҳолда амебоид қалин пўстлоқ билан қопланади ва цистага айланади (картошка). Циста жинсий процесс натижасида келиб чиқади.
Тинчлик даврини ўтган цистани ядроси редукцион бўлинади ва ҳосил бўлган зигота ўсиб гаплоид зооспорангиларни ҳосил қилади.
Зооспорангийлардан чиққан зооспоралар яна ўсимликни зарарлайдилар.
Хитридиомицетлар – облигат паразитлар. Улар ривожланаётган ёш орган ва тўқималарни зарарлайди ва ўсимликда унинг тўқималарни кескин ўсиб кетишига олиб келади (гипертрофия).
Бу синфга кирувчи замбуруғлар 3 та тартибга бўлинади.
1-тартиб:Plasmodiophorales (Плазмодиофоралилар).
Бу тартибга кирувчи замбуруғларнинг вегетатив танаси ўсимликни зарарланган хужайрасида ҳосил бўладиган амебоидан иборат.
Амебоид етилгандан сўнг тинчлик даврини кечирувчи спораларга цистага бўлинади.
Бу тартиб битта оиладан Plasmodiophoraceae ва 2 та Plasmodiophоra ва Spongospora авлодларидан иборат.
1.Plasmodiophоra авлоди – бу авлодга кирувчи замбуруғларнинг тинчлик даврини кечирувчи споралар хужайин ўсимликни хужайраларида эркин жойлашган. Plasmodiophоra brassicae – карамда кила касаллигини келтиради.
Касалланган ўсимликларнинг илдизларида шишлар ҳосил бўлади (гипертония).
Spongospora авлоди – бу авлодга кирувчи замбуруғларнинг тинчлик даврини кечирувчи споралар зарарланган хужайраларда ёпишган ҳолда бўлади.
Авлод вакили - Spongospora subterranea (картошкада парша) касаллигини ҳосил қилади. Бу замбуруғ ўсимликнинг ер ости қисмини зарарлаб, туганакларида, илдизларида қўшимча илдизлар ғадир – будур шишлар ҳосил қилади.
2-тартиб:Myxochytridiales тартиби. Бу тартибга кирувчи организмларнинг вегетатив танаси амёбоид бўлиб, етилгандан сўнг битта ёки бир нечта зооспорангийларга айланади. Бу туркум 2 та оиладан иборат:1) Olpidium 2)Sinchytrium Бу оилалар бир-биридан зооспорангийларни сони билан фарқ қилади.
1 2
3 4
1- Plasmodiophоra brassicae. 2- Spongospora subterranea. 3- Olpidium brassicae. 4- Sinchytrium endobioticum
1.Olpidium оиласи: Бу оилага кирувчи замбуруғларнинг амёбоиди битта зооспорангий ва тинчлик даврининг кечирувчи спорангий ҳосил қилади. Olpidium авлоди вакили – Olpidium brassicae замбуруғи карамда қора сон касаллигини қўзгатади
2.Sinchytrium оиласи: Зарарланган хўжайрада пайдо бўлган амёбоид бир неча зооспорангий ҳосил қилади. Оила вакили – Sinchytrium endobioticum картошкада рак касаллигини қўзғатади.
Керакли жиҳозлар: Фиксация қилинган материаллар (карамни кила касаллиги, картошкани рак, олма ёки картошкани парша касалликлари). Доимий препаратлар (картошканинг рак, карамнинг кила касаллиги). Микроскоп. Рангли жадваллар (карамни кила, картошкани кукунсимон парша, карамни қора сон ва картошкани рак касалликлари).
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|