2-мавзу. Трактор ва Қхм ни синовлари таснифи. Дастлабки ва давлат синовлари



Download 24,74 Kb.
bet2/2
Sana25.02.2022
Hajmi24,74 Kb.
#296234
1   2
Bog'liq
2-мавзу

Давлат синовлари
Давлат синовлари давлат синов ва сертификациялаш муассаси томонидан машиналарни деярли барча параметрларини техник топширик(ТТ)га, стандартлар ва бошқа техник меёрий хужжатларга мос келишини текшириш, машиналарни ишлаб чиқаришга қўйиш имкониятларини аниқлайди. Давлат синовлари махсус синаш ва сертификациялаш марказларида амалга оширилади, уларнинг максади, аникланадиган кўрсаткичлари ва б. кўра куйидаги турлари мавжуд.
Қабул синовлари бу машина наъмунасини сериялаб ишлаб чиқарилишга қўйилиши хакида хулосаларни олиш мақсадида тўлиқ дастурда ўтказиладиган давлат синовларидир.
Квалификацион синовлар биринчи сериялаб ишлаб чиқарилган намуналардан уларни стандартларга, техник шартларга ва бошқа талабларга мослигини аниқлаш сериялаб ишлаб чиқаришни давом эттириш хақида хулоса олиш синовларидир.
Даврий назорат синовлари бу сериялаб ишлаб чиқарилаётган машиналар намунасини сифатини назорат қилувчи даврий синовлардир.
Намунавий синовлар бу такомиллаштирилган машина намуналарини техник топшириқ(ТТ)га қанчалик мослигини аниқлаш учун ўтказиладиган синовлардир.
Сертификацион синовлар - сериялаб ишлаб чиқарилаётган ёки импорт килинаётган машиналар, уларнинг айрим иш органлари учун сертификат олиши учун ўтказиладиган синовлардир.
Кабул синовларини ўтказишдан максад сериядаги ёки таъмирланган машина намуналари параметрларини техник шартлар(ТШ)га, стандартлар ва бошка меёрий-техник хужжатлар(МТХ)га мос келишини текшириш, унинг турли иш органлари, агрегатлар ва технологик жихозлар билан ишлаш самарадорлигини бахолаш, машинани ишлаб чикаришга кўйиш имкониятларини аниклашдир.
Кабул синовларини кабул комиссияси рахбарлигида мутассади ташкилотлар (илмий-тадкикот институтлари ёки машина синов станциялари) амалга оширади. Кабул синовларида техник вазифада белгиланган барча талаблар ва кўрсаткичларнинг кийматлари текширилади. Такомиллаштирилган тракторларнинг кабул синовларини асосий(базовий) моделга таккослаш йўли билан ўтказилади. Натижалар тажриба намунасини кабул актида акс эттирилади.
Сериядаги намуналарни даврий узок муддатли синовлари машинани атестация килиш учун, шу жумладан нухталик кўрсаткичлари бўйича хам ва илгари аникланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тадбирларни самарадорлигини бахолаш учун хосил ахборот олиш максадида ўтказилади.
Таъмирланган намуналар даврий узок муддатли синовлари машина кўрсаткичларини таъмирлаш ва таъмирлаш сифатини баркарорлигини меъёрий-техник хужжатлар (МТХ)га мос келишини текшириш учун ўтказилади.
Ушбу синовлар хажми меъёрий ресурсни ярмидан кам бўлмаган кисмини ташкил этиш лозим.
Ўзлаштирилаётган (сериялаб ишлаб чикаришга кўйилаётган) машинанинг (биринчи саноат партиясининг) малакавий синовлари корхона ўзлаштирилган ишлаб чикариш жараёни асосида тракторларни сериялаб ишлаб чикаришга тайёрлигини аниклаш максадида ўтказилади. Синовлар натижасида комиссия тракторни ўзлаштириш тугагани хакида карор кабул килади.
Намунавий синовлар машина конструкциясига ёки тайёрлаш технологик жараёнига ўзгартиришлар киритиш максадга мувофиклиги ва самарадорлигини бахолаш учун ўтказилади.
Экспорт талабларига мосликни синовлари машиналарни экспорт килиш учун имкониятларни бахолаш максадида ўтказилади.
Сертификация синовлари ўтказишдан максад машина кўрсаткичларини муаян (халқаро, давлат, тармоқ ва б.) стандартлар, ТШ ёки бошка меъёрий хужжатлар талабларига жавоб беришни аниклаш, яъни машинага сертификат бериш ёки бермасликдир.
Алохида холларда баъзи синов турларини бирлаштириш мумкин. Масалан, кабул синовлари, даврий ва намунавий синовлар ва хоказо бирга ўтказилиши мумкин.
Машинани яратилиши ва ишлаш муддатиининг хар бир боскичида синовлар мажбурий ва зарурият туғилганда ўтказиладигагн бўлиши мумкин. Ушбу синовлар ГОСТ 25836 - 83 бўйича сериядаги, модернизация ва модификация килинган, макет, тажриба намунаси машиналарида ўтказилади ва уларнинг тақсимланиши 1 – жадвалда келтирилган.

  1. жадвал. Машинанинг яратилиши ва ишлаш муддатининг бўйича синовлар турларининг тақсимланиши




Машинанинг яратилиши ва ишлаш муддатининг боскичлари

Синов турлари

Мажбурий

Зарурият тугилганда

I.Илмий тадкикот ишлари. Техник талабларни ишлаб чикиш ва параметрларни ассослаш

_

Тадкикот (изланиш) синовлари
Макет намуналарни синаш

II.Тажриба конструкторлик ишлари. Лойихалаш

  1. Дастлабки синовлар.

  1. 2 Давлат (кабул) синовлари

  1. Маромига етказиш синовлари

Тажриба партиясини фойдаланиш синовлари

III.Ишлаб чикариш

1 Малакавий, ишлаб чикаришга тайёрлик
2 Топшириш-қабул килиш.
3 Даврий: қиска вақтли, узоқ вақтли

  1. Малакавий

  1. Сериядаги намунани фойдаланиш синовлари

  1. Намунавий - экспортга мослиги

  1. Сертификация

ИВ.Таъмирлаш

1.Кабул - топшириш синовлари
2.Даврий узок муддатли

  1. Намунавий

  2. Фойдаланиш

Download 24,74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish