- Ниҳоят, юлдузни бошқа табиий объектлардан ажратиб турадиган учинчи асосий ҳусусият - унинг ички, марказий қисмларида юз бераётган водород термоядро реакцияларидир.Ушбу, атиги 70-80 йил олдин очилган, юлдузларнинг ҳусусияти юлдузларнинг таърифида асосий, ажралмас қисми сифатида қабул қилиниши айниқса ғалати бўлиб туюлиб, кучли психологик норозиликга сабаб бўлиши мумкин.Бу ерда ҳамма нарса ағдар-тўнтар бўлиб кўринади.Бироқ қатъий ҳукм қилишга шошилмайлик.
- Ҳаммамиз "мактаб"даги таърифига анча кўникиб қолганмиз: “Юлдуз бу улкан, ўта иссиқ ўзнурловчи газсимон шар” ва астрономия бугунги кунда “юлдуз” сўзи остида бирлаштирилган турли хил объектларнинг барча ҳилма-ҳиллигини қамраб олишга мутлақо қодир эмаслиги ҳақида ўйламаймиз. Оқ карликлар – Галактикамиздаги юлдузларнинг умумий сонида сезиларни улушига эга, аммо ўлчами таҳминан Ер шарига тенг юлдузларни улкан объект деб хеч ким айта ололмайди.Ва ҳар қандай ҳолатда, радиуси атиги 10-15 км тенг нейтрон юлдузлари ўта камтарона ўлчамга эга.
Келинг, энди "ўта иссиқ" сўзининг нима эканлигини кўриб чиқайлик. Юлдуз сирти остида, одатда, юлдуз энергиясининг аксарият қисмини йўқотадиган тўлқин узунликларининг нурланиши чиқадиган қатламларни тушунамиз. Катта инфрақизил ортирмага эга бўлган кеч спектрал синфдаги юлдузларнинг энергияси асосий қисми узоқ ИҚ соҳасида нурланади. Бу юлдузларнинг “сиртидаги” ҳарорат Венера сайёрасининг сиртидаги ҳароратдан бироз юқорироқ. Юлдузлар нурларни ўзидан чиқарувчи объект эканлиги бошқалардан фарқловчи ҳусусият сифатида қабул қилина олмайди. Масалан, Юпитер сайёраси Қуёшдан олаётган энергиядан анча катта миқдорда фазога нур тарқатади ва бу билан ёруғликни ўзи чиқраувчи объектдир.
- Замонавий ҳисоб китоблар ва кузатувларга кўра юлдузларнинг мумкин бўлган массалари қуйидаги чегараларда жойлашган:
- 1032≤ М ≤ 1035 г, ёки 10-1Мʘ≤ М ≤ 102 Мʘ
- Қуйида кўришимиз мумкин бўлади – кўп жиҳатдан айнан масса юлдузнинг асосий характеристикасидир.
- Массаси 10^−2 Mc < M < 10^-1 Mc, аниқроғи 0.01Mc < M< 0.07Mc ёки бошқача қилиб 13MJ < M< 87MJ (бу ерда MJ – юпитер массаси) бўлган объектлар жигарранг карлик (субюлдуз) дейилади – чала юлдуздар. Бу объектларда эволюциянинг маълум босқичларида водородни гелийга айлантирувчи термоядро реакциялари содир бўлади, аммо “муҳим миқёсида” эмас.Унда фақат оғир водород - дейтерий 2 D ёнади ва натижада гелийнинг 3 He енгил изотопига айланади, оддий водород эса ёнмайди.Жигарранг карликлар ҳам алоҳида ҳам оддий юлдузларнинг йўлдошлари сифатида учрайди.2011 йилнинг охиригакелиб уларнинг таҳминан 2000 таси очилди.Ташқи кўринишдан улар оддий юлдузлардан фарқи йўқ ва айрим нашрларда “бу ҳира юлдуз – жигарранг карлик” деган иборалар учрайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |